avatar
Куч
65.63
Рейтинг
+24.05

sarvar saipov

Мақолалар

Темир йўл

Блог им. sarvarchik

Ортда қолди ўтмишиниг,


Кириб келди келажак.


Биз сенинг фарзандингмиз,


Издошингмиз бўлажак.


 


Бугун юриб бағрингдан


Босиб биёбону- чўл,


Олға қадам ташлади


Юртим узра темир йўл.


 


Порлоқ йўллар қурилиб,


Учиб кетти ташвишинг


Ҳатто сенга куч бўлди


Енгиллашди ҳар ишинг.


 


Бир томондан «Шарқ» юрди,


Яшнади боғу-бўстон.


Олтиндай темир йўлдан


Юрарди "Ўзбекистон".


 


Балки анча йил ўтар


Ким ҳам буни ўйларди?


Учқур от келар десанг


Ҳаёлда деб қўярди.


 


Бугун тонгда эрталаб


Юрагим жўш урарди.


Ўзбекнинг кўз олдида


Бир учқур от турарди.


 


Гўёки кўз илғамас


Ўтиб кетди тушдайин


Елдек учиб борарди,


«Афросиёб» қушдайин.


 


Юртимнинг ҳар тупроғи,


ҳатто буюк чўллари,


Чунки бу йўллар узра


Юрар темир йўллари


 


Сенга таъзим айлагай


Темир йўлнинг дилбанди


Мен буюк юрт ўғлиман


Ўзбекистон фарзанди.


 


ТошТЙМИ 1-курс талабаси Ибрагимов Хамза


 


 

“ТАЛАБАЛИК БАҲОРИ” ФЕСТИВАЛИ

Блог им. sarvarchik

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида маънавий-ахлоқий тарбия ва маърифий ишларни такомиллаштириш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни аниқлаш, талаба-ёшларнинг миллий, умуминсоний урф-одат ва анъаналарга бўлган ҳурматини ошириш, уларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш ҳамда факультет талабалари ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш мақсадида ҳар йили “Талабалик баҳори” фестивали ўтказиб келинади. Бу йилги фестивал 6 апрелдан 4 майгача давом этди. Фестиваль куни ҳар бир жамоанинг саҳна безаклари бир-биридан ўзгача, бетакрор ҳамда, дид билан безатилганлиги билан ажралиб турди. Қуръа ташлаш йўли билан аниқланган кетма-кетликка кўра фестивалда Электромеханика факультети биринчи, Қурилиш факультети иккинчи, Иқтисодиёт факультети учинчи ва ТТЭ ва ТЛ факультети тўртинчи бўлиб ўз чиқишларини намойиш қилдилар. Факультетлар Низомга кўра 10 та шарт асосида беллашдилар. Булар саломлашиш, оммавий рақс, фольклор, мусиқа асбобида асар ижроси, шеърхонлик, якка ёки жуфтлик ижросидаги рақс, саҳна кўриниши, қўшиқ, конкурсдан ташқари чиқишлар, саҳна безаклари, либослар танлови ва фестивални ташкил этилиши. Фестивалнинг ҳар бир шарти 5 баллик тизим билан (6 баллдан 10 баллгача) баҳоланиб борилди.


Ҳакамлар ҳайъатига қуйидаги санъат арбоблари таклиф этилдилар:


 


Ахмаджон Ниёзалиевич Тўлаганов– Ўзбекистон давлат санъат институти доценти,


Гулчехра Жамилова – Ўзбекистон халқ артисти,


Насиба Мадраҳимова – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Тошкент Давлат Хореография ва Миллий рақс олий мактаби ўқитувчиси,


Матлюба Исоқова –Ўзбекистон давлат санъати ва маданияти институти, Санъатшунослик ва маданиятшунослик кафедраси ўқитувчиси,Фестивалнинг якуний натижаларига кўра:1. Электромеханика факультети-378 балл2. Қурилиш факультети-389 балл3. ТТЭ ва ТЛ факультети- 391 балл4. Иқтисодиёт факультети 392 балл тўплади.2013 йил 4 май куни бўлиб ўтган Гала концерт, яъни фестивалнинг ёпилиш маросимида факультет жамоалари ғолиблар учун бериладиган турли номинацияларга кўра тақдирландилар. 1. Институт йил қўшиқчиси номинацияси ғолиби Қурилиш факультети талабаси Иномжон Рўзматов2. Институт йил раққосаси номинацияси ғолиби Электромеханика факультети талабаси Гулчеҳра Усенова3. Энг яхши режиссер номинацияси ғолиби Қурилиш факультети талабаси Азамат Камолов4. Энг моҳир созанда номинацияси ғолиби Иқтисодиёт факультети талабаси Музаффар Хамраев5. Энг яхши шеър ижроси номинацияси ғолиби Иқтисодиёт факультети талабаси Меҳрибон Джураева6. Энг яхши ташкилотчи номинацияси ғолиби ТТЭ ва ТЛ факультети ассистенти Жамшид Тўйчиев7. Актерлик маҳорати номинацияси ғолиби Иқтисодиёт факультети талабаси Зафар Қодиров8. Энг фаол иштирокчи номинацияси ғолиби ТТЭ ва ТЛ факультети талабаси Санжар Қаюмов9. Энг яхши сухандон номинацияси ғолиби ТТЭ ва ТЛ факультети талабалари Гулноза Содиқова ва Бобур Ҳақназаров10. Энг яхши куй ижрочиси номинацияси ғолиби Электромеханика факультети чолғу ансамбли жамоаси11. Энг яхши саҳна асари номинацияси ғолиби Электромеханика факультети жамоаси томонидан тайёрланган “Алданганлар” саҳна кўриниши12. Энг яхши фольклор номинацияси ғолиби Иқтисодиёт факультети талабалари томонидан тайёрланган “Грузинча тўй”13. Факультет кашфиёти номинацияси ғолиблари Электромеханика факультети талабалари Анвар Сафаров ва Мурод Имомалиев, ТТЭ ва ТЛ факультети талабаси Сарвиноз Содиқова, Қурилиш факультети талабаси Жонибек Қодиров, Иқтисодиёт факультети талабаси Аминжон Зиёев14. Энг яхши оммавий рақс ижроси номинацияси ғолиби Қурилиш факультети қизлари15. Энг ёш иштирокчи номинацияси ғолиби Иқтисодиёт ва Қурилиш факультетидан Хусниябону, Хасан, Хусан, Абдулла ва Самандар16. Энг яхши хореограф номинацияси ғолиби институт бадиий раҳбари Мактуба Зоҳидова17. Энг яхши овоз режиссери номинацияси ғолиби Бахтиёр Нуриддинов18. Энг яхши мусиқа раҳбари номинацияси ғолиби Икром Уразметов19. Мухлислар эътирофини қозонган жамоа номинацияси ғолиби ТТЭ ва ТЛ факультети жамоаси20. Энг маданиятли жамоа номинацияси ғолиби Электромеханика факультети жамоаси21. Энг қувноқ ва зукко жамоа номинацияси ғолиби Қурилиш факультети жамоаси деб эътироф этилди.  Номинациялар ҳакамлар хайъати аъзолари А.Тўлаганов, Г.Жамилова, Н.Мадраҳимова, М.Исоқова ҳамда М.Х.Расулов, А.Ортиқбоев, А.Э.Одилхўжаев, Р.ЖРустамбековалар томонидан ғолибларга топширилди. Иштирокчилар институт касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари, “Ўзбегим ёшлари” ансамблининг концертига 20 дона чипта ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Ундан ташқари ЎҚЯОЖ минтақавий ташкилоти томонидан фаол қатнашчиларга эсдалик совғалари топширилди ҳамда 24-26 май кунлари қадимий, кўҳна тарихга эга бўлган шаҳарларимиздан бўлган Бухорога 22 дона бепул чипта ажратилди. “Талабалик баҳори-2013” фестивалининг ғолиби Иқтисодиёт факультети жамоаси деб эълон қилинди ҳамда ғолиб жамоа Хива шаҳрига йўлланмани қўлга киритди.



Ўзбекистон ватаним мени

Блог им. sarvarchik
  • Балолардан асраб авайлаб,

  • Бошин силаб ўстирган тупроқ.

  • Болам дея бағрингга боссанг,

  • Юрагимда титрагай титроқ.

  • Тузинг тотиб  ўсгаймай сени,

  • Ўзбекистон Ватаним мени!

  •  Тупроғинга бир нина санчса,

  •  Оғрийдику ахир жон таним.

  • Сенга хоин бўлган болангни,

  • Кечирмагин асло Ватаним.

  •  Отам дея қучгайман сени,

  • Ўзбекистон Ватаним мени!

  •   Ахир шундай тинч, обод юртда,

  • Ўсмоқдаку кундан-кун боланг.

  • Ҳатто қўрқмай бошин кўтариб,

  • Қояларда қизарган лоланг.

  • Қизғалдоқдай болангман сени,

  •   Ўзбекистон Ватаним мени!

  • Сени бугун жаҳон тан олди,

  • Юлдузларни қучди байроғинг.

  • Дунё бўйлаб ташладинг қадам,

  • Ҳатто ойга етди оёғинг.

  • Кўкка олиб учгайман сени,

  • Ўзбекистон Ватаним мени! 


