avatar
Куч
65.63
Рейтинг
+24.05

sarvar saipov

Мақолалар

ЎҚУВЧИЛАРДА МУСТАҚИЛ ИШЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВАЎҚУВ-АМАЛИЙ ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Блог им. sarvarchik
Ўзбекистонда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг самарали омил ва воситалари ишлаб чиқилмоқда. Бунда дунё ҳамжамияти ва миллий менталитетдан келиб чиққан ҳолда турли тажриба-синов ишлари олиб борилмоқда. Мамлакати-мизда педагогика йўналишида кўплаб тадқиқотчилар таълимнинг самарали усулларини ҳаётга татбиқ этиш устида изланишлар олиб боряпти. Бу эса Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимига эътиборнинг юқори эканлиги нишонаси. Педагогик таълим сифатига талабнинг ошиши узлуксиз педагогик таълим тизимини ривожлантиришнинг долзарб муаммоси ва шарти, унинг моҳиятини фундаменталлик, яхлитлик, изчиллик ва амалий йўналиш тамойиллари Янги-лашнинг рағбатлантирувчи кучи бўлиб бормоқда. Ҳозирги замон таълимининг мақсади тарихан таркиб топган педагогик тизимни ўз касбининг билимдони бўлган ижтимоий фаол, ижодий жиҳатдан мустақил педагог шахсини шакллантириш учун шароит яратиш орқали янада ривожлан-тиришдан иборат. Ҳозирги ижтимоий-иқтисодий вазиятда таълимнинг аҳамияти ошиб, тобора такомиллашиб бораётган бир шароитда педагогнинг анъанавий вазифалари (ўқитиш, тарбиялаш ва ҳ.к.) билан бир қаторда таълим ва ижтимоий-маданий муҳитнинг мазмун-моҳиятини ҳамда ташкилий жиҳатларини режалаштириш, лойиҳалаштириш ва ташкил этиш каби касбий вазифалари долзарблашиб бормоқда. Ҳозирги пайтда биз таълим оламида туб ўзгариш кузатмоқдамизки, у “тақлид қилиш” йўналишидан “ахборот” йўналишига ўтди. Таълим ахборот тизимининг улкан муваффақият қозон-ганлиги туфайли ахборот ҳажмини кенгайтириш ва шунга мувофиқ равишда ўқитиш вақтини кўпайтириш сари интилиш туғилдики, бу ҳол таълим жараёнини янада такомиллаш-тиришни тақозо этмоқда. Бунда ўрта махсус, касб-ҳунар талим тизимидаги асосий камчилик ўқувчида фаолликнинг йўқлиги. Чунки у аксарият ахборотни ўзлаштиради, бу ҳол эса замон талабларига жавоб бермайди. Албатта, ахборотлар жамиятига ўтишда ўқувчини мустақил ишлашга ўргатиш педагог учун муҳим аҳамият касб этади. Мақсад таълим жараёнини замонавийлаштириш, ўқитишнинг замонавий технология-ларини жорий этиб бориш, талабаларда мустақил ўқиш, ўз-ўзини сафарбар ва назорат қилиш маданиятини ривожлантириш асосида кадрларни малакали касбий фаолиятга тайёрлаш савиясини белгиланган даражага кўтаришдан иборат. Шундай қилиб, мактаб ўқувчиларининг ҳозирги ҳолати уларни назарий жиҳатдан тайёрлаш, мустақил ижодий меҳнат қилишга шайлиги сифатини оширишнинг янги йўлларини, энг асосийси –мактаб битирувчиларини амалий ва касбий фаолиятга тайёрлаш воситалари ва услубларини излаб топишни тақозо этади. Ўқувчини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида мустақил ишлай оладиган фаол шахсни шакл-лантириш муаммоси психологик-педагогик тадқиқотларнинг энг асосий муаммоларидан бири ҳисобланади. Ўрта махсус, умумий ўрта таълим муассасаларининг таълим-тарбия жараёнида, ўқиб-ўрганишда мустақиллик ва мустақил таълим олишда узлуксизлик нафақат ўқувчилар учун, балки ўқитувчилар учун ҳам шартдир, чунки таълим бериш бўйича дастлабки назарий ва амалий кўникмага эга бўлмаган ёш мутахассислар синаб кўриш ва хатоларга йўл қўйиш услубида иш кўришга мажбур бўлишади. Бундай ҳолатларнинг кўплигини назарда тутиб, биз ушбу мақолада фаол ўқитиш услубларининг, чунончи, ўқувчиларнинг мустақил ишини ташкил этиш самарадорлигини таъминлашда ўқув-амалий ўйинларнинг аҳамиятига тўхталмоқчимиз. Ўйин ёрдамида ўқитиш усули сўнгги йиллардаги энг муваффақиятли ва истиқболли янгилик ҳисобланади. Амалий ўйин жараёнида фикрлашнинг қатъийлиги, фаоллиги, жўшқинлиги ва маҳсулдорлиги, хотиранинг мустаҳкамлиги ва ўткирлиги, такомиллашиш сари интилиш ҳамда ўз кучига ишонч ҳисси ривожланади. Дидактика нуқтаи назаридан эса ўйин воситасида таълим бериш шуниси билан истиқболлики, у замонавий педагогик назарияларга зид эмас ва уйғунлашган таълим шаклларидан бири бўлиб қолиши мумкин. Аниқ вазиятни ўрганиш услуби ёрдамида қўйилган вазифаларни ҳал этиш бўйича индивидуал ва гуруҳий ҳолда қарор қабул қилишдан иборат мустақил иш кўникма ва малакалари ҳосил қилинади. Бундай қобилиятлар мутахассиснинг мустақил фаолият юритишида ниҳоятда қўл келади, чунки унинг аҳволнинг ўзгариб туриши оқибатида мунтазам равишда ностандарт қарорлар қабул қилишига тўғри келади. Аниқ вазиятни ўрганиш услуби ўқувчиларда атрофлича ва тадбиркорлик билан фикр юритишни ривожлантириб, уларни ахборотдан самарали фойдаланиш, далилларни мустақил таҳлил қилиш, турли қарашларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиш, ўз фикрини муҳокама ва ҳимоя қилиш, турли восита ва услубларни қўллашга шай туриш, масалаларнинг энг қулай ечимларини топиш маҳоратига ўргатишда ёрдам беради. Мустақил ишларини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан бири, сўнгги йилларда кўпгина мамлакатларда, жумладан Россияда ҳам кейс-стади (case-stady) каби аниқ вазиятни ўрганишнинг ўзига хос бир тури кенг қўлланилмоқда. Шу борасидаги фикрларни айтиб кетмоқчимиз. Айрим ҳолларда кейс-стадини аниқ вазиятни ўрганиш услуби билан бирдек деб кўрсатилади, ваҳоланки, у мазкур услубнинг кўринишларидан бири. Кейс-стади анча қисқа вақтда бажариладиган амалий ўйиндан иборат. Кейс-стади услубида профессионал жиҳатлар билан ўйин жиҳатлари муваффақиятли уйғунлашиб кетади. Амалиётдаги ўзига хос вазиятларни моделлаштириш кейсларни ишлаб чиқиш ва талабалар билан ишлашда улардан фойдаланишнинг истиқболли йўналиши ҳисобланади. Кейс-стади ва бошқа амалий ўйинларнинг энг катта афзаллиги уларнинг нафақат диагностик ва билим олиш вазифаларини, балки тренинг вазифаларини ҳам бажаришидир. Ҳозирда бу усуллардан касб-ҳунар коллежларида ҳам тақлидий амалий ўйинлар фаол қўлланилади. Бунда муайян даражада талабаларнинг мустақиллигини ташкил этишга йўналтирилган учта асосий ўйинлар гуруҳи ажратилган: назарий билимларни эгаллашга йўналтирилган ўйинлар; амалий малакаларни эгаллашга йўналтирилган ўйинлар; ўрганилаётган муаммо ёки фанга нисбатан муносабатларнинг ўзгаришига ёрдам берадиган ўйинлар.Юқоридаги берилган фикрлардан қуйидагича хулоса чиқариш мумкин: 1. Фаол таълим услублари ўқувчиларнинг мустақил ишини ташкил этиш жараёнини такомиллаштиришнинг энг истиқболли йўлларидан бири бўлиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида анъанавий услублардан фарқлаб турувчи муаммолар яратиш ва моделлаштириш тамойилларига асосланганлиги. 2. Тадқиқ қилинган хориж тажрибаси фаол таълим услубларидан бири бўлмиш амалий ўйиннинг талабалар мустақил иши самарадорлигини қайта ишланадиган ахборот ҳисобидан эмас, балки уни қайта ишлашнинг чуқурлиги ва суръати туфайли оширишнинг жадал усули эканлигидан далолат бериши. 3. Ўқувчиларнинг амалий ўйин жараёнида юзага келадиган фаоллиги узоқ давом этадиган ва барқарор бўлиб, мустақил қабул қилинадиган қарорлар эса моҳиятига кўра ижодий ва хис-туйғу билан бойитилгани. Бундай шаклдаги ўйинли усуллардан фойдаланиш таълим жараёнини самарадорлигини оширади.

