avatar
Куч
65.63
Рейтинг
+24.05

sarvar saipov

Мақолалар

Ўзбекистон темир йўллари: истиқлол ва истиқбол

Блог им. sarvarchik
Ўзбекистон темир йўллари: истиқлол ва истиқбол
Ўзбекистон республикаси жаҳон мамлакатлар хўжалик алоқаларининг муайян жўғрофий ва сиёсий тизимлари таркибига кириб қолмай, хозирда у ўзининг алоҳида салоҳиятига эга булган ўринлардан бирини эгаллайди.
Амударё ва Сирдарё оралиғига жойлашган Ўзбекистон қадим замонларда Шарқ ва Ғарбни боғлаб турган. Ҳудудимизда савдо йўллари туташган, ташқи алоқалар ҳамда турли маданиятларнинг бир – бирини бойитиш жараёни жадал кечган. Бугунги кунда ҳам Европа ва Яқин Шарқдан Осиё – Тинч океани минтақасига олиб борадиган йўллар шу ерда кесишади. Марказий Осиё мамлакатлари мустақиллик ва суверентетини қўлга киритгандан кейин бу алоқалар жонланиб, аҳамияти яна ҳам ошди. Бу тасодифий эмас. Чунки Марказий Осиё мамлакатларининг ҳудуди Шарқда Хитой чегараларидан бошланиб, Ғарбда Эрон ва Каспий денгизгача чўзилиб кетган. Шу туфайли Марказий Осиё республикаларда юз бераётган ҳодисалар жаҳондаги энг йирик давлатлар, турли жўғрофий – сиёсий тузилмаларнинг манфаатларига бевосита даҳлдордир. Ҳар қандай давлат ҳам ўзининг жўғрофий – сиёсий йўлини белгилаган вақтда ана шу вазиятни ҳисобга олади ва ўзи учун сиёсий, иқтисодий ва стратегик фойда чиқариб олишга ҳаракат қилади. “Минтақада, — дейди И.А. Каримов, — ижтимоий – иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган мамлакат, катта маънавий ва маданий куч – қудратга эга бўлган Ўзбекистон бугунги кунда қўшни давлатлар – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон ўртасида боғловчи халқа вазифасини ўтайди. Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилиш орқали бутун Марказий Осиё минтақасида манфаатли муносабатлар ўрнатиш имконияти очилади”.1 Буларнинг барчаси республиканинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, Ўзбекистонни давлатлар ўртасида ўзаро фойдали ҳамкорликнинг, товарлар ва капитал транзитининг ўзга хос минтақавий марказига айлантиради. Транспорт, сайёхлик ва молиявий хизматларнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар очиб беради.
Бугунги кунда мамлакатимизнинг жўғрофий жойлашуви, маъмурий чегараларини инобатга олсак, “СССР парчаланиб кетгандан кейин ташқи коммуникациялар муаммоси Ўзбекистон учун янада кескинлашди. Чунки энди денгиз бандаргоҳларига чиқиш учун бир неча мамлакатларнинг ҳудуди орқали ўтишга тўғри келмоқда… Табиийки бу ҳол давлатнинг иқтисодий алоқаларини кенг ривожлантириш имкониятларини чегаралаб қўяди. Қолаверса бу ҳол республикамизни юкларимиз транзит тарзида ўтадиган мамлакатларга қарам қилиб қўяди, шундоқ ҳам юқори транспорт тарифларининг тўхтовсиз ошиб бориши махсулотларимизни рақобатга бардош бермайдиган қилиб қўяди”.2
Бугун дунёда глобалшаётган жараёнлар турли давлатлар ва бутун –бутун минтақаларнинг ўзаро интеграциялашуви тезлашаётган бир даврда ташқи иқтисодий алоқаларимизни транспорт билан таъминлаш, Европа ва Осиёни боғловчи муқобил йўлларни тиклаш табиий ҳолдир. Шу маънода Ўзбекистон Европа Иттифоқининг грант маблағлари ҳисобидан техникавий ёрдам қўрсатиш ТАСИС дастурининг 1993 йил май ойида Брюссель шаҳрида асос солинган ТРАСЕКА лойиҳасининг аъзоси бўлди. Лойиҳада Европа ва дунё бозорларига муқобил транспорт йўлаклари орқали иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан мустақил чиқиш имкониятларини яратиш, минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, Европа – Кавказ – Осиё халқаро транспорт йўлларини интеграция жараёнларни такомиллаштириш ва ҳакозолар назарда тутилди. Мазкур лойиҳанинг ҳаётга тадбиқ этилиши “денгиз йўлига эга бўлмаган мамлакатлар қаршисида Трансевропа ва Трансосиё транспорт тармоқлари билан боғланиш учун муқобил ва барқарор имконият очади… ўз маҳсулотларини Кавказорти ва Марказий Осиёнинг улкан бозорларига кириб келишини, мазкур минтақаларда ўз таъсирининг кучайишини истайдиган Европа мамлакатлари учун ҳам бирдек манфаатлидир… минтақалараро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, шу йўналишидаги мамлакатлар иқтисодиётини жонлантириш, бу мамлакатларда яшаётган одамларнинг иш билан бандлик даражаси ҳамда турмуш фаровонлигини оширишда янги истиқболлар очади.