ТошТЙМИ 1-курс талабаси Ибрагимов Хамза

Ватан тарихини ўрганиш йўлида

Блог им. sarvarchik

Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг 30 нафар профессор-ўқитувчилари институт касаба уюшма қўмитаси томонидан  ташкиллаштирилган Хива шаҳрига саёҳатда иштирок этдилар. Саёҳат давомида Хива шаҳрида жойлашган қадимий обидалар билан яқиндан танишдилар. «Ичон қалъа» профессор-ўқитувчиларда катта қизиқиш уйғотди.  Профессор-ўқитувчилар Хивадан олинган таассуротларни талабаларга етказишларини, Ватанни ўрганиш тарихни англашдан бошланишини таъкидладилар.  



Талабалар тарихий шаҳарда

Блог им. sarvarchik

2013 йил 24-26 май кунлари Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг 20 нафар энг фаол талабалари учун юртимизнинг тарихий шаҳарларидан бири бўлмиш Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирилди. Талабалар Бухоро шаҳрида бир олам таасуротлар билан қайтдилар


 


Коррупция-миллат кушандаси

Блог им. sarvarchik

2013 йил 22 май куни Тошкент темир йўл муҳандислари институтида институт профессор-ўқитувчилари учун “Олий ва ўрта махсус таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга Тошкент давлат юридик институти “Жиноят ҳуқуқи ва криминология” кафедраси катта ўқитувчиси Нодир Салаев таклиф этилди.


Тадбирни институт проректори Б.С.Закиров кириш сўзи билан очди ва жумладан шундай деди: “Бугунги глобаллашув шароитида уюшган жиноятчилик, экстремизм, терроризм билан бир қаторда коррупция сингари жиноятлар тури ҳам ёйилмоқда. Жаҳон жамоатчилиги бу хавфли иллатни олдини олиш мақсадида қатор ҳужжатлар имзоламоқда. Сўнгги йилларда бутун дунёда, шу жумладан юртимизда ҳам коррупцияга қарши кураш масаласи давлат ва жамиятнинг энг долзарб муаммоси сифатида талқин этилмоқда. Бу мавзу юзасидан тўлиқ маълумот олиш ва фикр алмашиш учун сўз навбатини Тошкент давлат юридик институти “Жиноят ҳуқуқи ва криминология” кафедраси катта ўқитувчиси Нодир Салаевга берамиз, марҳамат. Маърузачи Н.Салаев қуйидагиларни айтиб ўтди: “Бугунги глобаллашув даврида ички порахўрлик билан биргаликда, халқаро коррупция ҳам пайдо бўлди ва ривож топди. Ҳозир ҳеч бир давлат алоҳида ҳолда коррупцияни йўқ қила олмайди. Бу кураш халқаро ҳамкорликни талаб қилади. Биринчи навбатда, мамлакатлар, минтақалар ўртасидаги алоқалар, ўзаро таъсир ва ҳамкорликни кескин кучайтириш, ўз навбатида порахўрликка қарши курашнинг ягона ҳуқуқий маконини барпо этиш тақозо қилинади. Ҳар бир давлат хорижий ҳамкорлар билан ягона ҳуқуқий тилда, яъни жаҳон ҳамжамияти томонидан умумэътироф этилган халқаро ҳужжатлар асосида ҳамкорлик қилиши лозим. Мамлакатимиз мустақиликка эришган илк даврдаёқ коррупцияга қарши курашиш масаласига умумдавлат миқёсидаги вазифа сифатида қаралди ва унинг олдини олиш, давлат аппаратини коррупционерлардан тозалаш бўйича изчил ва мунтазам ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг кўпгина ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлари таркибида коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашувчи алоҳида тузилма ва бўлимлар шакллантирилди. Коррупцияга қарши кураш борасидаги фаолиятнинг қонунчилик асосларини такомиллаштиришда халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликка жорий этиш муҳим аҳамият касб этиши ҳисобга олинган ҳолда, Юртбошимизнинг ташаббуслари билан бу иллатга қарши курашни жаҳон талаблари асосида шакллантириш мақсадида мамлакатимиз 2008 йилда БМТнинг “Коррупцияга қарши” Конвенциясини ратификация қилди ва шу йили “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу Конвенция талаблари коррупцияга оид миллий қонунчиликни яна бир бор таҳлил этиш, зарур ҳуқуқий меъёрларни қабул қилиш ва шу орқали коррупцияга қарши кураш самарадорлигини оширишни назарда тутади. Ушбу Конвенцияда коррупцияга шундай таъриф берилади: “ Коррупция — бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган дахшатли иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳукуклари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик килади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига тахдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошка ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. Ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбагал бўлишидан қатьий назар, барча мамлакатларда учрайдиКоррупция паст иқтисодий кўрсаткичларнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, камбағаллик даражасини камайтириш ва ривожланишни таъминлаш учун энг катта тўсиқ ҳисобланади.” дейилади. Ўзбекистон Республикаси жиноятчиликка, шу жумладан, коррупцияга қарши кураш бўйича ҳамкорликка оид икки томонлама ҳукуматлараро (Россия Федерацияси, Украина, Қозоғистон Республикаси ва Грузия) ва идоралараро (Грузия) келишувлар тузган ҳамда коррупцияга қарши кураш бўйича қабул қилинган халқаро ҳужжатларга қўшилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси билан Грузия (1996), Туркманистон (1997), Қирғизистон (1997), Қозоғистон (1997) ва Озарбайжон (1997) Республикалари ўртасида жиноят ишлари юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартнома имзоланган бўлиб, бу соҳадаги ўзаро ҳамкорлик халқаро принциплар асосида тузилган. Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, порахўрлик охир- оқибатда терроризм, наркобизнес билан чамбарчас боғлиқдир. Порахўрлик бир томондан, уларнинг молиявий манбаи сифатида амал қилса, иккинчи томондан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар таназзулига сабаб бўлади. Коррупциянинг олдини олиш ва уни йўқ қилиш учун унинг илдизларини аниқлаш лозим.Тадқиқотчиларнинг коррупциянинг асосий сабаблари сифатида 4 та омилни кўратадилар:1. Иқтисодий илдизлар. Ижтимоий ва иқтисодий ҳаётни бевосита маъмурий йўл билан бошқаришга интилган ҳокимият ва бюрократиянинг мавқеи баланд бўлган давлат шароитида коррупция ривож топади. Амалдорларнинг назоратдан холи, чекланмаган ё рухсат бериш ё тақиқлаш ваколати порахўрликка замин яратади. Йирик маблағларга эга бўлган айрим ишбилармонлар ўз даромадларини кўпайтириш мақсадида ва рақобатда имтиёзга эга бўлиш учун ҳукумат амалдорларини пора эвазига сотиб олиб, уларни ўз ихтиёрларига бўйсундиришга интиладилар.2. Ҳуқуқий сабаблар. Коррупциянинг ривожи қонунларнинг сифатига боғлиқдир. Номукаммал қонун ишламайди ва порахўрлар бундан усталик билан фойдаланадилар.3. Институционал сабаб. Бу сабаблар сирасига демократик институтларнинг кучсизлиги, шунинг натижасида ҳукумат фаолиятининг ёпиқлиги, фуқаролик назоратидан холилиги киради.4. Ижтимоий сабаблар. Жамиятдаги муҳит, аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданият даражаси, маънавияти, уюшқоқлиги ва жамоат фаоллиги каби омиллардир”.Шундан сўнг йиғилганлар томонидан маърузачига қатор саволлар берилди, берилган саволларга тўлиқ ва аниқ жавоблар берилди. Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, коррупцияга қарши фақат жиноят-ҳуқуқий воситаларни қўллаш орқали эришиб бўлмайди. Мазкур иллатга қарши курашишда нафақат давлат органлари, балки, жамият, умуман олганда эса, барча бирдек масъул бўлиб, давлат органлари ва фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштирган ҳолдагина самарали натижаларга эришиш мумкин.

“Кийим-миллат тафаккури ва умуминсоний қадриятлар кўзгусидир”