ИНСОН ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИНИ ТАСОДИФ КАТЕГОРИЯСИГА БОҒЛИҚЛИГИНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ

Блог им. sarvarchik
Кишилик жамиятининг доимо ўзгаришда, ҳаракатда эканлиги азал – азалдан маълум ҳодиса. Бу жараён табиатга ҳам таалуқлидир. Аслини олганда ҳам табиат ва жамият бир жойда ҳеч қачон узоқ ўзгармасдан қола олмайди. Аксинча уларда янгиланишлар ва юксалишлар билан бардавомдир. Зеро бу диалектикадир. Яъни бу дунёда нимаики нарса-ҳодиса борки, ҳаммаси ўзгаришда ва ривожланишдадир. Табиат ва жамиятдаги барча ўзгаришларнинг марказида эса доимо инсон туради. Инсон эса онгли мавжудот сифатида фаолият кўрсата бошлабдики ўзлигини англашга, ўзи яшаётган табиат ва жамият сир-синоатларини билишга уриниб келган. Бунинг учун инсонга ўзи яратган фан ва фанлар мажмуаси ёрдам бериб келмоқда. Фанларнинг отаси деб ном олган фалсафанинг ҳам бош мавзуси азал-азалдан инсон феномени билан боғлиқ бўлиб келган. Вақт ўтиши билан фалсафа фанида вужудга келган турли-туман оқимлар, таълимотлар, қонун ва категорияларида ҳам инсон масаласи доимо эътибор марказида бўлиб келган. Хусусан, тасодиф категориясида инсон ва унинг фаолияти муҳим ўрин тутиши таҳлил этилган.ХХ асрнинг таниқли файласуфларидан Э.Фромм бизнинг назаримизда тасодиф категориясига ёки тасодифнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида жуда тўғри, эътироф этишга арзигулик баҳо берган. Эрих Фроммнинг ёзишича «У, яъни одам ер юзининг тасодифий нуқтасига тасодифий вақтда ташланган ва у (одам) шунингдек уни (дунёни) яна тасодифан тарк этишга мажбур». Э.Фромм таъкидлаганидек, инсоннинг қаерда ва қайси вақтда туғилиши (гарчанд медицина ёки диний таълимотларда инсонни қачон туғилиши айтилган бўлсада) тасодифдир. Негаки, ҳеч ким ҳеч қачон ўз ота-онасини ким бўлишини танламаган. Демак, ҳеч бир инсон ўзининг қаерда ва қачон дунёга келишини ҳам ҳал қилмайди. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ҳар биримизнинг дунёга келмаслигимиз эҳтимоли ҳам доимо сақланиб қолаверган. Бунинг исботи сифатида ўзимизнинг тимсолимизда қуйидаги ҳаётий мисолни келтиришим мумкин: менинг исмим Бахриддин Салимов, отам Лутфулло Салимов, бобом эса Очилди Салимов бўлиб, у киши 1941 – 1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушининг иштирокчиси ва ногиронидир. Энди фараз қилинг, бобом ўша урушда, ўша 1942 йилда, оғир яраланган вақтларида тасодифан ҳалок бўлишлари ҳам мумкин эдику. Унда у киши урушдан қайтмасдилар, уйланмасдилар ҳам, отам Салимов Л. туғилмасдилар. Мен бу ёруғ жаҳонга келмасдим. Шунингдек, агарда менинг отам ва онам Салимова Ашурбиби бир-бирлари билан турмуш қурмаганларида мен дунёга келмасдим. Мен ҳам турмуш ўртоғим Садоқат билан бирга бўлмаганимда фарзандларим Абдуқодир, Абдужавҳар, Севинчхон ва Азизахонлар туғилмасдилар. Шу каби мисолларни яна жуда кўплаб келтиришимиз мумкин. Улардан битта хулоса чиқади, демак, биз инсонларнинг бу дунёга келишимиз тасодифга боғлиқ бўлган. Яна Э. Фромм айтганидек, ҳар бир инсон бу дунёдан қаерда, қайси вақтда кетишини ҳам билмайди. Аниқроқ қилиб айтганда, ҳаммамиз бу ёруғ жаҳонни тасодифан тарк этамиз. Бунга ҳам бир қанча ҳаётий мисолларни келтиришимиз мумкин. Лекин бундай қилмаймиз. Негаки, гарчи ўлим ҳақлигини барчамиз билсак-да, аммо у ҳақда гапириш кишида кўпинча нохуш таассуротлар қолдиради, ёки одамни яшашга бўлган иштиёқига салбий таъсир кўрсатади.Хуллас, қуйидаги мазмунда хулоса келиб чиқади: инсоннинг бу дунёга келиши ва кетиши тасодифан содир бўлади. Демак, инсоннинг туғилишидан тортиб, токи дунёни тарк этишигача бўлган ҳаёт йўли ҳам тасодифлардан иборатдир. Бундан яна бир муҳим хулоса чиқариш мумкин. У ҳам бўлса, тасодиф — инсоннинг ўз ўлимини ўйлаб ваҳимага, қўрқувга тушишига йўл қўймайди. Негаки, ҳар биримиз бу дунёга умуман келмаслигимиз ҳам мумкин бўлган. Шундай экан бу дунёдан кетишни ўйлаб қўрқувга, ваҳимага тушишдан на ҳожат. Бунинг ўрнига ўзимизга берилган ана шу неъматнинг қадрига етишимиз, уни сермазмун ўтказмоғимиз лозим экан.Экзистенциализм фалсафасининг вужудга келишида тамал тошини қўйган даниялик файласуф С.Къеркегор қарашларида ҳам тасодиф ҳодисаси ўзига хос тарзда талқин этилган. С.Къеркегор қарашларининг ўзига хослиги шундаки, унинг фалсафасида тасодиф ҳақида барқарор фикр йўқ. С.Къеркегор тасодифни баъзида эътироф этади, баъзида танқид қилади. Бироқ, тасодифнинг жумбоқлиги, уни билиш мураккаблигидан ҳайратга тушган С.Къеркегор охир-оқибатда тасодиф ҳодисасига жиддий, ижобий муносабатда бўлади. «Лаънати тасодиф. Ахир сен менинг ягона дўстимсан. Сени бир ўзингнигина мен ўзимга муносиб иттифоқчи ёки рақиб деб ҳисоблайман. Сен ўзингнинг инжиқ ўзгарувчанлигингга ва ўз-ўзингга доимо содиқ қоласан, ҳамма вақт ақл бовар қилмайдиган ҳамда жумбоқсан. Мен сени қиёфангни ўзимда мужассамлаштирдим, нега энди сен ўзингни тирик тимсолингни кўрсата олмайсан.Даҳшатли фикр! Демак, бутун ҳаёт зерикишдан иборат бўлиб қолди! Йўқ, мен сени кутаман лаънати тасодиф. Мен сени қонун-қоидалар йўриғи билан енгишни хоҳламайман, ёки ожиз, заиф одамлар айтадиган хулқ-атвор билан ҳам енгишни хоҳламайман. Йўқ, мен сени шоирона тарзда аслидай гўзал, нафис қилиб тикламоқчиман». Юқоридаги фикрлардан шу нарса маълум бўладики, тасодиф С. Къеркегор учун ҳам ягона дўст, ҳам ягона муносиб рақибдир. Энг муҳими, С.Къеркегор тасодифни ҳаётнинг мазмуни деб билади. С.Къеркегор ҳам ўзидан деярли 1000 йил аввал яшаб ижод қилган файласуф Абу Наср Форобий сингари агар тасодиф бўлмаганда ҳаёт зерикарли бўлиб қолишини тушуниб етади. Тасодифнинг жумбоқлигича, мазмун-моҳиятини ёпиқлигича қолиб кетиши С.Къеркегор фикрича тасодифни янада жозибадор қилиб кўрсатади. XX асрнинг табиатшунос олимларидан бири К.А.Тимирязев табиатдаги салбий ўзгаришлар нохуш тасодифларга инсоннинг ўзи сабабчи бўлиши мумкинлигини айтади: «Табиат билан курашга киришиш…. Уни эгаллаш ва ўзига бўйсундириш мақсадида табиатдан ўз саволларига жавобларни талаб қилмоқ натижасида ўзини (жонли мавжудотларни) ўзбошимчалик ҳолатига тушишини келтириб чиқармоқда. Бу эса ҳаётий ҳодисаларни тугатишга ёки уни (ҳаётий муносабатларни) бошқа шаклга ўтишга йўналтирмоқ деганидир». Афсуски, бундан бир неча ўн йиллар муқаддам К.А.Тимирязев томонидан огоҳлантириш сифатида айтилган юқоридаги фикрларни ўша даврда ҳам, бугунги кунда ҳам кўпчилик жиддий қабул қилмаяптилар. Ваҳоланки, экологик хавф-хатар ҳозирги кунда бутун она сайёрамиз ва ундаги барча жонзотлар учун катта бало бўлиб турибди. Баъзи олимларнинг инсон табиатнинг гултожи, шу боис, у табиатдан хоҳлаган нарсасини олиши керак, табиатни тўлиқ ўзига бўйсундириши лозим деган мазмундаги «шиорлари» туфайли она саёрамиздаги вазият салбий томонга ўзгармоқда. «Ҳайвонларни хонакилаштирган, ўсимликларни маданийлаштирган инсон атроф-муҳитни ўзгартира бошлади ва уни ўзининг эҳтиёжларини қондириш учун мослаштирди. Натижада, система сифатида биосфера ривожи инқирозга юз тутди. Биосфера бифуркация нуқтасига етиб келди: эндиликда биосфера кескин равишда сифат жиҳатидан бошқача бир ҳолатга ўтиш арафасида турибди… бу ҳолатлар орасида инсон учун маъқул шарт-шароитларга ўтиш ҳолати ҳам бор. Аммо, шу билан бирга булар орасида инсон учун номақбул ҳолатга ўтиш йўли ҳам мавжуд». Афсуски, ҳозирги тараққиёт инсониятни ана шу ўзи учун номақбул ҳолатга ўтиш йўли томон етакламоқда. Умуман олганда, «Бугунги ижтимоий, экологик, демографик, энергетик аҳвол ва ўзгаришлар шу даражадаки, агарда инсоният тезлик билан бунга чора кўрмаса, инқироз фалокатга айланиб кетиши мумкин». Бу бало эса жонзотлар орасидаги энг юксаги, яъни ақл-идрокка эга бўлган одамзотнинг фаолияти туфайлигина пайдо бўлган. Ва фақат одамзотнинг ўзигина ер юзини бундай бало-қазолардан халос қила олиши мумкин.