Яна шуниси муҳимки, бундай оламшумул лойиҳанинг амалга оширилиши – Миллатлараро ва давлатлараро муаммоларни ҳал этишнинг яна бир самарали йўлидир”.3
1996 йили Озарбайжон республикаси Грузия, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикалари ўртасида Транскавказ коммуникация йўлагини барпо қилиш ҳақида имзоланган Сарахс Шартномаси ва Битими Европа ва Осиёни боғловчи йўналишни тиклашда асосий босқичлардан бири бўлди. Ўзбекистоннинг Транскавказ йўлагидан олиб ўтилган экспорт-импорт юклари ҳажми 1996 йилда 140 минг, 1997 йилда 285 минг тоннани ташкил этди. Ушбу йўл очилгандан буён биргина Ўзбекистон билан экспорт – импорт операцияларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик доирасида 470 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги 660 минг тонна ҳаётий муҳим юклар ташилди.4
2003 йил июнда Афғонистон, Эрон ва Ўзбекистон Президентлари ўртасида Трансафғон транспорт йўлагини яратиш бўйича келишув имзоланди. Ушбу вазифа Хайратон – Мозори Шариф – Ҳирот — Қандаҳор йўналиши бўйича Афғонистоннинг йирик шаҳарларини бирлаштирадиган ва Ўзбекистон ҳамда Эрон йўлларига чиқишни таъминлайдиган янги темир йўлларни қуриш орқали амалга оширилиши мумкин. Келажакда Мозори Шариф – Қобул йўналиши бўйича Покистонга олиб чиқадиган темир йўл қурилиши мумкин. Ушбу иш амалга ошган тақдирда Афғонистон учта йирик минтақани шимолда Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон орқали Россияни, шарқда Покистон ва Ҳиндистонни, ғарбда Эронни ўзаро боғлайди.
“Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати билан Афғонистонда “Хайратон – Мозори Шариф” темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича шартнома имзолади ва 2010 йил 22 январда қурилишга расмий старт берилди. Мазкур темир йўл лойиҳасининг тахминий қиймати 129 млн АҚШ доллари миқдорида бўлиб, линиянинг умумий узунлиги 95 километрни ташкил қилади, жумладан йўлнинг асосий қисми 75 километр ҳамда станцион йўллар 20 километрдир. Мазкур темир йўл участкасини қуриш Трансафғон йўлагини яратишдаги биринчи босқич ҳисобланади. Келажакда ушбу йўл Шиберган, Анхой, Меймене ва Ҳирот йўналишлари бўйича давом эттириб, Афғонистон ва Ўзбекистонга Бандер – Аббос ва Чахбехар (Эрон), Карачи (Покистон) портларига чиқиш имконини беради.