Блог им. sarvarchik

2013 йил 23 май куни Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда “Кийим-миллат тафаккури ва умуминсоний қадриятлар кўзгусидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Бош Вазир ўринбосари Илмира Эркиновна Боситхонова, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК Персоналларни тайёрлаш бўлими бошлиғи Абдулаазиз Ортиқбоев, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раис ўринбосари Озода Парпабоева, Тошкент шаҳар Миробод тумани Хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Мадаминовалар меҳмон сифатида иштирок этдилар. Тадбирни институт ректори М.Х.Расулов кириш сўзи билан очди ва жумладан шундай деди: “Бугунги кунда глобаллашувнинг инсонлар, миллатлар, мамлакатлар ва минтақаларга ўтказаётган салбий таъсири яққол намоён бўлмоқда. Миллатни унинг салбий таъсиридан миллий-маънавий иммунитетни кучайтириш орқалигина асраш мумкин. Миллийлик инсоннинг ўзлигини англашининг ифодаси ҳисобланади. Миллийликка эътиқод тугаган жойда маънавий қашшоқлик бошланади, оқибатда миллат барбод бўлади. Миллий кийимларимизни замонавийлик билан уйғунлаштириш, кийиниш маданияти ва уни миллий тарбияга кўрсатувчи ижобий жиҳатларни тушунтириш долзарб масала ҳисобланади. Кийиниш маданияти нима? Қаерга қандай кийиниш керак? деган саволларга биргаликда жавоб топишга ҳаракат қиламиз”. Шундан сўнг таклиф этилган меҳмонлар билан таништириб ўтилди. Тадбир бошловчилари томонидан кийим-инсон танасини ташқи муҳит (иқлим, об-ҳаво ўзгаришлари, қуёш нури ва бошқа) таъсири ва турли механик таъсирлардан асрайдиган воситалар тўплами, ҳамда жинс, ёш, миллийлик ва бошқа хусусиятларни ўзида акс эттириши айтилди. Кийим одатда, халқнинг маданияти, кишининг дидига мос бўлиб, турли модада, турли хил матолардан тикилиши кимнинг қандай кийинганлигига қараб, унинг дид-фаросати, моддий ва маънавий даражасини ҳатто касбини аниқлаб олиш мумкинлиги айтилди. Кийиниш маданияти жинс, ёш, фасл, миллат, урф-одатлар, касб-кор, замон ва тараққиётнинг муайян босқичи даражаси билан боғлиқ эканлиги эътироф этиб ўтилди. (Тайёрланган қайнона-келин иштирокидлаги саҳна кўриниши орқали қизларимизнинг кийиниш одоби масалаларига тўхтаб ўтилди.)  Бошловчилар томонидан кийимларнинг бир қанча турлари борлиги айтилди ва уларга қуйидагича таърифлар берилди. Жумладан,  1. Уй кийимлари. Уй кийимлари пахта ипидан тўқилган матолардан, штапель, жун аралаштириб йигирилган, кимёвий майин толалардан тўқилган матолардан тикилади. Уй кийими юриш, иш қилиш учун қулай, озода ва тоза бўлиши лозим. Фаслларга қараб уйда енгил ёки иссиқ кийим кийиш тавсия этилади. Уй кийимларнинг безаклари учун оддий безак элементларидан фойдаланилади. Кийимга қўшимча аёллар учун дуррача, фартук ҳам бўлади. Уй шароитида кийиладиган пойафзал ҳам ҳар томонлама қулай, томонлари ёпиқ бўлмаслиги лозим. 2.Кундалик кийим. Кундалик кийим турли-туман сипо матолардан тикилади.Унинг ўзига хос талаблари бор. — юриш ва ҳаракатланиш учун қулай бўлиши; -ҳаддан ташқари тор бўлмаслиги; тез ғижим бўладиган мато танланмаслиги; ҳаво ўтказувчан матодан тикилган бўлиши лозим; ишлаётган масканга қараб оқ куйлак, қора шим ва бир хил рангдаги бўйинбоғ боғлашлари лозим. Бу либос замонавийлик, ишга масъулият, жиддийликни англатади.   3. Расмий тадбирларда кийиладиган кийим. Костюм шим — Халқаро доирадаги ёзилмаган ахлоқий қоидаларга, кийиниш маданияти талабларига кўра расмий учрашувлардаги, кундалик иш фаолиятидаги кийим. Костюм-шим сидирға рангли куйлак, галстук ва шунга монанд оёқ кийим билан биргаликда кийилади. Костюм шим классик услубдаги либос ҳисобланади.   4. Спорт кийимлари. Ёшларни жисмоний тарбиялашда спорт машғулотлари билан бирга спорт кийимлари ҳам муҳим ўрин тутади. Спорт кийимлари ўзининг ҳаракатланиши учун қулайлиги ва табиий матолардан тайёрланганлиги билан изоҳланади. Жисмоний тарбия учун тўғри танланган кийим организмнинг яхши ривожланишига, соғлиқни мустаҳкамлашга, жисмоний сифатларни оширишга ҳамда ҳаракат малакаларини шаклланишига ижобий таъсир этади.  5. Тўй ва тантана либослари. Байрамона либослар ўзининг кўркамлиги, ёрқинлиги билан барчага хуш кайфият бағишлайди. Ўзбек халқининг миллий байрамона ўзига хос кийимлари сирасига кирувчи атлас, адрас, попоп ва каштачилик анъаналари акс этган замонавий услубда тикилган либослар кундан-кунга урфга кирмоқда. Миллий матоларимиздан тикилган кийимлар ўзининг жозибадорлиги, инсон танасига фойдали эканлиги билан ажралиб туради.  6. Касбий кийим. Дунёда касблар кўп бўлиб, бу касб эгалари жамият ҳаётининг барча жабҳаларида фаолият олиб борадилар. Меҳнат жараёнидагина кийиладиган махсус иш кийимлари ҳам бор. Касбий маҳоратни ифодаловчи ўзига хос кийимлар иш фаолиятини сифатига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. (Барча айтиб ўтилган таърифларга мос равишда талабалар кийимлар намойишини кўрсатиб бердилар). Шундан сўнг сўз навбати Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Бош Вазир ўринбосари Илмира Эркиновна Боситхоновага берилди. Улар ўз сўзларида тадбирга масъулият билан ёндошган ташкилотчиларга, ўз касбий кийимига бўлган ҳурматини шеър орқали ифодалаб бера олган талабаларга, бу чиқишларни қарсаклар билан қўллаб-қувватлаб турган иштирокчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Бугунги глобаллашув жараёнининг салбий таъсирларидан ҳеч қайси давлат тўла ҳимоялана олмаслигини, фақат кучли миллий тарбия, иммунитет орқалигина уларни бу хатарлардан, маънавий таҳдидлардан ҳимоялаш мумкинлиги айтилди. Шу жамиятнинг зиёли қатлам вакили сифатида ёшларнинг зиммасида ҳам катта масъулият борлиги, Имом ал-Ғаззолий айтганларидек учта ҳақлари борлиги, яъни ватанни севиш, узоқда бўлганда ватанни соғиниш ва зарурат туғилганда ватанни ҳимоя қилиш эканлиги айтилди. Ундан ташқари яхши нарсани ўзгаларга таъсирчан қилиб етказишнинг йўли “тенгдош тенгдошга” шиори остида иш олиб бориш эканлиги таъкидланди. Талаба-қизларимиз фақат сарполарга кийим-кечак эмас, балки керакли китоблар ҳам қўйишса, ундан маънавий озуқа олиб, тўғри хулосалар чиқаришса, балки шунда ажримлар сони камайиб, фарзандларнинг тирик етим бўлиб қолишларининг олди олинарди деган фикр билдирилди. Талабаларнинг кийиниш маданиятига бўлган қарашлари, фикрлари билан қизиқиб, савол-жавоб ўтказилди. Берилган саволларга Илмира Эркиновна томонидан атрофлича жавоблар берилди.  Ўтказилган тадбир глобаллашувнинг миллий урф-одат, анъана, қадрият, маданият ва ахлоқнинг ўзгаришиига қаратилган таъсирига қарши курашишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.



 


Универсиада-2013

Блог им. sarvarchik

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Универсиада-2013 спорт мусобақаларининг Воллейбол спорти бўйича ҳудудий саралаши бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояят терма жамоалари беллашдилар. Якунда Тошкент шаҳри йигит ва қизлар жамоаси ғолиб бўлди ва Бухоро шаҳрида ўтказиладиган якуний босқичга йўлланма олдилар.


 

“Чекишнинг зарарли оқибатлари”

Блог им. sarvarchik

26 апрел куни Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Маънавият куни” тадбирлари доирасида Республика саломатлик ва тиббий статистика институти ходимлари билан ҳамкорликда “Чекишнинг зарарли оқибатлари” мавзусида  давра суҳбати  ўтказилди. Давра суҳбатига Республика саломатлик ва тиббий статистика институти шифокорлари Насиба Акрамова, Азиза Шириновалар таклиф этилди.