Армонли севги

Блог им. sarvarchik
Армонли севги.Қишнинг совуқ кунида ёғар эди лайлак қор,Мен севгимни кутган тунда, яна ёғди ўша қор.Хаёл билан термулардим қорларга ёлғиз, Муҳаббатим такрор эслатди қорқиз.Бўронлар ҳам айтди севги қўшиғин,Дардларимни тўкмадим не бўлса бўлсин.Оппоқ қорга қоришиб ётар япроқлар,Бизнинг ёлғон севгимизга ҳикоя айтиб.Дарахтлар ҳам воз кечди, япроқларидан,Мен қандай воз кечаман муҳаббатимдан.

қоғоз ва қалам

Блог им. sarvarchik
Қоғоз ва қалам.Бошимга тушганда оғир мусибат,Юрагим эзганда ташвиш ва кулфат.Ёлғиз қалам билан бўламан улфат,Дилкаш қоғоз ила қураман суҳбат.Ўз кучин кўрсатса гарчи табиат,Устимга йўлиқса бедаво офат.Шунда ҳам бир сўзни айтаман фақат,Шу қоғоз қаламга минг бора раҳмат.

ЎЗБЕКИСТОНДА ТЕХНИКА ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯСИГА ДОИР БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР

Блог им. sarvarchik
ЎЗБЕКИСТОНДА ТЕХНИКА ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯСИГА ДОИР БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР
Инсоният мушкулини осон қилувчи техника ва технология масаласи барча даврларда инсоният диққат марказида бўлиб келган. Чунки инсон онги ва унинг ижодий самарасининг амалий натижаси бўлган бу омиллардаги ўзгаришлар асосида жамият равнақи ва унинг истиқболлари белгилаб келинган.
Жамият ўзининг индустриал босқичига етгунга қадар техника ва технология ҳунармандчилик кўринишига эга бўлиб, у якка тартибдаги инсон фаолияти самарадорлиги ва унинг маҳорат кўрсаткичлари билан белгиланган. ХХ-ХXI асрда ишлаб чиқаришнинг илғор техника ва технология асосида юритилиши, уларни назорат қилувчи махсус техника сирлари билимдонларини инженер-муҳандислар фаолиятини шакллантириб, улар нафақат техник тузилмаларнинг нормал ишлаш жараёнини таъминлаш, балки унинг янги лойиҳаларини тузиш, ихтиролар қилиш, илмий усуллар ва фан самарадорлигидан фойдаланиб, техник ва технологик янгиликлар яратмоқдалар.
Бунда инженер тафаккурининг ўзига хос жиҳатлари: илмий-рационалликка асосланиш, ижодий фаоллик ва ҳамма учун тушунарли янгиликни шакллантириш, стандартлаштириш асосида амалга ошади. Бу назарий билимлар амалиётда синалиб, тажрибадан ўтиб, ишлаб чиқаришга жорий этилиб, иқтисодиётни рентабеллаштиради ва натижада инсон ҳаётида кўплаб қулайликларни жорий этади.
Ҳар қандай техник қурилмани яратиш жараёнида муҳандис онгида уч унсур бирлиги амалга ошади ва улар:
1. Мияда яратиладиган техниканинг образи ва унинг мақсади белгиланади;
2. Техниканинг лойиҳаси аниқ ҳисоб-китоб асосида ишлаб чиқилади;
3. Гавдаланган образ ҳамда лойиҳа бирлашиб яхлит техник қурилма ёки технология яратилади;
Бу эса бугунги ишлаб чиқариш жараёни, ишлаб чиқариш воситалари, уларнинг доимий такомиллашиб бориши давомида, инсон тафаккури ва фаолият кўникмаларини ихтисослашиб боришини ҳам тақозо этади.
Бугунги кунда жаҳон цивилизациясида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлишни истовчи ҳар бир мамлакат ривожида техника ва технологиянинг ўрни нақадар юксак эканини теран ангалмоқдалар. Бу борада юртбошимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрлари ниҳоятда ўринли: “ Биринчи навбатда иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларининг жадал ривожланишини таъминлаш, фаолият кўрсатаётган қувватларни модернизация қилиш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштириш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин”1.
Ҳозирги замон тараққиётида техника ва технология барча соҳаларга жадал кириб келмоқда. Ноорганик табиатда қурилиш техника ва технологияси, электротехника, теплотехника орқали намоён бўлса, органик табиатда қишлоқ хўжалик техникаси, биотехнология, геноинженерия каби соҳаларда, инсон онги ва хотирасини ўрганувчи информатика ва информацион технологиялар, тасвирий санъат ва рассомчилик техника ва технологияси, давлатни бошқариш техникаси ва технологияси ёрқин кўзга ташланмоқда.
Буни биз Ўзбекистон мисолида биргина “Ўзбекистон Темир Йўллари” Давлат Акционерлик Темир йўл Компанияси фаолияти орқали кўрсак, бугун унинг барча соҳаларида ҳозирги замон техника ва технологияси тараққиёти билан боғлиқлигига амин бўламиз. 1994 йил 7 ноябрда Президент Фармонига мувофиқ, Ўрта Осиё Темир йўлининг Ўзбекистон ҳудудларидаги участкалари базасида “Ўзбекистон Темир Йўллари” Давлат Акциядорлик Темир Йўл Компаниясининг ташкил этилиши муҳим тарихий ҳодиса бўлди.
Тарих учун жуда қисқа вақт бўлган 18 йил давомида тармоқни ривожлантириш ва модернизация қилиш борасида асрга татигулик ишлар қилинди. Жумладан компанияга қарашли “Ўзтемирйўлконткейнер”, “Ўзтемирйўлйўловчи”, “Ўзвагонтаъмир”, “Тошкент йўловчи вагонларини таъмирлаш” каби завод ва корхоналар 2002 йилдан иш бошладилар, 2003 йил 1 январдан бошлаб “Ўзбекистон Темир Йўллари” компанияси тузилмавий таркибда: 5 та минтақавий темир йўл узули ва 2 та унитар корхона билан иш бошлади. 2004 йил 15 январдан бошлаб Тошкент-Самарқанд масофасида “Регистон” тезюрар поездининг доимий қатнови йўлга қўйилди.
Шу йили “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК йўл хўжалиги бошқармаси “Тошғузор-Бойсун-Қумқурғон” темир йўл линияси қурилиши бўйича буюртмачи ва бош пудратчи этиб тайинланди. 2005 йилда мазкур линиянинг Қумқурғон-Бойсун оралиғидаги 59,1 км.да поездлар қатнови очилди, 2006 йилда шу линиядаги 806-ПК да узунлиги 278 м, баландлиги 48 м лик кўприкдан биринчи поезд юриб ўтди. 2009 йил 3 июлда “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Талго” (Испания) компаниялари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандиум имзоланди. Шу йили 21 июлдан UZTE 16M – “Ўзбекистон” тепловозини модернизациялашга киришилди. 2012 йил Афғонистон Ислом Республикаси тарихида биринчи – “Ҳайратон-Мозори Шариф” темир йўл қурилиши бошланди ва 130 кунда 75 км.лик асосий ва жами 106 км. йўл қуриб битказилди. 2011 йил 21 март Тошкент кичик халқа йўлида 7,2 км масофада жами 14,4 км тезюрар трамвай йўли қуриб, унда янги трамвайлар қатнови йўлга қўйилди2. 22 июлда эса Испанияда ишлаб чиқарилган “Афросиёб” тезюрар поезди Тошкентга олиб келинди ва 2012 йил қатнови йўлга қўйилди.
Юқоридаги маълумотлардан Ўзбекистонда биргина темир йўл соҳасида олиб борилаётган ўзгаришлар бу соҳадаги техника ва технологияларни модернизациясини дунё андозаларида шакллантириш давр талаби эканлигини кўрсатмоқда.
Ҳозирги замон техника фалсафаси бу жараёнларни тахлил этиб, ўта мураккаб ва серқирра хусусиятларини чуқур англаган холда, бунинг негизида фан-техника равнақи, инсон билимлари ва уларни амалиётда маҳорат билан қўллай олиш кўникмаларида деб ҳисоблайди. Бу жараёнларнинг барчаси жамият равнақида сифат ўзгаришларини юзага келтириш ҳақида Америка социологлари постиндустриал жамият назариясида ифодалаб берганлар. Бунда О.Тоффлернинг уч тўлқинли назариясида инсоният уч технологик тўлқинни бошдан кечирганлигини қайд этиб: биринчи тўлқинда асосий бойлик Ер бўлса, иккинчисида ишлаб чиқариш воситалари ва учинчисида эса автоматика ва компютер техникаси жорий қилиниши билан белгиланади.
Барча даврларда техник тараққиёт фундаментал фанларга таяниши қайд этиб келинган, лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, инсоният томонидан кашф этилган ҳар бир техник ихтиро инсон учун яратилгандир. Демак, ҳар бир техник тараққиёт техник фанлар асосида вужудга келади ва жамият ҳаётини такомиллаштиришга хизмат қилганлиги боис ижтимоий мазмун касб этиб боради. Техника ва технология инсоният цивилизациясида индустриал ва постиндустриал тараққиётни вужудга келтирган экан, бутун дунёда глобаллашув ва глобал муаммолар ва уларнинг инсон онгини ўзгартиришга, тарбия масалаларига янгича ёндашувни шакллантириш муаммолари билан боғлиқ. Шунинг учун бугунги кунда техника ва технологиядаги доимий такомиллашув масаласи жамиятдаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан чегараланмасдан, жамият маънавий-ахлоқий масалаларига ҳам бевосита дахлдордир. Шубхасиз Ўзбекистон ёш мустақил давлат сифатида жаҳонга юз тутмоқда. Инсоният XXI асрга келиб техника ва технология масалаларида илдамлаб кетди. Шунинг учун бу жараёнларни юртимиз равнақидаги истиқболларни белгилаш бугуннинг долзарб масаласи хисобланади ва бу:
1. Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олаётганлигида;
2. Ўзбекистон жаҳонда мавжуд энг илғор техника ва технологияни юртимиз равнақида жорий этиш борасида самарали ишлар олиб борилаётганлиги;
3. Янги замон талабларига жавоб берувчи корхоналар ва уларни энг замонавий техник қурилмалар билан жихозланганлиги;
4. Энг янги техника ва технологиялар жорий этилган корхоналарда фаолият олиб борувчи малакали кадрлар тайёрлаш;
5. Жаҳон тараққиётини кузатиш асосида ўз юртимизда янги техника ва технологиялар яратиш борасидаги илмий-ижодий изланишларни юксалтириш ва уларни амалиётга қўллаш борасида жиддий фикрлашни тақозо этади.
Собирова Сурайё Турсуновна, катта ўқитувчи
Тошкент темир йўл муҳандислари инситути

ПРОЯВЛЕНИЯ ОБЩЕМИРОВОГО ПРОЦЕССА ГЛОБАЛИЗАЦИИ В РЕГИОНЕ ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ

Блог им. sarvarchik
ПРОЯВЛЕНИЯ ОБЩЕМИРОВОГО ПРОЦЕССА ГЛОБАЛИЗАЦИИ В РЕГИОНЕ ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ

В конце ХХ века главной тенденцией в развитии мироавой цвилизации становится глобализация (интернационализация, стремления к единообразию).
Для одних глобализация ассоциируется с надеждами на лучшую жизнь, с правом на выбор и большую свободу, получением информации из первых рук, возможностью беспрепятственно передвигаться, получать образование в лучших университетах, работать там, где выше оплата. Мировые рынки стали более доступными и открытыми, и это позволило многим странам третьего мира взять на вооружение экспорто-ориентированную политику, добиться впечатляющего экономического взлета. Именно международная торговля была движущей силой роста «азиатских тигров» и других стран, за короткое время превратившихся из «банановых республик» в мощные центры массового промышленного производства. Многие миллионы людей в них, совсем недавно бывших колониями, изменили не только стиль, но и качество жизни, достигнув уровня благосостояния, немыслимого для предыдущих поколений своей страны. Как отмечается в «Докладе о развитии человека за 1999 г.», подготовленном в ПРООН и посвященном проблемам глобализации, благодаря этому процессу произошло качественное улучшение ряда параметров, характеризующих благосостояние населения планеты. За последние 40 лет ХХ-го века младенческая смертность на планете сократилась более чем в два раза. Только за семь лет – с 1990 по 1997 гг. – она уменьшилась с 76 на 1000 живорожденных до 58. Если в 1990 г. только в 55 странах мира ожидаемая продолжительность жизни превышала 70 лет, то уже к 1997 г. число таких стран достигло 84. За этот же период удвоилась доля населения Земли, имеющего доступ к безопасной питьевой воде, составив в 1997 г. 72%. Коэффициент грамотности среди взрослых возрос с 48% в 1970 г. до 76% в 1997 г. Несмотря на стремительный рост численности населения на планете, производство продовольствия увеличивалось опережающими темпами, и ежедневное потребление калорий на душу населения возросло с 2500 в 1990 г. до 2750 в 1997 г.1
Для других глобализация – это процесс, несущий угрозу, порождающий такие проблемы как глобальное потепление, загрязнение окружающей среды, не контролируемые миграционные потоки, потеря рабочих мест, разрушение традиционных ценностей. Либерализация международной торговли, утверждают оппоненты глобализации, означает устранение торговых барьеров развивающимися странами при сохранении ограничений для доступа на рынки промышленно развитых стран. Поэтому этот процесс ведет к увеличению пропасти в уровне жизни различных регионов. В течение последнего десятилетия ХХ века количество людей, живущих ниже черты бедности, т.е. с доходами менее двух долларов в день, увеличилось более чем на 100 млн., с 2.718 млрд. в 1990 г. до 2.801 в 1998 г.2
Как явствует из Доклада ПРООН о развитии человека в 1999 г., свыше 880 млн. человек не имели доступа к медицинскому обслуживанию, а 2,6 млрд. – к базовой санитарии. Глобализация принесла невиданные ранее проблемы: в период с 1990 по 1997 гг. количество людей инфицированных ВИЧ/СПИД удвоилось и достигло 33 млн. человек, количество беженцев в мире превысило 12 млн. Ежегодно 3 млн. человек умирали от загрязнения атмосферы, что является прямым последствием урбанизации и индустриализации. Глобальные тенденции, считает профессор Гарвардского университета Самуэль Хантингтон, не объединяют, а противопоставляют цивилизации друг другу. Экономическая модернизация, Интернет, глобализация, может быть, и ведут к подъему жизненного уровня в различных частях планеты, но темпы изменений порождают дезориентацию и смещение. Мир становится быстрее, меньше и в непривычной среде люди чувствуют страх. Чтобы найти опору, они поворачиваются к традициям, что ведет к возрождению религии и к возврату к корням. «Вельветовый занавес культур, – подчеркивает он, – заменил Железный занавес идеологии» Разворачивающийся процесс глобализации привнес такие опасности для устойчивого развития человечества как обострение проблем экологии и окружающей среды, не контролируемые миграционные потоки, разрушение традиционных ценностей, возникновение транснациональных угроз миру и стабильности. Разрыв в уровне жизни различных регионов еще более увеличился.
Народы Центральной Азии, как и другие серединные общества, обладают предрасположенностью и особым потенциалом участия в широком международном сотрудничестве, в глобализационных процессах. Однако их вхождение в мировое сообщество в эпоху ускорения глобализации было сопряжено со специфическими трудностями переходного периода. Их интеграция в мировую экономику значительно осложнялась весьма неблагоприятными стартовыми условиями, особенностями географического расположения, структурой экономик. Устойчивое развитие Центральной Азии и каждой из стран региона невозможно без обеспечения широкого регионального сотрудничества и полномасштабного включения в общемировые глобализационные процессы. Центральная Азия обладает значительным ресурсным потенциалом для реализации крупных проектов регионального и мирового значения. Использование природных богатств и ресурсного потенциала любой из стран региона в силу гео экономических условий требует взаимодействия с соседними странами. Точно также решение главных проблем региона -транспортная изолированность, водные и энергетические вопросы, экология — может быть достигнуто совместными усилиями всех стран.
Рахманова Шарофат Куддусовна кандидат философских наук, доцент ТашИИТ.

НЕКОТОРЫЕ АСПЕКТЫ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ ЧЕЛОВЕКА

Блог им. sarvarchik
Мамадалиева Мукаддас Закировна – старший преподаватель
Ташкентского института инженеров железнодорожного транспорта
НЕКОТОРЫЕ АСПЕКТЫ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ ЧЕЛОВЕКА

Активно-преобразовательная деятельность человека в системе культуры имеет своим результатом реальное изменение условий его существования в реальном мире. Она непосредственно очевидна, когда речь идет о преобразовании материальной природы, реальных общественных отношений. Преобразование внутреннего мира человека, становление и развитие личности в человеческой индивидуальности находят свое проявление в реальной жизнедеятельности людей, в их реальных поступках и деяниях. Это относится к результативности таких форм социокультурной деятельности, как образование и воспитание, также направленных на становление внутреннего мира человека. При этом следует заметить, что привлечение внимания к внешней результативности поведения человека как критерию продуктивности изменения и преобразования личностного мира людей никоим образом не означает какой-либо недооценки напряженной внутренней душевной работы, самостоятельность которой предполагается как при самовоспитании, так и в процессе общественного образования и воспитания. Речь идет о целостности активно-преобразовательного отношения, действующего в культуре, призванного сочетать преобразование внешнего мира, его реальность, результативность, с преобразованием, развитием, совершенствованием внутреннего личностного мира людей, их творческих способностей. Современная философия стремится преодолеть свойственный классике разрыв реального бытия и сознания, приводивший к субстанциализации человеческого сознания, превращению его в некую самодавлеющую самостоятельную силу.