Айни пайтда шуни очиқ эътироф этиш лозимки, коммуникациянинг замонавий, ривожланган тизимини шакллантирмай туриб, минтақадаги улкан иқтисодий салоҳиятидан халқларимиз равнақи йўлида фойдаланиб бўлмайди. Зеро “… транспорт коммуникациялари Ўзбекистон ҳудуди ва ташқарисидаги хўжалик муносабатларини амалга оширишда муҳим амамият касб этади”.5 Шу маънода Ўзбекистон Республикаси ҳукумати мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб темир йўл тармоқлари тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари доимий эътибор марказида турганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир. Халқ хўжалиги ва аҳолининг темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш эхтиёжларини тўла қондириш ҳамда темир йўлнинг барқарор ва хавф – хатарсиз ишлашини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 1994 йил 7 ноябрдаги фармони билан собиқ Ўрта Осиё темир йўлининг республика худудида жойлашган участкалари асосида “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат – Акционерлик компанияси ташкил этилди. Фармонда темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш соҳасида бозор талабларини тадқиқ этиш, уни ривожлантириш истиқболини белгилаш, транспорт хизмати бозорида темир йўл транспортининг рақобатга бардошлигини таъминлаш, темир йўл тармоқлари иш барқарорлигини, поездларни ўтказиш қобилиятини оширишга доир чора – тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, темир йўл транспортида сармоя сарфлаш сиёсатини ўтказиш, янги техника ва технологияларни ишлаб чиқиш вазифалари ва фаолият йўналишлари темир йўл компанияси зиммасига юклатилди.6
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 2 мартдаги “Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 мартидаги “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат – Акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” ги қарори темир йўл соҳасидаги ислохотларга янги туртки берди. Мазкур хужжатларда мамлакат иқтисодиётининг самарали ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлада темир йўл транспортининг аҳамиятини кучайтириш, темир йўл транспорти коммуникацияларини ривожлантириш, темир йўл комплексини реконструкция қилиш, янгилаш ва замонавийлаштиришга чет эл инвистицияларини кенг жалб қилиш бўйича қулай шарт – шароитлар яратиш, бошқарув тизимига ва ташиш жараёни қатнашчилари ўртасидаги хўжалик алоқаларига бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, республика аҳолисига, иқтисодий тармоқлар ва соҳаларга темир йўл транспорти хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди7.
Ўзбекистонда ягона темир йўл тизимини таркиб топтириш, янги худудларни ва фойдали қазилма конларини комплекс ўзлаштириш, республикамиз аҳолиси ва халқ хўжалигини темир йўл хизмати билан тўлиқроқ таъминлаш, Навоий вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасида транспорт тармоғи ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1993 йил 6 августда “Навоий –Учқудуқ– Султон Увайстоғ — Нукус” темир йўл линиясини қайта таъмирлаш ва қуриш ҳақида” 394 – сонли қарорини қабул қилган эди. Бу қарорда мавжуд Навоий-Учқудуқ, Нукус-Султон Увайстоғ темирйўл линияларини қайта таъмирлаш ва Учқудуқ-Мискин-Тўрткўл-Султон Увайстоғ йўналишида янги темирйўл линиясини қуриш мақсадга мувофиқлиги белгилаб берилди. Мазкур линия қурилиши 1994 йилда бошланиб, 2001 йил 23 март куни илк бор юк поездлари қатнови ташкил этилди. Бу ўз навбатида компаниянинг юк айланмасини 960 миллион тонна-километрга ёки 6% дан кўпроққа ошириш, 2001 йилда Ўзбекистон республикаси учун юк ташишдан қўшимча равишда 6,1 миллиард сўм даромад олиш имконини берди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур темир йўл линиясида поездларнинг мунтазам ҳаракатини йўлга қўйилиши Туркманистон худудидан юк ташилмаслиги ҳисобига республикамиз учун 16,1 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағнинг иқтисод қилинишига олиб келди 8.
Навоий-Учқудуқ-Мискин-Султон Увайстоғ-Нукус темир йўл линияси йўлга қўйилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 январида “Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон” янги темир йўл линияси қурилишини жадаллаштириш тўғрисида”ги махсус қарор қабул қилинди. Қарорда “мамлакат транспорт коммуникацияларини, Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун қулай шарт – шароитлар яратиш, табиий ер ости бойликлари конларини ўзлаштириш лойихалари амалга оширилишини жадаллаштириш, шунингдек республика жанубий минтақаларининг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш”9 зарурлиги белгиланди. 223 километрдан иборат бўлган бу темир йўл қисқа даврда, ҳаммаси бўлиб 33 ойда муддатидан икки йил олдин эксплуатацияга топширилди. 6 та янги станция ва йўловчи плат формаларига эга бўлган 9 та бекат барпо этилди. Энг муҳими “бу йўл республикамизнинг жанубий минтақаси – Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаларини бошқа худудлар билан боғлайдиган, қон томиридай зарур бўлган воситани, бутун мамлакатимиз бўйлаб ягона ва яхлит темир йўл транспорти коммуникация тизимини барпо этишга,… юк ва йўловчи ташиш масофасини 170 километрга қисқартиришга имкон туғдирди. Амалга оширилган бу лойиҳа кўп асрлар давомида мудраб ётган тоғлар орасидан кесиб ўтиб, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг четда қолиб келаётган бой ер ости минерал ресурсларини, нефть ва газ, рангли металл, кўмир ва калий тузи, қурилиши материаллари ва бошқа сифатли, қимматбаҳо ва фойдали қазилмаларни ўзлаштириш учун катта имкониятларни очиб берди… Биргина 2006 йилда ана шу ҳудудда 7 та янги кон очилгани, уларнинг олтитаси нефть-газ, биттаси газ кони эканининг ўзи бу макон ер ости қазилмаларига нақадар бой эканини яққол исботлайди.