Давра суҳбатини институт проректори Б.С.Закиров олиб борди ва жумладан шундай деди: “Ҳозирги вақтда тамаки чекиш ер юзи аҳолиси ўртасида кенг тарқалган зарар одатларнинг хавфлиларидан бири бўлиб, инсон соғлиги, фаол ҳаёти ва умрига завол бўлмоқда. Афсуски, бугунги кунда ёшлар ўртасида тамаки чекишга ружу қўяётганлар сони кўпайиб бормоқда. Талабаларимиз ўртасида ҳам бу зарарли одатни камайтириш учун доимо профилактика ишлари олиб борилади. Бугунги давра суҳбатига Республика саломатлик ва тиббий статистика институти шифокорлари Насиба Акрамова, Азиза Шириноваларни таклиф этганмиз. Сўз навбатини Насиба Акрамовани таклиф этганмиз ва сўз навбатини уларга берамиз. ” Н.Акрамова ўз маърузасида қуйидагиларни айтиб ўтди: “Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг ташаббуси билан 1980 йилдан бошлаб ҳар йили Жаҳонда тамаки чекишга қарши кураш куни ўтказилмоқда. ЖССТ нинг маълумотларига қараганда:• ер юзида ҳар 6 сонияда 1 киши, 1 дақиқада 10, 1 соатда 600, 1 йилда эса 5млн. 256 минг киши тамаки асоратларидан ҳаётдан кўз юммоқда;• 1 дона сигарета кишининг 6 дақиқалик ёки 20 донаси 2 соатлик умрига зомин бўлмоқда;• ер юзида 1 миллиард 200 миллиондан ортиқ киши тамаки чекади;• чекувчилар ҳар йили 2,1 фоизга ортиб бормоқда. Агар бу иллат, офатнинг олдини олиш чора-тадбирлари кўрилмаса, 2020 йилга бориб чекувчилар сони 2 баробар ошади. Бу иллат Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Ҳозирги кунда мамлакатда 4 миллионга яқин киши чекади. Республикада тамаки чекишга қарши кураш бўйича Миллий дастур мавжуд бўлиб, унда аҳоли ўртасида тамаки чекишни 1,5 фоизга камайтириш кўзда тутилган. Бу дастурни қўллаб-қувватлаш ва бажариш учун аҳоли ўртасида кенг миқёсда Соғлом турмуш тарғиботини кучайтириш, уларнинг тамаки чекишнинг зарари тўғрисидаги ахборотлардан хабардор қилиб бориш муҳим масалалардан ҳисобланади.31 Май Жаҳон тамаки чекишга қарши кураш куни ҳисобланади. Шу кун муносабати билан мутахассислар иштирокида аҳоли ўртасида тамаки чекишнинг олдини олиш юзасидан кенг қамровли тадбирлар белгиланади”.Кейинги сўз навбати Республика саломатлик ва тиббий статистика институти шифокор Азиза Шириновага берилди. У жумладан шундай деди: “Тамаки ва унинг тутуни таркибида киши организмига зарарли таъсир этувчи 400 дан ортиқ ҳар хил бирикмалар бўлиб, улардан энг заҳарлиси никотин, ис гази ва шуларга ўхшаш кўпгина зарарли моддалар бор. Улар юрак қон томир, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, асаб тизимларга заҳарли таъсир қилиб миокард инфаркти, хафақон касаллиги, бронхларнинг сурункали яллиғланиши, ўпка раки, ошқозон яллиғланиши, унинг яраси ва раки сингари кўпгина хавфли касалликларга сабаб бўлади. Ҳомиладор аёлларнинг чекиши бўлажак ҳомила (бола) ривожини кечиктиради, муддатдан олдин туғиш, ҳомиланинг ўлик туғилишига олиб келади. Тамаки чекилгандан кейин 20 дақиқа ўтгач, эмизувчи ёки ҳомиладор аёл қонидаги никотин бола организмига сут ёки йўлдош орқали ўтади. Тамаки чекиш наслга ҳам салбий таъсир қилиб, фарзандсизликка, туғиладиган болаларни заиф, ногирон, жисмоний нуқсонлар билан туғилишига сабаб бўлади. Чекиш туфайли кишининг тишлари сарғайиб, сочлари тўкилади. Тамаки таркибидаги заҳарли бирикмалар таъсирида танада модда алмашинуви бузилиб, витаминлар етишмовчилигига сабаб бўлади”. Талабалар томонидан берилган саволларга Республика саломатлик ва тиббий статистика институти шифокорлари Насиба Акрамова, Азиза Шириновалар томонидан атрофлича жавоблар берилди.Хулоса ўрнида талабаларга тамаки таркибидаги заҳарли кимёвий бирикмалар инсон танасининг барча аъзоларга ҳалокатли таъсир кўрсатиши, чекувчилар ўз соғлиқлари қадрига оғир дардга гирифтор бўлгандан кейин эмас, ҳозир вақт борлигида етишлари кераклиги таъкидланди.


 


 

“Қутириш касаллигидан эҳтиёт бўлинг!”

Блог им. sarvarchik

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Республика саломатлик ва тиббий статистика институти, Тошкент шаҳар Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари билан ҳамкорликда “Қутириш касаллигидан эҳтиёт бўлинг!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


Таклиф этилганлар: Республика саломатлик ва тиббий статистика институти шифокори Нигора Насруллаевна Назарова, Тошкент шаҳар Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари Гулшода Зоировна Собирова, Зулфия Шомансуровна Шомуҳамедова.


Давра суҳбатини институт проректори Б.С.Закиров олиб борди ва жумладан шундай деди: “Соғлом турмуш тарзи талаблари асосида яшаш кишини турли вирусли касалликлардан ҳимояланишига хизмат қилади. Лекин шундай ҳолатар бўладики, кишига боғлиқ бўлмаган шароитда кўчада ёки табиатда қутирган ҳайвонлар тишлаши оқибатида жароҳатланиб, қутириш касалигига учраш мумкин. Ва бундан ҳеч ким ҳимояланган эмас. Айниқса баҳор ва куз ойлари бу касаллик қўзғаладиган давр ҳисобланади. Шу хавфнинг олдини олиш ва профилактик чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида бугунги давра суҳбатига Тошкент шаҳар Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходими Гулшода Зоировна Собировани таклиф этганмиз ва сўз навбатин уларга берамиз. ” Маърузачи Г.З.Собирова қутириш ҳайвонларга хос касаллик ва уни қўзғатувчи вируслар эканлигини айтиб ўтди. Табиатда ёввойи ҳайвонлар тулки, бўри, чиябўрилар орасида бу касаллик учрашини, бу ёввойи ҳайвонлар уй ҳайвонларини тишлаб касалликни уларга юқтиришини тушунтирди. Касал ҳайвоннинг сўлагида вирус жуда кўп бўлиши, одамга бу касаллик қутирган ит тишлаганида ёки унинг сўлаги жароҳатланган терига тушганда юқишини тайёрланган слайдлар орқали тушунтирди. Касалликнинг яширин даври 15-30 кун ва бир неча ойни ташкил этиши мумкинлиги айтилди. Агар ит қутирган бўлса овқат емай қўйиши, безовталаниши, эгасига итоат қилмаслиги, дуч келган нарсани ғажиши, жуда кўп сўлак оқиши ва оёқларида фалаж бошланиши унинг дастлабки белгилари эканлиги айтиб ўтилди. Одамларда қутириш касаллигининг илк белгилари умумий лоҳаслик, тана ҳароратинин кўтарилиши, кайфият ўзгариши, уйқу бузилиши, нафас олишнинг тезлашиши, кўкрак қисилаётгандек туюлиши билан характерланади дейилди. Талабалар томонидан мутахассисга қатор саволлар берилди, жумладан:1. Қутирган ит тишлаганида уй шароитида биринчи қандай тиббий ёрдам кўрсатиш керак?2. Республикамизда йилига қанча одам қутириш касаллигига учрайди?3. Ит тишлаган жойда оғриқлар бўладими ва бу аниқланмаса касалликнинг охири ўлим билан тугайдими?4. Дайди итларга қарши курашиш учун қандай чора-тадбирлар кўрилади?5. Қутириш билан оғриган бемордан касаллик соғлом одам ва ҳайвонга юқиши мумкинми?Берилган саволларга Тошкент шаҳар Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходими Гулшода Зоировна Собирова томонидан атрофлича жавоблар берилди. Ўтказилган давра суҳбати талабалар ўртасида қутириш касаллигини олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.


 

“Глобаллашув, “оммавий маданият” ва миллий ғоя”

Блог им. sarvarchik

18 март куни Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Экология ва саломатлик ойлиги” доирасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти минтақавий ташкилоти билан ҳамкорликда “Глобаллашув, “оммавий маданият” ва миллий ғоя” мавзусида  давра суҳбати ташкиллаштирилди. Тадбирда Республика Маънавият тарғибот маркази бўлим мудири Оллаёр Бобонов, ЎҚЯОЖ минтақавий ташкилоти мутахасслари Ф.Орипова, Л.Закурлаева, М.Сейткамоловалар такллиф этилди.


Ташкил этилган давра суҳбатини Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи С.И.Саипов олиб борди. У таклиф этилган Республика маънавият тарғибот Маркази бўлими мудири Оллаёр Бобонов билан барча йиғилганларни таништирди ҳамда глобаллашаётган дунёда ахборот-коммуникация технологиялари ва айниқса интернет кишилар кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бораётганлиги, глобал тармоқ шиддат билан ривожланиб, имкониятлари тобора кенгайиб бораётганлигини, ҳар куни вертуал маконда бир неча миллиондан зиёд ахборот ресурсларининг пайдо бўлиши унинг ҳажми ҳар дақиқада ўсиб бораётганлигидан далолат беришини таъкидлади. Глобаллашув жараёнларининг инсон тафаккури, жамият ривожига кўрсатадиган таъсири ниҳоят даражада беқиёс эканлиги, глобаллашувнинг афзалликларини инкор этмаган ҳолда уни инсон маънавиятига туғдирадиган хавф-хатарлари, яъни “оммавий маданият”тўғрисида сўз юритилишини айтиб ўтди. Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч”асарида: “Оммавий маданият” бу-ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришига қаратилаган хатарли таҳдиддир.”-дейилганлиги тушунтириб ўтилди. Давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сонли Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда олиб борилаётган ишларни мунтазам таҳлил этиб бориш,“оммавий маданият” аслида нима? Унинг солаётган хатарли хавфларини олдини олиш чоралари қандай бўлиши лозимлиги тўғрисида маълумотларни талабаларга етказиш эканлигини таъкидлади.Сўз навбати Республика Маънавият тарғибот маркази бўлим мудири Оллаёр Бобоновга берилди. У глобаллашув муайян ҳодиса эканлигини, бу жараённинг кўплаб минтақалар, давлатлар ва бутун Ер юзини қамраб олганини ҳамда уларни инсоният тақдирига даҳлдор эканини айтиб ўтди. Глобаллашув жараёнининг ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётганининг асосий сабаби эса, Президентимиз таъкидлагандек, бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан чамбарчас боғланиб бораётганлигини, бирор мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушунтирди.Ҳеч қандай миллий чегараларни тан олмаслик глобаллашувнинг яна бир ўзига хос хусусияти эканлиги таъкидланди. Шу билан бирга сиёсий глобаллашув ҳамда фан, маданият, таълим ва ахлоқ соҳасидаги жараёнларни ифодаловчи ижтимоий-маданий глобаллашув ҳам содир бўлаётганини эсдан чиқармаслик лозимлиги айтиб ўтилди. Афсуски, замонавий воқелик интернет ва ОАВ лари фақатгина ижобий моҳиятга эга эмаслигини, улар ғаразли мақсадларга хизмат қилганда бу нарса яққол кўриниши талаба-ёшларга мисоллар орқали тушунтирилди. Шу нуқтаи назардан қараганда муҳим ахборотни ўзига маъқул бўлган руҳда тарқата олиш имкониятига эга бўлиш ёки у ҳақида кўпчиликка ҳеч нарса маълум бўлмаслигига эришиш икки карра ҳокимиятга эга бўлишликни англатиши айтилди. Интернет келтириб чиқараётган бир қатор салбий жиҳатлар ва уларнинг аянчли натижалари миллат келажагига ва тараққиётига таҳдид солиши тушунтириб ўтилди. Мутахассислар ўтказган махсус тадқиқотлар мавжуд сайтларнинг тахминан 12 фоизи порнографик характерга, интернет орқали тарқатиладиган комьютер ўйинларининг 49 фоизи сезиларли даражада зўравонлик ва ёвузлик кўринишига, 41 фоизи жангариликка асосланганлигини таъкидлади. Бугунги кундаги “оммавий маданият” қуйидагиларда кўринаётганлигини эътироф этди:• Аҳлоқий бузуқлик; • Зўравонлик; • Эгоцентризм; • аёлларнинг ичкилик ичиши;• порнографик маҳсулотларни тарғиб қилиш;• тамаки чекиш;• баданига турли татуировкалар чизиш;• бир хил жинсдаги кишиларнинг турмуш қуриши;• айрим аёлларнинг қўшэрлиги;• Эстрада юлдузлари, телебошловчиларга, актёрларга тақлид қилиб кийиниш;• Очиқ кийимлар кийиш;• Ватансизлик, билимсизликБу ғояларининг тарқалиши ёшларимизни миллий тарбиясига хавф солаётганлиги айтиб ўтилди. Маънавий-ғоявий таҳдидлар ҳақида гап кетар экан, энг аввало ташқи ғоявий таъсирлар, мамлакатимиз ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришлар холис ёндашув байроғи остида берилаётган бир ёқлама ахборотлар ва баҳоларнинг олдини олиш, уларга қарши объектив маълумотларни кишиларга тезкор, тизимли ва тадрижий етказиб бериш масаласи долзарб бўлиб турганини алоҳида қайд этиб ўтди.