Преобразование реальной действительности предполагает, конечно, способность сознания, активную работу духа, наличие контролируемого рефлексией проекта деятельности. В этом смысле сознание действительно является специфическим признаком человека, но его происхождение и сущность можно правильно понять только в системе реальной жизнедеятельности общественно развитого человека, осуществляющего практически-преобразовательное отношение к миру. Сознание возникает, функционирует и развивается как необходимое условие этого практически-преобразовательного отношения.
Ценностное измерение деятельности человека предполагает некую оценку его отношения к объективной реальности и к самому себе. Для сознания, исходящего из убеждения в безусловной позитивной значимости активного преобразования природной среды, общественных отношений, самого человека с его внутренним миром, деятельность как доминирующий способ отношения к действительности выступает в качестве непреложной ценности культуры. Но драматический опыт современной цивилизации, которая испытывает на себе разрушительные последствия необузданного, безответственного активизма, порождает достаточно сильные критические настроения по отношению к активно-преобразавательному началу в человеческой культуре.
Сторонники подобных настроений подчеркивают, что разрушительные тенденции заложены в самой сути установки на активное преобразование предзаданной человеку действительности. При этом сторонниками активного деятельностного начала противопоставляются ценности как традиционной культуры с ее установкой на доминирование наличного социокультурного опыта в противовес динамике и новаторству, так и культур Востока с их принципами следования «естественному порядку вещей», ритмам и циклам природной жизни.
Адекватная оценка активно-преобразовательного деятельностного начала выступает как исключительно актуальная и важная задача современного философского мировоззрения. Речь идет о судьбах человечества и его культуры, об основополагающих ориентирах их выживания и дальнейшего развития. Ясно, что в настоящее время следует отказаться со свойственными иллюзиями прошлого о позитивности идеи «переделки мира», будь то природа, общественные отношения, внутренний мир человека. Деятельность в духе одностороннего технологизма, сводящего мир, в который «вписан» человек, к материалу манипулирования, цели которого определяются утопическими проектами или просто эгоистическими интересами, неизбежно приводит к пагубным последствиям, в том числе и для самих людей, осуществляющих такую деятельность. Для того чтобы избежать этих опасностей или минимизировать их, деятельность как идеал культуры должна предполагать развитие самого субъекта, его ответственности за направленность своей деятельности, гармонизацию степени свободы и степени ответственности, совершенствование целеполагания, его смысловых оринтиров, направленных на коэволюцию человека и окружающего его мира.
Вместе с тем всякая культура с неизбежностью предполагает активно-деятельностное начало, выход из заданного состояния «вписанности» в мир. Такой выход, неизбежно сопряженный с опасностью и риском, тем не менее открывает перспективы прорыва к новым, в принципе более богатым и полным возможностям существования
Становление и развитие культуры предполагает преодоление инерции следования приспособительному поведению. Пассивность, приспособленчество находятся в коренном противоречии с самими основами культуры, и прежде всего с вырабатываемыми и развиваемыми в культуре внутренними идеальными планами мироотношения. В полемике против безответственного активизма западной цивилизации те, кто противопоставляют ей ценности традиционных или восточных обществ, зачастую упускают из виду, что в основе этих обществ лежали жесткие нормы культурной дисциплины, что предполагало напряженную деятельность по приобщению к этим нормам. Речь, таким образом, идет о необходимости более взвешенного понимания деятельностного начала, которое призвано исходить из специфики культуры, порождающей «феномен человека», и преодолевать узкую трактовку этого начала в духе манипулятивного технологизма.
Доминирование подобной практики и идеологии в современной цивилизации влечет за собой значительные опасности. Исходя из этого, преодоление одностороннего технологизма, обращение к духовным и нравственным ценностям, направленным на совершенствование внутреннего мира самого человека, несомненно предстает не как благое пожелание, а как актуальнейшая практическая задача, от успешного решения которой зависит само существование человека. Для решения этой задачи должно быть мобилизовано наследие всех культур, в том числе духовно-нравственное наследие прошлого. В то же время постиндустриальная цивилизация, о которой часто говорят и пишут как о будущем человечества, неизбежно должна будет ориентироваться на идеалы «открытого общества» с его духом свободы творчества, динамизма, личностной ответственности, сотрудничества и конструктивной соревновательности. Такая цивилизация, очевидно, вынуждена будет поставить техногенный прогресс в определенные рамки коэволюции, гармонизации с внешним и внутренним миром человеческого существования, возможно, во многом изменить его характер и направленность, но она не сможет и не должна уходить от активного вмешательства человека в окружающую действительность.
Осуществление всякой деятельности предполагает кооперацию усилий людей, их сотрудничество, а тем самым какие-то формы их общения. Таким образом, общение людей является непременным условием осуществления их деятельности. Формы общения весьма сильно различаются между собой в зависимости от того, в контекст какого рода сотрудничества, кооперации усилий людей они включаются. Существует общение, связанное с согласованием, с кооперацией деятельности людей, направленной на реализацию достаточно ясных и всеми признаваемых целей. Таково, например, общение в научном сообществе, объединяемом некой научной парадигмой или общение в рамках отработанной политической или идеологической системы. В традиционно воспроизводимых социокультурных парадигмах общение формализуется и сводится к автоматизмам и ритуалам, в частности к некоторым жестам, приветствиям и т.п. Более сложными являются формы общения, когда не существует общности исходных ориентиров деятельности, когда сталкиваются различные ее парадигмы. Диалог, как свидетельствует опыт социокультурной деятельности во всех ее формах, начиная с науки и кончая межгосударственными отношениями, обеспечивает перспективы плодотворного, конструктивного сотрудничества. Такой культурный диалог предполагает достаточно высокий уровень самокритичности и рефлексивности, нравственности, объективности и рациональности при анализе реальной ситуации.