Темир йўл қатновининг очилиши бу ерда, авваламбор, иқтисодий тараққиётнинг белгиси бўлмиш қурилиш ва саноат, транспорт ва алоқа, хизмат соҳаларини ривожлантиришга, соғлиқни сақлаш, таълим – тарбия, умуман, янги – янги маданий ўчоқларнинг очилишига, ҳаётни жонлантиришга, унинг суръатларини тезлаштиришга, ҳеч шубхасиз, мустаҳкам замин яратади.
Янги темир йўл фойдаланишга топширилиши билан Қашқадарё вилоятидаги Тепақўтон калий туз кони асосида Деҳқонобод калий ўғит заводининг қурилиши лойиҳасини тайёрлаш ва унга хорижий мамлакатларнинг инвистицияларини жалб этиш бўйича ишлар бошлангани бунинг далилидир.
Шулар қаторида Сурхондарё вилоятида Хонжиза полиметалл, Шарғун ва Бойсун тошкўмир конларини ўзлаштириш, янги цемент заводларини қуриш юзасидан тайёргарлик ҳаракатлари бошланганини таъкидлаш лозим…
Бугунги ҳисоб – китоблар шуни кўрсатмоқдаки, темир йўл тармоғининг ишга туширилиши юк ташиш ва йўловчилар қатновини ташкил қилиш, темир йўлларга хизмат кўрсатиш ва йўл хавфсизлигини таъминлаш учун камида 2 – 2,5 минг ишчини талаб қилади. Қурилиши режалаштираётган янги корхоналар ва хизмат шохобчаларида, айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларида эса қўимча тарзда 3-4 минг киши ўз иш жойларини топади.
Ҳеч шубҳасиз, бу йўл Ўзбекистоннинг чет давлатларга, аввало, Трансафғон темир йўл коридори орқали яқин келажакда тўғридан тўғри Ҳинд океани, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари портларига чиқиш ва экспорт имкониятини, шу билан бирга, юртимизнинг транзит ролини кенгайтириш борасидаги салоҳиятимизни кескин оширади”.10
Юқорида билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хулосаларни таъкидлаш жоиз деб ҳисоблаймиз, хусусан:
биринчидан, юртимизда транспорт коммуникацияларни ривожлантиришга қаратилган улкан лойиҳаларни амалга оширилиши нафақат мамлакат ичида юк ташишга бўлган талабни қондиради, шу билан бир қаторда ташқи иқтисодий алоқаларни ўсишига ҳам таъсир кўрсатади;
иккинчидан, транспорт коммуникация тизимини чуқур ислоҳ қилиниши республикамиз иқтисодини ривожлантириш, йирик табиий бойликларни ўзлаштириш учун қулай имкониятларни очиб беради;
учинчидан, транспорт тизимини ривожлантириш мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлигини ва унинг хавфсизлигини мустаҳкамлайди.
Т.ф.н., доцент Йўлдошев Б.Э.

Ўзбек аскарлари Атлантикада

Блог им. sarvarchik
1996-йил барчамизнинг ёдимизда абадий қолади. Ўша йили Америкада бизнинг байроқ мағрур хилпиради.
Молли Питчер кўчаси. Эрта соат 93. АҚШ, Австрия, Канада Болгария, Венгрия Албания, Польша, Руминия, Украина, Ўзбекистон, Литва, Эстония, Словакия, Молдова, Қозокистон, Киргизистон қуролли кучлари бўлинмалари саф тортган.