Мутахассис томонидан барча берилган саволларга атрофлича жавоб берилди. Давра суҳбати йиғилганларда жуда катта таассурот қолдирди. Бундай тадбирлар ёшларимизни огоҳликка, бефарқ бўлмасликка, салбий ва нохолис ахборотлар таъсирига тушиб қолмасликка, катталаримизни эса янада маъсулиятли бўлишга, миллатимиз келажагига таҳдид солувчи ҳолатларга нисбатан доимо ҳушёр бўлишга чорлайди.


 

“Одам савдоси қурбони бўлманг!”

Блог им. sarvarchik

29 март куни  Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Экология ва саломатлик ойлиги” доирасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти минтақавий ташкилоти билан ҳамкорликда “Одам савдоси қурбони бўлманг!” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.Таклиф этилганлар:“Истиқболли авлод” маркази мутахассислари Шахноза Қосимова, Маткарим Каримовлар. Иштирок этганлар: институт проректори Б.С.Закиров, ЎҚЯОЖ минтақавий ташкилоти раиси Р.Ж.Рустамбекова, ЎҚЯОЖ етакчи мутахассиси Ф.Орипова ва талабалар.


  Ташкил этилган давра суҳбатини институт проректори Б.С.Закиров кириш сўзи билан очиб жумладан шундай деди: “Маълумки, ҳар қандай жамият тараққиётида ижтимоий барқарорлик муҳим ўрин тутади. Жамият ҳаётининг ғоят муҳим аҳамиятга эга тури бу-маънавий барқарорликдир. Унинг негизида жамият миқёсида миллий -маънавий қадриятларга муносабатнинг мақбул маромида сақланиши, жамият аъзоларининг турли хил қадриятлари ва уларни асрай олишлари, турли ёт ғоялардан ҳимояланишлари кабилар ётади. Ҳар бир инсоннинг сабр-тоқатли, эътиқодли, маънавий олами бой ва баркамол бўлиши ҳамда жамиятимиздаги маънавий муҳитни соғломлигини таъминлаб бориш мақсадида юртимизда жуда кўп ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида “ги (2008 йил 17 апрель) Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 911-сонли Қарори ҳам шу йўлдаги амалий фаолиятлардан биридир. Одам савдоси-инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги, гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётгани билан барчада катта ташвиш ва хавотир уйғотмоқда. Одам савдосига қарши курашишда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ушбу иллатнинг хавфи ва оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш, фуқароларни мавжуд вазиятдан огоҳ этиш давр талабидир. Бугун шу муносабат билан одам савдоси жиноятлари, унинг оқибатлари ҳақида яна бир бор суҳбатлашиш мақсадида ЎҚЯОЖ минтақавий ташкилоти ва “Истиқболли авлод” маркази мутахассисларини таклиф этганмиз. Мамнуният билан сўз навбатини уларга берсак”. Дастлабки сўз Ўзбекистон Қизил Ярим Ой минтақавий ташкилоти раиси Раъно Жўраевна Рустамбековага берилди. У талаба-ёшларга қуйидагиларни айтиб ўтди: “Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устувор бўлган демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш борасида улкан ютуқлар қўлга киритилди. Мазкур жараёнда инсонга олий қадрият сифатида муносабатда бўлиш, унинг манфаатларини ислоҳотларнинг асосий мезони тарзида тушуниш муҳим аҳамият касб этади. Президентимизнинг “Юксак маънавият- енгилмас куч” асарида алоҳида таъкидлангандек: “Аслида, ҳар қандай ислоҳотнинг энг муҳим самараси аввало халқнинг маънавий-руҳий қарашларидаги янгиланиш жараёнлари, унинг онгу тафаккурини юксалиши, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар унинг ҳаётига, тақдирига дахлдор бўлганини чуқур ҳис қилиши ва шундан хулоса чиқариши билан белгиланади. Биз амалга ошираётган ислоҳотларимизда ана шундай натижаларга эришиш учун барча ўзгариш ва янгиланишларнинг марказига инсон ва унинг манфаатларини қўйдик. Биз юртимизда янги ҳаёт асосларини барпо этар эканмиз, бир масалага алоҳида эътибор беришимиз лозим”. Юртимизда тадбиркорлик ва хусусий бизнесга кенг йўл берилганлиги, хорижий давлатлар билан турли соҳалардаги ҳамкорликлар, хориж мамлакатларига фуқароларимизни чиқишлари халқимиз ва ёшларимиз онгига салбий таъсир кўрсатувчи одам савдоси каби хатарли таҳдидни ҳам келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Фуқароларимизнинг ҳуқуқий жиҳатдан билимли бўлишлари, қонун доирасида иш олиб боришлари бу таҳдид қурбонига айланишларидан ҳимоя қилади.”Сўз “Истиқболли авлод” маркази мутахассиси Шаҳноза Қосимовага берилди. У жумладан шундай деди: “Одам савдоси ҳозирги кунда қулликнинг замонавий кўринишидаги жиноят тусини олган. Бу жиноят инсон ҳуқуқларини поймол бўлишига олиб келади. Миллионлаб инсонларни ўз домига тортган бу қабиҳ жиноятга қарши бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида қатъий кураш олиб борилмоқда, бироқ бу жиноятга буткул барҳам берилгани йўқ. Бугунги кунда юртимизда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун мавжуд. Одам савдоси ўта оғир жиноят ҳисобланиб, бу жараёнда инсон устидан тўлиқ назорат ўрнатиб, эксплуатация мақсадида фойдаланилади, жабр кўрганларнинг 80 фоиздан зиёдини аёллар ва болалар ташкил этади. Шу сабабли барчамиз ҳар доим огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз лозим. Бизнинг “Истиқболли авлод” марказнинг асосий вазифаси алданган, фирибгарлик йўли билан олиб чиқиб кетилган, у ерда эса бошқа шахсларга товар мисолида сотиб юборилган фуқароларимизга ёрдам бериш, уларни ватанига қайтариш каби савоб ишларни амалга оширишдан иборат. Одам савдоси жиноятининг содир этишда амалга ошириладиган, одам савдоси жабрланувчисига нисбатан қўлланиладиган асосий усуллар, одам савдоси идентификацияси, одам савдоси жабрланувчисининг хуқуқлари тўғрисида маълумотлар берилади. Ўзбекистон Республикасидаги миграция жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 505-сонли Қарори билан тартибга солинади”.Сўнгра “Истиқболли авлод” маркази мутахассислари томонидан видеоролик қўйиб берилди. Намойишдан кейин талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.1. Республика реаблитация маркази фаолияти нималардан иборат?2. Одам савдоси жабрдийдалари энг биринчи кимга мурожаат қилишлари лозим?3. Ўзбекистондан ташқари мамлакатларда одам савдоси билан шуғулланувчиларига қандай чоралар кўрилади?4. Одам савдоси бўйича веб-сайтларда берилаётган маълумотлар қай даражада ишончли?5. Одам савдоси бўйича жиноий жазони ўтаб яна шу фаолият билан шуғулланган фуқароларга қандай жазо қўлланилади?6. Одам савдоси қурбонларининг юртга қайтганларидан кейинги ҳаёти қандай кечади?   Талабалар томонидан берилган саволларга ҳар томонлама, батафсил жавоблар берилди. Ташкил этилган давра суҳбати барчада яхши таассурот қолдирди. Биргина хато инсонни Ватандан, оиладан йироқда бўлиб азоб- уқубатга дучор қилишини доимо ёдда тутиши лозимлиги, Ўзбекистон Республикаси ўзининг барча фуқаролари шаънини, ор-номусини, ҳақ-ҳуқуқини ҳар доим ҳар томонлама муҳофаза қилиши таъкидланди. 