Ассисмент методини татбиқ этиш технологияси

Блог им. sarvarchik
Ассисмент методини татбиқ этиш технологияси
п.ф.н., доц. М.У. Дехканова (ТТЙМИ)

Маълумки, таълим жараёнида инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларни ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш кундан–кунга кучайиб бормоқда. Чунки замонавий технологиялар инсонни эгаллаётган билимларини ўзи қидириб топиши, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишлари ва тўғри хулосага келишига ўргатади. Бугунги кунда ўқув жараёнига инновацион технологияларини татбиқ этиш орқали ўқитиш жараёнида талабаларнинг фаол иштирокини, уларнинг мустақил билим олишлари эвазига таълим самарадорлигига эришилмоқда. Айниқса бундай технологияларни қўллашда фаол ёки интерфаол методларни тўғри танлаб, ўринли қўллай олиш муҳим аҳамиятга эга. Шундай фаол методлардан бири ассисмент методидир.
Ассисмент методи-ўз-ўзини текшириш, назорат қилиш ва баҳолашга йўналтирилган методдир. Ушбу методдан дарснинг кириш, асосий ёки якуний қисмида қўллаш мумкин. Дарснинг кириш қисмида таҳсил олувчиларнинг уйга вазифаларини қай даражада бажарганликларини аниқлашда ёки мавзуни умумлаштириш жараёнида эгалланган билим, кўникмаларни аниқлашда фойдаланиш мумкин. Ассисмент методи қуйидаги босқичларда дарс жараёнига тадбиқ этилади: ўқитувчи томонидан талабаларга 1-жадвал кўринишдаги вазифаларни қисқа вақт ичида бажаришлари топшириқ сифатида берилади ва топшириқ бажарилганидан сўнг, топшириқ жавоблари ўқитувчи томонидан экран орқали намойиш этилади, талабалар эса ўз-ўзини текширишни амалга оширади ҳамда олдиндан эълон қилинган мезонлар асосида баҳолайди. Бунда талабалар мавзу мазмунини қай даражада ўзлаштирганлиги бўйича ўз-ўзини текшириш ва баҳолаш орқали хулоса чиқаради.
Ушбу методни қўллаш технологиясини қуйида Касбий таълим методикаси фанидан “Фаол ўқитиш методлари” мавзуси мисолида “кўриб ўтайлик: Фаннинг номи: Касбий таълим методикаси
Мавзу: Фаол ўқитиш методлари
1-Жадвал

Пинборд техникаси- бу?..

1 балл

1 балл

1 балл
Амалга ошириш босқичлари

5 балл

1 балл

2-Жадвал

Пинборд
(инглизчадан: pin-мустахкамлаш; board-доска) маънони англатади. У ақлий ҳужумнинг методининг ёзма кўринишидир.
• натижалар баҳоланмаслиги ўқувчиларни турли фикр-ғояларнинг шаклланишига олиб келади;
• ўқувчиларнинг барчаси иштирок этади;
• фикр-ғоялар визуаллаштирилиб борилади;
• ўқувчиларнинг бошланғич билимларини текшириб кўриш имконияти мавжуд;
• ўқувчиларда мавзуга қизиқиш уйғотиш мумкин.

• гуруҳлараро ўзаро салбий рақобатлар пайдо бўлиб қолиши мумкин.
• гуруҳ ичида ўзаро низо пайдо бўлиши мумкин.
• ўқув хонасида шовқин кўтарилиши мумкин.

• айтилган ҳар қандай фикр муҳокама қилинмайди, тўғри-тўғри қабул қилинади;
• қанча кўп ғоялар айтилса шунча яхши.
• такрорланган фикрлар қабул қилинмайди;
• жавоблар қисқа ва лўнда билдирилиши зарур;
• билдирилган фикрлар баҳоланмайди;
• мақсад-кўп ғоя йиғиш, сифат эмас.

Амалга ошириш босқичлари

ўқувчиларда ёзма ва оғзаки нутқни ривожланади;
мантиқий фикрлаш шаклланади;
ўқувчиларда ҳамкорликда ишлаш кўникмаси шаклланади

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, ушбу методни қўллаш назарий билимларни амалиётда қўллай олиш, мустақил фикрлашга ундайди; ўз фикрининг тўғрилигини исботлашга ҳаракат қилишига имконият яратилади; таҳлил қилиш қобилиятининг ривожланишига ёрдам беради, билим ва қобилиятларини баҳолаш учун яхши имконият яратилади; хато ва камчиликларни англаш, уларни тузатиш орқали хотирада узоқ вақт сақлаш кабиларга эришиш мумкин.

Адабиётлар:
1. Ишмуҳамедов Р, А.Абдуқодиров А. Таълимда инновацион технологиялар. Т.: 2010
2. Сайидахмедов Н. Абдурахмонов С. Педагогик технология ва педагогик маҳорат.Т.:2010

ТАЛАБА-ЁШЛАР ОНГИДА МИЛЛИЙ МАНФААТ КЎНИКМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ АСОСЛАРИ

Блог им. sarvarchik
ТАЛАБА-ЁШЛАР ОНГИДА МИЛЛИЙ МАНФААТ КЎНИКМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ АСОСЛАРИ