Соат 1000. Шимолий Атлантика Блоки -НАТО нинг Атлантикадаги қўшинлари қўмондони генерал Ю.Шихан бизларга қарата табрик нутқи сўзлади.
-Сизлар, -деди у дона -дона қилиб вайронкор эмас балки бунёдкор келажак аскарларисиз.
Оркестр янгради ва Америка уфқи узра Шимолий Атлантика блоки байроқлари кўтарилди. Улар қаторида, бизнинг мустақил Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи мағрур қад ростлади.
Бизнинг байроқни эркин кураш буйича спорт устаси оддий Аскар Дилмурод Жураев каллонна олдидан кўтариб ўтди.
Саф-саф бўлиб мехмонлар минбарлари олдидан ўта бошладик. Сўнг бизни кутаётган жангавор вертолётларга ўтирдик.
Дала лагерида бизларни кутиб туришарди. Машқлар давомида бажариладиган вазифалар билан танишдик.
Асосий мақсад ва вазифалар қуйдагича экан:
-турли давлатлар тинчликсевар бўлинмаларининг хамкорликдаги харакатларини ташкил қилиш.
-уларнинг хукумат ва нодавлат ташкилотлари оммавий ахборот воситалари махаллий ахолии ва кочоклар билан муносабатлари бўйича фаолиятларини мувофиқлаштириш.
-хамкор армиялар қурол-яроқлари ва ўкув услубиёти билан таништириш.
Дастур икки босқичдан иборат: биринчисида шахсий таркиб қўйилган вазифаларни бажариш учун ўкув майдонларида машқлар ўтказади, иккинчи босқичда эса барча бўлинмалар биргаликда ўрганилган масалаларни бир бутунича машқ қилади.
Машқларга рахбарлик қилувчилар шимолий Каролина Штати шароитларига монанд ўкув жараёнини яратган. Пешингача кун қизиб кетмасдан машғулотларни якунлаш учун хар куни тонгда 430 да турамиз, нонуштадан сўнг рахбарлар йўриқларидан сўнг қуролларни далада зарур анжомларни оламиз.
Американинг ўкув марказларида ўқ-дори ва моторесурсларни иқтисод қилиш мақсадида машғулотлар электрон тирларда ўтказилади, назорат машқлари эса отиш майдонларида бўлади
Биз, марказий разведка баталъони Қозоғистон, Қиргизистонликсафдошларимиз билан кўтаринки рyxда отиш маррасига чиқдик.

 
Американинг автоматик милтиқлари ва пулемётдан ўқ отишда взвод командири  Руслан  Алимухамтедов,  оддий  аскарлар  Темур  Халилов  ва
Шавкат Болтаев энг юқори кўрсаткичларга эришишди. АҚШ нинг денгиз пиёдалари базаси Кемп Лежнендаги машғулотлар жуда қизик бўлди.
Далаларни миналардан тозалаш бўйича машғулотлар йурикчиси АҚШ армияси сержанти Тим Говард бизга қуролли можаролар районларида миллионга яқин миналар ўрнатилгани ва улардан тинч ахоли энг кўп жабрланаётганини гапириб берди. Шунинг учун сапёрларнинг мухим вазифаси мина майдонларини аниқлаш, қандай мина зарядлари мавжудлигини билиб уларни зарарсизлантириш чораларини кўриш масаласига тўхталди. Шундан сўнг амалий машқ бошланди. Бизнинг взвод Америкаликларга хос бўлмаган тескорлик кўрсатиб белгиланган вақт нормативидан уч-тўрт баробар кам фурсатда вазифани бажарди. Взводимиз учун денгиз десанти машқи анча қийин кечди. Улар хали денгизни кўрмаган, бу ерда эса чексиз худудсиз Атлантика океани.
… Тонг сахарда марказий разветка баталъонига кирувчи взводимиз АҚШ, Канада, Венгрия бўлинмаларидан иборат рота сафида кичик жангавор гурухларга бўлиндик. Бизга сувда чўкмас жилетлар беришди.
Мен ўртокларимга қараб хазиллашдим.
-Йигитлар, бу Атлантика океани бизнинг Амударёнинг бир ирмоғида!
Қўшма рота коандири, Канадалик майор А. Белл буйруғи билан тезюрар катерларга ўтирдик ва катта океан кемаси томон йўл олдик.