“Адабиёт яшаса-миллат яшайди”

Блог им. sarvarchik

  Далалар уйғонди, бойчечак унди  Заминдан қор кетди, кўнгилдан ғубор


  Ярқ этган томондан қуёш кўринди  Ўлкамда баҳордир, ўлкамда баҳор.    Баҳорда ёшликнинг тотли бўйи бор  Баҳор эрк сингари ёруғ ва зангор  Ёш юртим баҳордек бўлсин беғубор  Ўлкамда баҳордир, ўлкамда баҳор.Куни кеча Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов билан ижодий учрашув ўтказилди.


Президентимизнинг “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида таъкидланганидек: “Агар биз Ўзбекистонимизни дунёга тараннум этмоқчи, унинг қадимий тарихи ва ёруғ келажагини улуғламоқчи, уни авлодлар хотирасида боқий сақламоқчи бўлсак, авваламбор буюк ёзувчиларни, буюк шоирларни, буюк ижодкорларни тарбиялашимиз керак”. Шоир, ёзувчи ва драматургларимиз бугунги авлоднинг фидокорона меҳнати, аждодларимиз маънавий мероси, ёшларимизнинг орзу-интилишларини асарларида ифода этиб элимизни хушнуд қиладилар. Шу муносабат билан биз бугун ўзбек шеъриятининг порлоқ юлдузларидан бири истеъдодли шоир Эркин Воҳидовни таклиф этганмиз.


Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Эркин Воҳидов сўзга чиқиб шундай деди: “Ассалому алайкум азиз мухлисларим, қадрдонларим!.. Сизлар билан дийдор кўришиб турганимдан жуда хурсандман. Мен Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳақида кўп бора эшитганман. Сизларга ва барча темир йўл соҳасида фаолият юритаётган инсонларга ҳурматим чексиз. Сабаби, темир йўллари Ўзбекистонимизни гуллаб яшнаши ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ривожланишга ўзини улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ва давлатимиз иқтисодий салоҳиятини темир йўл соҳасидан алоҳида тасаввур қилиш мумкин эмас.  Дўст билан обод уйинг,  Гар бўлса у вайрона ҳам,  Дўст қадам қўймас эса,  Вайронадир кошона ҳам    Интизор ҳар уй диловор  Дилкушолар базмига,  Гар оёқ қўйса қабоҳат  Йиғлагай остона ҳам,  Яхши дўстлар даврасида   Очилурсан ҳар замон,  Кўркини шода ичра топгай  Марварид дурдона ҳам.

Олға Ўзбекистон!

Блог им. sarvarchik

Бугун Ўзбекистон БАА дан албатта ғалаба қозонган ҳолда Тошкентга қайтишади. Негаки Ўзбек йигитлари ватандошларимизга Наврўзга совға сифатида ғалабани тортиқ қилишга ҳаракат қилишлари шубҳасиз. Олға Ўзбекистон биз сенга ишонамиз!

Оила-муқаддас қўрғон

Блог им. sarvarchik

 


Оила-муқаддас қўрғон.ТошТЙМИ кат.ўқ. С.Т.Собирова  Оила хар бир жамиятда авлодлар давомийлиги таъминловчи, муқаддас урф-одатларни сақловчи, авлодлар тарбиясини мунтазам такомиллаштирувчи ижтимоий маскандир. Президентимиз Ислом Каримов оиладаги ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар юксак маънавиятга асосланиши лозимлиги қуйидаги фикрида ўз ифодасини топади: “Оилавий тарбия масаласида хатога йўл қўймаслик учун аввало ҳар қайси хонодондаги маънавий иқлимни ўзаро ҳурмат, ахлоқ-одоб, инсоний муносабатлар асосига қуриш айни муддао”1 Бу сифатларнинг оилада мавжуд бўлиши эса, ота-онанинг тарбия кўрганлиги ва ўз хатти-харакатлари учун юксак маъсулиятни хис этишлари ва уларни ҳаёт жараёнларида тўғри ва ўринли қўллай билиш кўникмаларида намоён бўлади. Оилада шаклланаётган ёш авлоднинг маънавий жихатлари шундай нозик ва мураккабки, унда хўжа кўрсинликка йўл қўйиш, кўзбўямачилик қилиш ярамайди, чунки бу жараёнда шахснинг энг олий қадриятлари оила ва жамият ҳамкорлигида шаклланиб, такомиллашиб беради. Шунинг учун бу жараёнда, масаланинг тарихий, маданий, маърифий, диний, дунёвий ва тарбиявий омилларини ҳисобга олишни тақозолайди.  Маънавий юксак шахсларда эътиқоддаги собитлик, шахсий манфаатларни умуминсоний манфаатлар билан уйғунлаштириш, уларда юксак ватанпарварлик ва инсонийлик тамойилларини шакиллаштириш муҳимдир. Ҳар бир шахсдаги бу олийжаноб фазилатларнинг шаклланиши оиладан бошланади ва бунда ота-она намуна вазифасини ўтамоғи лозим. Афсуски, бугунги кунда кўпгина оилаларда шахсий манфаат масалаларининг устивор позицияга чиқиб бориши бир томондан, жамият иқтисодий негизларини мустаҳкамланиши, оила фаровонлиги, жамият моддий-иқтисодий юксалиши учун муҳим асос сифатида баҳоланмоқда ва бу оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик кўринишида фарзандларда тадбиркорлик, омилкорлик, ўзгалар меҳнатини қадрлаш каби фазилатларни шакллантирса, мазкур муаммолар ўзининг маънавий асосларига эга эканлиги, яъни ота-оналар фарзандини ҳеч кимдан кам бўлмаслиги учун оиладаги иқтисодий фаровонлик масаласи билан чекланиб қолаётганлиги, фарзандлар томонидан улар меҳнатининг қадрланмаслиги, уларда боқимандалик, худбинлик, ўзгалар дардини тушунмаслик, сурбетлик каби иллатларни ҳам пайдо қилиши мумкин.Шу боис, ота-она нафақат оиланинг иқтисодий асослари балки маънавий негизларини ҳам таъминлаши лозим. Бунда фарзанд тарбияси учун ота ва она баробар жавобгар сифатида улардаги сўз билан иш бирлиги, аниқ мақсад сари интилувчанлик, фарзандлардаги ижодий имкониятларни намоён қилишга кўмаклашишлари лозим..  Оиладаги иқтисодий ва маънавий омилларнинг уйғунлиги фарзандларда ҳам юқори даражадаги ижтимоий маъсулиятни хис этишга ўргатади ва бу юрбошимиз қуйидаги фикрларида ўз ифодасини топган: “… айнан оила мухитида пайдо бўладиган ота-онага ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод қарздорлик бурчини чуқур англаш ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ва оилавий муносабатларнинг негизини, оилавий маънавий оламни ташкил этади”.   Ўзбекона оила ўзига хосдир ва у бошқа халқлар оила моделидан тубдан фарқланади. Унда авлодлар давомийлиги, янги оиланинг барпо бўлиши муайян тарбиявий, ижтимоий тажрибага эга бўлган оила негизида амалга оширилади. Оила таркибининг бундай мураккаблик ижтимоий муносабатларнинг ўзига хослиги ва ундаги барча аъзолари ўртасида муносабатларнинг маънавий-ахлоқий жихатлари фарзанд тарбиясига таъсир кўрсатиши ва оилада намунавийлик имкониятларини оширади.  Бундай мураккаб оила моделида нафақат ота-она, балки бува ва буви, амма, амаки ва бошқа оила аъзоларининг ҳам маънавий етуклиги фарзанд тарбиясига ўз таъсир ўтказади.  Шунинг учун ҳар бир шахс маънавий камолотида у тарбия топган оиладаги инсоний қадриятлар ва уларнинг қанчалик мукаммаллиги катта аҳамиятга эга. Мустақиллик йилларида жамиятнинг таянчи бўлган оила ва уни ҳар тарафлама ривожини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, давлат ёш оилаларни ижтимоий ҳимоялаш, йигит-қизларимизни оилага тайёрлаш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ёш оилаларни уй жой билан таъминлаш, уларга турли моддий ёрдам кўрсатиш борасида хайрли ишларни амалга ошиилмоқда. Жумладан, “Мустаҳкам оила” йилида бунинг учун 1478,7 милиард сўм маблағ ажратилиши, юртимизда бугунги кунда 7 миллион оила мавжуд бўлса, уларнинг купчилиги ёш оилалар эканлиги ва оилани мустахкамлашда ижтимоий консесус (“келишув”) таъмоилини кенг қуллаш катта самара беради. Бунда махаллалар бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ёш оилаларнинг тинч-тотувлиги ва фаровонлигини таминлаш,ҳамда нотинч оилалардаги шаритларни ўрганиш ва уларга моддий-манавий ёрдам бериш борасидаги фаолитларини такомиллаштириш лозим.  Тошкент темир йул муҳандислари институтида ҳам бу борада кўплаб ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда, жумладан, 2012 йилда институт ўқитувчи, ходимлар томонидан 15 та ёш оилалар бунёд этилган бўлиб, уарга энг кам иш хаққининг 2 баробар миқдорида, талабаларнинг 53та янги оилаларига энг кам стипендиянинг 50% миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, институт Касаба уюшмаси томонидан моддий ёрдам билан бирга, дам олиш масканларига йўлланмалар берилди. Оила-муқаддас қурғон, уни ҳимоялаш ва сақлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Музей—маънавият ўчоғи