Ўзбекистон жамиятининг айни дамдаги долзарб масалаларидан бири маллий манфаатни тўғри белгилай олиш борасида эътиборга молик. Айниқса юрт келажаги ҳисобланган ёшларда бу позицион асосда шакллантириш муҳим объектив заруратидир. Чунки инсоний камолотнинг етакчи таркибий қисми ҳисобланган юқоридаги имконият кўникмага айланиб туриб, амалий натижага эришиб бўлмайди. Бу бевосита таълим-тарбия, фан, маданият ва маърифат, адабиёт ва санъат, дин, спорт соҳаларида миллий манфаати билан боғлиқ, илғор ижтимоий имкониятларни юзага чиқариш билан боғлиқ қуймдаги муҳим жихатлар назарда тутилади:
— ёшларни миллий ўзлигини англаш ва хулқ-атфорини шакллантирадиган, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий, маъмурий-хуқуқий, назарий-услубий асосларини интеграллаштириш ва асосларнинг уйғун таъсирини ташкиллаштириш;
— миллий манфаатларни, мамлакатимиз мафкуравий хавфсизлигини таъминлаш мақсадига йўналтириш, унинг самарадорлигини ошириш учун таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида ижтимоий, ижтимоий-сиёсий фанларни ўқитишни узлуксиз мувофиқлашган кетма-кетлиги йўлга қўйилга;
— таълим-тарбия тизимида ёшлар онгида миллий ғоянинг принципиал асосларини шакллантириш ва ишонч эътиқодига айлантиришда ижтимоий-сиёсий фанларнинг нисбатан, нисбатан мустақил таълим ва тарбия жараёнида: бир томондан, интеграциялашув, иккинчи томондан эса – диференциялашув хусусиятлари ўртасидаги узвий боғлиқликни таъминлаш тақазо қилинади.
Айниқса олий таълим тизимида талабаларнинг миллий онги ва тафаккурини ривожлантиришга, шунга оид зарур назарий билимларни, амалий кўникмаларни ҳосил этишга; миллий ғоявий тарбия эса – ёшларни она-Ватанга асраб-авайлаш борасидаги маънавий масъулият ҳиссасини, фуқаролик бурчини, мажбуриятини англаш соҳасида фаол ҳаётий мавқеини шакллантиришга кўмаклашади.
Жараённи шакллантиришда таълим-тарбияни турли усул ва воситалари ёрдамида, талабалар онгида миллий манфаатга доир тушунчалар, тасаввурлар шаклланади, Миллий манфаат доирасида интеграциялашув, дифференциялашув, муқобиллашув ва мувофиқлашув шаклланади.
Юсупов Шерматилла Рахматович

Фуқаролик жамиятида ўз-ўзини бошқариш миллатимизга хос демократик куринишдир

Блог им. sarvarchik
Фуқоролик жамиятида ўз-ўзини бошқариш миллатимизга хос демократик куринишдир
Бугунги кунда фуқаролик жамиятини ташкил этар эканмиз, энг аввало фуқаро билан давлат орасидаги муайян шаклдаги ўзаро муносабатларга эътибор берамиз. Мустакилликнинг биринчи кунларидан бошлаб фуқаролик жамиятини қуриш ислохатлари бошланади. Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаб ўтганларидек «Фуқаролик институтлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари хозирги кунда демократик қадирятлар, инсон хуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини химоя қилишнинг мухим омилига айланмоқда фуқароларнинг ўз салохиятлари руёбга чиқариш уларни ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва хуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфатлар мувозанатини таъминлашга кумаклашмоқда»
Давлатни ҳар томонлама ривожлантириб бориш жараёнида фуқаролик жамияти хам босқичма- босқич шакилланиб боради. Фуқаролик жамияти юксак даражада фуқароларнинг уюшқоқлиги, ҳамжихатлиги, ҳамкорлиги, шахс ўз манфатларини жамият манфати билан узвий муносабати, барча миллат ва эллатларининг тотувлиги ва энг мухими хар бир фуқаро, жамият ва давлат олдида ўз бурчи маълумотини юқори даражада хис қилишига асосланиб ўзларини-ўзлари бошқаришга асосланган инсонлар жамиятидир. Улар фуқаролик институтлари фаолиятида фаол иштрок этадилар. Фуқаролик институтлари орқали сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва хуқуқий жихатидан ўз эхтиёжларини кондирадилар, ҳамда ўзларининг имкониятлари ва қобилятларини тўлик намаён қилишига эга бўадилар. Бу борада фуқроларнинг ўини-ўзи бошқариш шакли бўлган маҳалла фаолиятини такомиллаштириш кенгайтириш давлат хокимяти ва бошқарув органлари билан ўзаро якин муносабатларни таъминлаш алоҳида долзарб ахамиятга эгадир.
Махалла бу арабча жой ўрин макон маъноларини билдирган. Улар бир масканда яшовчи, инсонлар уюшмаси, тарихан бир-бирига яқин турмуш ва тафаккур тарзи, анъаналари урф-одатларини, бир хиллигини билдиради. Маҳалла ўз мохиятига кўра, фаолияти мазмуни ва шакллари билан Шарқона фикрлаш, иш куриш тарзи каби халкимизнинг ўзига хос фазилатларини акс этиради. Маҳаллалар ахолини ахл-тотув яшашга сидқидилдан меҳнат қилишга касб урганишига ва халол- пок хаёт кечиришига чақирадиган ижтимоий уюшма булиб барча маҳалла аъзолари унга итоат этишган. Улар асосан маҳаллий хокимят органлари билан ҳамкорликда ўзини-ўзи бошқаришга харакат қилган.
Фуқаронинг ўзини -ўзи (маҳаллий) бошқариш органлари Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 105-моддасига биноан «Шахарча, қишлоқ ва овулларда улар таркибидаги кичик маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини-ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раиси (оқсоқоли) ва унинг маслахатчилари сайланади». Жамиятда ўзини-ўзи бошқарув тизимининг муҳим органи бўлган маҳалла-бу худудий, касбий турли ёшга оид ва бошқа шу каби турли хил ижтимоий гуруҳларнинг қизиқиши ва иродасини ўзида мужассамлаштириб, уларни ижтимоий хаётга жорий қилувчи умумий ҳамда алоҳида ҳолатларини намоён қилади.
Президентимиз Каримов И.А таъкидлаганларидек «Маҳаллий хокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари бажарадиган вазифалар доирасини кенгайтириш, уларга давлат ваколатларини бир қисмини босқичма-босқич топшириш лозим»
Махалла ўзини-ўзи бошқарув тизимида қуйидаги ижтимоий вазифаларни ва функцияларини бажаради:
1. Маҳалла- она маскан. Оила кўз очиб кўрган даргоҳ бўлса, маҳалла Ватан ичидаги Ватандир. Ватан -энг олий қадрият ва муқаддас жойдир.
2. Маҳалла-аввало соғлом ижтимоий муҳитдир. Бу ерда кучни таъсирига эга бўлган жамоатчилик фикри маҳалла аҳлининг хулқ атвори ўзаро муносабатларини адолат ва маънавий мезонлар асосида тартибга солиб туради.
3. Маҳалла-таянч маркази. Кам таъминланган, кўп болали оилалар, ёлгиз кексалар ва бошқалар ижтимоий ҳимоя таянчи ҳисобланади.
4. Маҳалла -маънавий-ахлоқий кадриятлар, анъаналар маскани.
5. Маҳалла ёшларини касб-корига йуналтирувчи, ишсизларни меҳнат бандлиги билан таъминловчи ижтимоий ҳимоя ҳамдир.
6. Маҳалла- тарбия маскани, Бир болага етти қўшни ота-онадир.
7. Махалла-оила тинч- тотувлиги, жипислигини мустаҳкамлайдиган жой, Отанг-маҳалла, онанг-маҳалла ибораси бекорга айтилмайди.
Демак маҳаллий бошқарув яъний ўзини-ўзи бошқариш маҳалла орқали демократик принципларига асосланган ҳолда ташкил этилса фуқаролар ўз ижтимоий имкониятларини моҳиятини яхши англаб етадилар.
Одамларнинг хатти-харакати, воқеликка ва ҳар қандай яхшиликка нисбатан муносабатлар энг аввало юксак ахлоқ-одоб, яъни Шарқона кўринишларга, ота-боболаримизга хос меҳир оқибатга асосланган ҳолда ташкил этилади. Қийин ва мураккаб вазиятларда шахсий манфаатлар умумдавлат ва ҳалқ манфаатларидан хеч қачон устун қуйилмаслиги, миллий кадриятларга хос демократик принциплар, ошкоралик, адолат, инсонпарварлик жамоат-чилик орқали ёрдам курсатилади.
Фуқаролик жамиятига ўтар эканмиз ўзини-ўзи бошқариш тизими бўлган «Маҳалла» нинг ўз ўрни ва қудратли кучни эътироф этмас иложимиз йуқ.
Пед.ф.д., проф: Ж.Худойқулов (ТТЙМИ)