Бизнинг кемада матрос кўбрикларига жойлаштиришди. Улардаги хашаматни кўриб қойил қолдик. Уларда теливизорлар телеўйин жихозлари бепул шарбатли автоматлар ва барча зарур буюмлар мухайё.
Тун осойишта ўтди. Тонгда шартли сингнал янграб кемада жонланиш бошланди. Биз десант кемаларига ўтириб узоқ сохил томон сузиб кетдик. Чайкалаётган палубада одам ўзини ғалати сезар экан.
Сохилга етганда ўзимизни енгил сездик. Кирғоққа чиқишда Венгерлар ва Канадаликлар ушланиб қолишди. Бу эса жангавор сафга тизилиш ва вазифани бажаришга халал берарди.
Взводимиз командири лейтенант Руслан Алимхаммедов довдираб қолмади. У рация орқали рота командири билан боғланиб вазиятни тушунтирди. Бу вақтда жангавор занжир хосил қилган Америка денгиз пиёдалари ўнгга бурилиб туриб қолган венгр ва Канада аскарларига жой бўшатишди. Сўнг рота белгиланган маррага чиқди.
Машқ бошланди. Ахоли пунктларини қўпорувчилардан тозалаш гаровга олинганларни озод қилиш назорат пунктлари хизматини ташкил қилиш каби мураккаб, ташаббус талаб этувчи вазифаларни бажаришда взводимиз ўзини кўрсатди. Бир мисол келтираман. Арқон орқали кўп қаватли бинога чиқишда барча йигитларимиз чаққонлик билан харакат қилди. Аммо бошқа давлатлар бўлинмалари бу вазифаларни кўнгилдагидек бажариша олмади. Машқлар кўмондонлиги взводимизнинг жанговор ва жисмоний тайёргарлигига юқори бахо берди. Шароитга мослашиш ва ташаббускорлик хам назардан четда қолмади. Оддий аскарлар И. Бурхонов, У. Холбоев ва

 
бошқалар палаткаларимиз атрофида командирлар буйруғисиз ўз фаросатлари билан тартиб ўрнатишди. Саранжом-саришта палаткаларга йўлкалар ёткизиб тошлардан ингичка «Ўзбекистон» сўзини териб кўйишди. Бу эса бошқа давлатлар аскарларининг назарига тушди-ю, улар бизнинг палаткага кела бошлашди. Оддий аскар Акмал Маърупов инглиз тилида уларга Ўзбекистон хақида гапириб берди. Саволларига жавоб қилди. Бу эса уларда катта таассурот қолдирди.
Ўзбекистон мустақиллигининг бешинчи йили байрами арафасида — 1996-йил августидаТошкент аэродромига АҚШ харбий самолёти «Геркулес С-5А» қўнди. Узоқ ва олис шимолий Каролинадан Ўзбекистонлик жангчилар она юртларига келишди. Улар Ватандан узоқда 20 кунни ўтказишди.
Биринчи бўлиб самолётдан Ўзбекистон байроғини кўтарган оддий аскар Д. Жўраев тушди. Гуллар, табассумлар...
Расмий кўришув маросими бошланди. Марказий разведка батальони координация гурухи бошлиғи, полковник Е.Алимухамедов,бош штаб бошлиғи генерал — лейтенант Владимир Махмудовга машқлар якуни хакида ахборот берди.
Генерал сафимизни кўздан кечириб, хар бир аскар билан қўл бериб кўришди. Машқларнинг муваффақиятли якуни билан табриклади.
Харбий оркестрнинг тантанали садолари остида биз автобуслар томон одимлар ташлаб борамиз.
Кайфият кўтаринки, рухлар тетик. Бажарилган бурч туйғуси, она ер билан учрашув бахтидан кўнгилларимиз шод.
«Кооператив осперей 96» шартли белгиси остида ўтган АҚШдаги машқларда қатнашганимиз ва она Ўзбекистон шарафини муносиб химоя қила олганимиз барчамизнинг ғурурини кўтарган эди.
Бу хикоя қахрамонимайорРустам Ғойипов,хозир номлари тилга олинган  И.Бурхонов ва У.Холбоев капитан. Ўзбек офицерлар корпусы муносиб кадрлар билан тўлиб бормоқда.
Ватан ҳимояси ишончли қўлларда!
 Ёзиб олувчи
Ҳ.Ж.Содиқов
Р.О.Носиров