Блог им. sarvarchik

 


Айни замонда мамлакатимизнинг барча бўғиндаги таълим масканларида таълим-тарбиянинг уйғун олиб борилаётгани ёш авлодни азалий миллий қадриятларимиз руҳида камол топтиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, олийгоҳимизда ҳар ойнинг сўнги жумаси Маънавият ва маърифат куни деб тарғиб қилингани талабаларнинг маънан ва руҳан ривожланишига, комилга етишишига замин яратади.Шу муносабат билан, 25-январ Маънавият ва маърифат кунида биз гуруҳимиз билан Мухтор Ашрафий уй-музейига ташриф буюрдик.. Ашрафий Мухтор Ашрафович (1912, Бухоро-1975, Тошкент) — композитор, дирижёр. Ўзбек операси асосчиларидан. Ўзбекистон халқ артисти (1939). Самарқанд мусиқа ва хореография илмий тадқиқот институтида ўқиган. Композитсиядан С. Н. Василенко, Б. С. Шехтер, М. О. Штейнберглардан таълим олган. Петербург консерваториясини дирижёрлик бўйича тугатган. 1930 йилдан Ўзбек мусиқали театри, кейинчалик Навоий номидаги Ўзбек опера ва балет театрининг бадиий раҳбари ва бош дирижёри, директори (1967—71), 1944 йилдан Тошкент консерваториясининг ўқитувчиси, профессор (1953 йилдан), ректори (1947-62; 1971-75) бўлган.


Ёдгорлик музейи Мухтор Ашрафий 1969—75 йиллар Тошкентда яшаб ижод этган уйда 1982 йил очилган. Музей экспозитсияси мемориал хоналар ва мусиқа меҳмонхонасидан иборат. Музей жамғармасида 10000 дан ортиқ экспонат бўлиб, улар — сурат ва расмлар, ноталар, қўлёзмалар, совғалар ва композиторнинг шахсий кутубхонасидан иборат. Хоналардаги 700 дан ортиқ экспонат М. Ашрафийнинг композиторлик, педагогик ва жамоатчилик фаолиятини акс эттиради. Музейнинг мусиқа меҳмонхонасида композиторлар билан учрашувлар, ижодий кечалар ва суҳбатлар, консертлар ўтказилади.Бир сўз билан айтганда, ташрифимиз бизда жуда катта таассурот қолдирди ва биз албатта бу музейга яна келишни, қолаверса бошқа музейларга ҳам ташриф буюришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Зотан, музей --беқиёс маънавият ўчоғидир.Демак, ма’навиятга башарият тараққиётининг маҳсули сифатида қаралмоғи лозим. Чунончи, миллий қадриятларимиз ҳақида тушунча олиш асносида маънавият тарғиботига ҳам эришамиз. Бу эса миллий ма’навий қадриятларимизга ҳурмат ва ўзлигимизни англаб етишимизнинг гарови ҳисобланади.


             Зарина Сувонова, Иқтисодиёт факультети БХА-26 гуруҳ  3-курс талабаси

талабаларга маслаҳат

Блог им. sarvarchik
Talabalar bilim olishda barcha imkonlar mavjud Bilimni olgan va uni xayotda ishlata bilgan inson xech qachon xor bo‘lmaydi Mana 30 yildan ortiq shu institut dargohida “Muxandislik kommunikatsiyalari va tizimlari” kafedrasida dotsent bo’lib ishlab kelmoqdaman. Shu vaqt ichida Vatanimizda qolaversa institutimizni o’zida ayniqsa 2000 yildan so’ng juda katta o’zgarishlarga ega bo’lganiga guvohman. “ O‘zbekiston temir yo‘llari” davlat aksiyadorlik temir yo‘l kompaniyasi ko‘magida tubdan ta’mirlanib borgan sari institutimiz chiroyli bo’lib bormoqda. Dargohda ta’lim olayotgan talabalar uchun hamma shart-sharoitlar: 1. Xar bir soha bo‘yicha yuqori malakali o‘qituvchilar xozirgi information texnologiyalar zamoniga moslab ta’lim bermoqdalar. Undan tashqari ilmga qiziqqan va chanqoq bo‘lgan talabalar uchun axborot resurs markazi va kutubxonalar mutaxassislik fanlari hamda turli sohalarga oid adabiyotlar bilan yetarli darajada ta’minlangan. O‘quv zallardagi kompyuterlarda kitoblarning elektron nusxalari mavjud. Undan tashqari Internet zallarida talaba chet el saytlariga kirib uni qiziqtirayotgan xoxlagan soha bo‘yicha malumotlar olishi mumkin. 2. Jismonan tarbiyalashda insnitut qoshida “Sport kompleksi” mavjud bo‘libsportning bir qancha turlari shaxmat,shashka, kurash, boks, suzish va boshqalar mavjud. Sport cho‘qilarini egallashda yuqori malakali o‘qituvchilar yordam berishlari shubxasizdir. 3. Institut maydonida talabalar uchun qurilgan zamonaviy, shinam, ozoda va chiroyli turadigan uy joylari, shirin va lazzatli ovqatlar tayyorlaydigan oshxona, bufetlar mavjud. 4. Sog‘liqni tiklash uchun institutdagi 4-chi talabalar uyida ambulatoriyada malakali shifokor va xamshiralar yordam beradilar. Undan tashqari temir yo‘l kompaniyasiga tegishli bo‘lgan barcha poliklinika, shifoxona, sanatoriylardan foydalanishlari mumkin. Institutimizda talabalar uchun shunday shart – sharoitlar mavjudki ulardan faqat o’qishni, kompyuterda ishlashni bilish, chet tilini o’rganish va yahshi mutahassislikga ega bo’lishni talab etiladi. Biz o’qituvchilarni maqsadi buyuk allomalarimizdan biri Abu Nasr Forobiy aytganlaridek ularni aqlli: fazilatli, o’tkir mulohazali, foydali ishlarga berilgan, zarur narsalarni kashf va ihtiro etishga, zo’r iste‘dodga ega, yomon ishlardan o’zini chetga olib yuradigan insonlarni tayyorlash lozimligini aytadilar va bunday insonlar qancha ko’p bo’lsa shunga yarasha davlat ham obod bo’ladi deydilar. Bularga erishish uchun talabalardan, magistrantlardan, aspirantlardan juda katta sabr-toqat talab etiladi, Bu sabr-toqat esa o’z o’zidan kelmaydi. Unga intilish kerak. Hayotda uchraydigan har-hil to’siqlarni engishga o’rganish kerak. Men yuqoridagi aytilgan gaplarga asosan temir yo‘l sohasi bo‘yicha litsey, koledj va oliygohda bilim olayotgan barcha talabalarga quyidagi misralarga amal qilishlarini xohlar edimO’zingni kamchiligingni aniqla – undan norozi bo’lO’zingni o’rningni top – u erda Ustozing yashamoqdaUni oldida egilib jim tur, quloq sol…… nasihatlariga amal qil.Faqat ayt ishonaman, hohlayman – ehtiyotkorlik bilan bergan narsalarni olBerkit, saqla – unga yangi hayot berO’z yuragingga nazar tashla – fikrlaringni ko’rib chiqO’z badaningni xis et – o’zgarishga harakat qilQaddingni rostla – suyaklaringni mustahkamlaAsabingni tozala – yomonlikni esdan chiqarMo’jizaga ishonch qilma – faqat ishga ishon, faqat o’zinga ishonO’zingga do’st top, uchta bo’lsa undan yahshi – o’zing mashq qil, birgalikda to’rtta bo’lib mashq qilingKamtarona ovqatlan, lekin och qolma – faqat amalga oshadigan narsa haqida o’ylaQorong’ilikdan qo’rqma – yorug’likka quvonginBaquvvat darahtga o’hshab turishni o’rgan – Engil shamolga o’hshab harakatlanFaqat bir zarbani tushunishga harakat qil – Doimo zarbasiz qanoatlanishga o’rganSen himoyalangansan, agar kuchli bo’lsangSen baquvvatsan, agar sog’lom bo’lsangSen sog’lomsan, agar nafasni to’g’ri olsangSen to’g’ri nafas olasan, agar uni bilsangHaqiqatni bilgan insonda – Ruhi borKimki shularni o’tsa barkamol inson bo’lib Vatanimiz rivojiga va undagi yashayotgan halqning obod va farovon hayot kechirishiga o’zining hissasini qoshgan boladi“Muxandislik kommunikatsiyalari va tizimlari” kafedrasi dotsenti Ubaydullaev P.X.

ТошТЙМИ да япониялик меҳмонлар

Блог им. sarvarchik
ТошТЙМИ да япониялик меҳмонлар2013 йил 30 январ куни Тошкент темир йўл муҳандислари институтига япониялик меҳмонлар ташриф буюрдилар. Такаши Оно, Акихико Мацуба, Й.Миура, Такуя Акияма ва Осаму Катанолардан таркиб топган меҳмонлар делегацияси институт ректори М.Х.Расулов шахсан кутиб олдилар. Меҳмонлар институт ҳамроҳлигида “институт музейи”, “кутубхона”, “деканат”, ўқув хоналари билан яқиндан танишишди. Япониялик меҳмонлар институтимиздан бир олам таассурот билан қайтишди.

О ФОРМИРОВАНИИ СОЗНАНИЯ МОЛОДЁЖИ НА ОСНОВЕ «ИДЕИ НАЦИОНАЛЬНОЙ НЕЗАВИСИМОСТИ»

Блог им. sarvarchik

Огромное влияние в обществе имеет идея национальной независимости в силу того, что она выражает жизненные интересы народа и формирует новое суждение молодёжи. Сегодня молодёжь должна владеть значительным запасом философских, исторических, экономических, политико-правовых, культурологических знаний, навыками системного мышления, аналитическими способностями, чтобы постичь суть и значение национальной идеи. Постижение идеи национальной независимости осуществляется посредством методически организованной идейно-воспитательной работы, а воспитательный эффект зависит от включения в определенные общественные отношения. Стратегия идейного воспитания молодёжи в современных условиях получила глубокую разработку в трудах, речах и выступлениях Президента Узбекистана И.А.Каримова, который даёт высокую оценку молодёжи и связывает с ней большие надежды, так как «Молодёжь – наше будущее, и от того, какой она вырастет, зависит завтрашний день». В современных условиях значительного воздействия на умы и сознания молодёжи различных враждебных сил, необходимо позаботиться о формировании у молодёжи устойчивого и надёжного иммунитета по отражению к ним идейных веяний, которые противоречат основным интересам народа Узбекистана. Тольку при отсутствии почвы, на которой могут произрастать семена раздора, распространяемые извне, и тогда общество может быть спокойно за своё будущее и сосредоточиться на решении созидательных задач в условиях гражданского мира, социального согласия и демократии. Для этого уже положено начало. Прежде всего, возросло внимание к молодёжи, к её нуждам, заботам и проблемам. Сущность функционирующей системы раскрывается в её системах, среди которых особое место выделяется воспитанию в семье, по месту жительства, дошкольном учреждении, школе и вузе, так как именно здесь закладывается основа и формируется личность. В целом, последнее время повсеместно была развёрнута активная работа по внедрению идеи национальной независимости в сознание молодёжи и воспитание её, как гармонично развитой личности и решительному противодействию проискам религиозных экстремистов.

СОВРЕМЕННОСТЬ И ПРОБЛЕМЫ ДУХОВНОСТИ

Блог им. sarvarchik
В последние десятилетия учеными актуализируется проблема духовного и нравственного воспитания подрастающего поколения. Принцип светского характера образования предусматривает, что никакая религия не устанавливается в качестве государственной и обязательной для всех учащихся. Изучение религии, религиозной культуры в содержании общего образования подчинено целям социально-гуманитарного образования и общего гражданского воспитания, зафиксированным в законодательстве Республики Узбекистан. Учащиеся и студенты должны осваивать только общие социально-гуманитарные знания о религии, которые ориентируются на содержание такой историко-культурологической дисциплины, как религиоведение. Современное религиоведческое образование в светской школе подразумевает знакомство с мировыми религиями, религиозными традициями народов Центральной Азии, что включает сообщение сведений о происхождении, истории религий, основных особенностях вероучений, структуре религиозных объединений, религиозной символике, содержании священных книг, принятых в них этических нормах, о географии распространения, значимости той или иной религии в разных культурах и странах. Полученные знания будут не только способствовать расширению кругозора учащихся, но и помогут им осознанно строить взаимоотношения со сверстниками из разных этнокультурных сред, воспитывая уважение и толерантность, как к своей нации, так и к представителям других культур. Для того чтобы в полной мере использовать воспитательный потенциал религиоведческих знаний, изучение религиозной культуры не должно сводиться исключительно к информированию учащихся. Воспитательный потенциал изучения религиозной культуры гораздо шире и задается, прежде всего, ее ценностным фондом. Ценностный фонд религиозной культуры включает мировоззренческие, этические, художественные, семейные, познавательные и другие ценности, которые могут быть не только услышаны учащимися как отвлеченная информация, но и личностно восприняты ими в той или иной мере, включены в их мотивы отношения к людям и поведения в обществе. В процессе усвоения ценностей у человека формируются положительные человеческие качества. Они, таким образом, представляют собой усвоенные как ценности общественные отношения (в том числе и отношение к природе). Говоря по другому, человеческие качества и их совокупность – духовность — опосредованное выражение отношений, сложившихся в системе «человек-общество-природа». Таким образом, духовность охватывает вместе с человеческими качествами так называемую «духовную культуру» — науку, философию, мораль, право, литературу и искусство, образование, СМИ, обычаи, традиции, а также религию и религиозную практику – богослужение, культ, религиозные ритуалы, религиозную литературу, религиозное искусство – и многие другие исторические и современные ценности, такие как:- воспитание гражданственности, сознание себя гражданами единого общества;- воспитание патриотического сознания, любви к Родине на основе знания ее исторического прошлого и культуры; - воспитание веротерпимости, уважения прав и свобод сограждан в области отношения к религии, прав личности в духовной сфере жизни общества в целом; - развитие национального самосознания молодежи, приобщение к ценностям национальной культуры; - развитие нравственных начал личности, этической культуры, моральных принципов поведения, принятых в нашем обществе; - семейное воспитание — выработка уважения к семье, старшим, самостоятельности и ответственности в области семейной жизни. В истории человеческой цивилизации религия использовалась людьми, как для положительных, так и для отрицательных целей. Из-за тесного взаимодействия религиозной и политической культур религия часто используется в политических целях для захвата власти, разжигания национализма. Таким образом, если ограничивать сферу духовности только рассмотрением об¬щественного сознания, бездуховность неизбежно будет выгля¬деть как совокупность различных неблагоприятных тенденций и состояний общественного сознания, как-то: усиление нигилисти¬ческих, шовинистических и расистских настроений, падение пре¬стижа знаний, засилие массовой культуры и тому подобное; ин¬дивидуальная бездуховность проявляется в этом случае как зара¬женность отдельных людей — в большей или меньшей степени — этими общественными по своей природе продуктами. Кризис ду¬ховности при таком подходе локализован в социокультурной зоне и является следствием упадка сложившихся центров духовного опыта. Именно в таком социокультурном контексте философия жизни и экзистенциализм разрабатывали проблему кризиса евро¬пейской духовности. Поскольку же исходным пунктом всякой культуры является признание высших надындивидуальных це¬лей, смыслов и ценностей бытия, утрата этих последних совре¬менной культурой закономерно привела к нигилизму, концепту¬ально выражающему и закрепляющему кризис духовности. Еще древнегреческие философы открыли, что культурная, политическая и социальная сферы не могут обеспечить простран¬ство для развертывания высших духовных возможностей челове¬ка; для этого необходимы высшие ценности: истина как Благо, Бог как первопринцип, вера в абсолютную суть вещей и тому подобное. И до тех пор пока эти ценности являются неотторжимыми от ежедневной жизни, никакие частные изъяны социаль¬ной и культурной жизни не могут вызвать кризиса духовности. Благодаря независимости мы начали глубже и шире изучать духовно-культурное наследие, вкладывать новое содержание во многие духовные ценности прошлого и возрождать некоторые забытые или запрещенные из них. Во всем этом преследуется цель, не преклоняясь перед прошлым, а опираясь на него, используя его, продвигаться вперед, выйти на новую ступень развития. Цель изучения культуры прошлого не в возрождении религиозного образа жизни, а в необходимости овладеть общечеловеческими ценностями для развития современной культуры и морали, для изучения, познания и продолжения многовекового духовного опыта народа. При оценке каждой конкретной ценности культурного наследия, практическом ее использовании основным критерием должно стать то, насколько она может способствовать укреплению духовных основ независимости Узбекистана, превращению нашего народа в активный субъект общемирового исторического процесса. Основных критериев научного подхода к духовно-культурному наследию четыре: гуманизм, народность, патриотизм и прогрессивность. Эти критерии имеют общечеловеческий характер. Когда же эти принципы применяются по отношению к современной культуре, то они не должны противопоставляться творческим поискам и экспериментам, новым веяниям и тенденциям, превращаться в застывшие формы, схемы. При оценке духовно-культурного наследия, естественно, основным критерием становится его возможность служить потребностям человека, культивировать в нем доброе и прекрасное, чистоту и любовь, другие высокие, подлинно человеческие чувства и качества, прививать нетерпимость к злу, низости, безнравственности, бескомпромиссность к унижению и насилию над человеком, т.е. возможность формировать духовно свободную, но социально ответственную личность. Как бы мы сегодня не оценивали то или иное явление духовности, его надо беречь. Не исключено, что то, что сегодня не отвечает требованиям исторического прогресса, может понадобиться нам завтра. Поэтому следеут помнить предостережение выдающегося ученого Ю.И. Лотмана: «Нам порой кажется: мы знаем, что сейчас актуально. А что станет необходимым для наших внуков и правнуков? Угадать сложно. Отсюда главный вывод: необходимо бережное отношение к историческому наследию и постоянная мысль – не все, что мы сейчас понимаем, есть конечная истина и что великое классическое наследие еще будет раскрываться. Ведь оно явление развивающееся. » Таким образом, становится ясно, что к оценке духовности и использование ее для укрепления национальной идеи Узбекистана следует подходить комплексно с точки зрения указанных критериев. Если с их помощью мы проанализируем и оценим свое духовно-культурное наследие, то появится возможность сознательно овладеть им, не подчиняясь ему, и поставить его на службу развития будущего.