ТАЛАБАЛАРДА МАЪНАВИЙ ВА АҲЛОҚ-ОДОБ ФАЗИЛАТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Блог им. sarvarchik
ТАЛАБАЛАРДА МАЪНАВИЙ ВА АҲЛОҚ-ОДОБ ФАЗИЛАТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Иқтисодий ислоҳотлар ҳар қандай шароитда, ҳар қандай ижтимоий тузум ёки жамиятда зарурий эҳтиёж ҳисобланади, бироқ, бу жараён маънавий ислоҳотлардан ажратиб олинган ҳолда юз берадиган бўлса, жамият тараққиётини тўла таъминланган деб бўлмайди. “Бозор муносабатларига ўтиш – кўр-кўрона мақсад эмас, балки иқтисодни ўнглаш, жамиятни янгилаш йўли. Демократик давлат қурмоқчи эканмиз, энг аввал, ижтимоий адолат принципларига содиқ бўлиб қолишимиз керак. Агар бозор етим-есирларнинг, қариялар ва камбағал-ночор одамларнинг кўз ёши эвазига қуриладиган бўлса, бунақа бозорнинг уйи куйсин – деб таъкидлайди И.А. Каримов. – Юксак маънавий бурчлар кеча ёки бугун ўйлаб топилган эмас. Улар инсониятнинг минг йиллик тарихи, ота-боболаримизнинг неча-неча авлодлари тажрибаси давомида юзага келган. Бозор иқтисодиёти деб инсон маънавиятини унутиш гуноҳ бўлади. Нуқул пул ва фойда кетидан қувсак-да, аммо, одамларимиз руҳан қашшоқ бўлиб қолишса – бундай жамиятнинг ҳеч кимга кераги йўқ”.
Маънавият ва иқтисод ўртасидаги алоқадорлик ҳақида сўз юритиш учун авваламбор “иқтисодиёт” тушунчасининг мазмунини ёритиш тақозо этилади. Илмий адабиётларда таъкидланганидек, иқтисодиёт фаолиятнинг алоҳида тури сифатида хўжаликни бошқариш, деб эътироф этилади.
Дарҳақиқат, инсонлар ҳаёт кечириш учун моддий неъматларга эга бўлиши керак. Бунинг учун уларни яратишга эҳтиёж туғилади. Табиийки, бу жараён, бир томондан, табиат нарса-ҳодисалари, бошқа томондан, одамларнинг ўзаро муносабатлари асосида юз беради. Маънавиятнинг ҳар қандай ислоҳотлари, аввало, одамлар онги ва дунёқарашига, руҳий оламига мослаштириб олиб борилаётганлиги сабабли фуқаролар яратувчан имконияти, бунёдкорлик имкониятлари тобора кенгаймокда, уларда Ватан, миллат, ғурур тушунчалари чуқурлашмоқда. Президент И.А. Каримов томонидан амалга оширилаётган сиёсат туфайли ҳар қандай моддий манфаатдорлик, ҳар қандай иқтисодий равнақ бевосита маънавий баркамоллик туйғулари билан боғлиқ эканлигига, шу асосдагина ҳақиқий ривож топиш мумкинлигига ишонч ортиб бормоқда.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бугунги ёшлар тарбиясида маънавий ва аҳлоқ-одоб масалалари энг долзарб масалалар ҳисобланади. Шундай экан ҳар бир ёш жамиятда ўз ўрнини топиш учун ҳаракат қилар экан у албатта бундай хусусиятларни ўзида шакллантирган бўлиши лозим.
Худойқулов Х.Ж. Пед.ф.д.доцент.

РЕЛИГИОЗНЫЙ ЭКСТРЕМИЗМ: СУЩНОСТЬ, ПУТИ ПРЕДОТВРАЩЕНИЯ

Блог им. sarvarchik
РЕЛИГИОЗНЫЙ ЭКСТРЕМИЗМ: СУЩНОСТЬ, ПУТИ ПРЕДОТВРАЩЕНИЯ

Темирова Светлана Владимировна — преподаватель
Ташкентский институт инженеров транспорта

В современном мире экстремизм перестал быть эпизодическим и экстраординарным явлением. Он превратился в широко практикуемый различного рода религиозными политическими, националистическими движениями способ силового разрешения целого ряда проблем. Проявляющегося время от времени в открытой форме, он представляет угрозу для стабильности всего мира, так как глобализация превратила региональные угрозы во всеобщие.
Рассмотрим особенности религиозного экстремизма и его развития. В последнее время этот термин употребляется все шире, под ним понимается агрессия, исходимая от религии. Однако этот термин концептуально противоречив: религия по своей сути не может нести агрессию, то это уже не религия. Следовательно, к религии примешивается некое иное содержание, с которым связана агрессия. Но нельзя отрицать, что этот экстремизм активно эксплуатирует отдельные доктринальные положения религии. Отсюда и складывается впечатление, что экстремизм такого рода является религиозным.
Не менее очевидно, что так называемый “религиозный экстремизм” не может быть чисто религиозным. В любом случае в его состав входят социально-политические и экономические составляющие.
Основными сущностными характеристиками экстремизма являются:
— нетерпимость к сторонникам иных взглядов (политических, экономических, конфессиональных и др.)
— попытки идеологически обосновать применение насилия по отношению, как к противникам, так и к тем, кто не разделяет убеждения экстремистов;
— не только апелляция к известным идеологическим или религиозным учениям, но и претензии на их истинное толкование при фактическом отрицании многих основных положений этих учений;
— доминирование эмоциональных способов воздействия в процессе пропаганды экстремистских идей;
— создание харизматического образа лидеров экстремистских движений стремление представить этих лиц “непогрешимыми”, а все их распоряжения не подлежащими обсуждению.
Религиозный экстремизм – отрицание системы традиционных для общества религиозных ценностей и догматических устоев, а также агрессивная пропаганда “идей”, противоречащих им.
Во многих конфессиях можно обнаружить религиозные представления и соответствующие им действия верующих, которые имеют антиобщественный характер, то есть в той или иной степени выражают неприятие светского общества и других религий о позиции того или иного религиозного вероучения.
В последнее время в СМИ наиболее часто говорят об исламских радикалах (сторонниках “исламизма” или “политического ислама”), которые во имя чистоты веры, выступают против так называемого традиционного ислама.
Необходимость борьбы с экстремизмом, в том числе и религиозно окрашенным должна быть целью всего общества и каждого гражданина.
Государство может допустить только такую религиозную деятельность, которая не вступает в противоречие с конституционным правом на свободу совести и вероисповедания и принципам светского характера государства.
В последнее десятилетие приобретают широкий размах экстремистские явления, которые имеют связь с религиозными поступками, но происходят в политической сфере социума. Религиозно-политический экстремизм – это религиозно мотивированная или религиозно камуфлированная деятельность, направленная на насильственное изменение государственного строя или насильственный захват власти, нарушение суверенитета и территориальной целостности государства, на возбуждение в этих целях религиозной вражды и ненависти.
Мощным средством противодействия распространению экстремизма может стать активная пропаганда духовно-нравственных ценностей и традиций наших народов: их патриотизма, веротерпимости, обостренного чувства ответственности за судьбу будущих поколений, векового опыта преодоления жизненных трудностей совместными усилиями.
На основе вышеизложенного можно сделать следующие выводы:
— с религиозным экстремизмом должны бороться и общество, и государство, хотя методы борьбы у них разные;
— для преодоления религиозного экстремизма могут быть применимы различные формы борьбы: политические, социологические и психологические, силовые и информационные.
-общественные объединения и религиозные организации формируя у членов общества терпимость и уважительное отношение к людям иной культуры, их взглядам, традициям, верованиям и принимают участие в сглаживании этнонациональных противоречий.

ИНСОННИНГ АНГЛАШ БАХТИ –УНИНГ ЯХШИ НИЯТИДАДИР

Блог им. sarvarchik
Худайкулов Х.Ж. – Пед.ф.д., доцент (ТТЙМИ)

ИНСОННИНГ АНГЛАШ БАХТИ –УНИНГ ЯХШИ НИЯТИДАДИР

Инсон – бу ёруғ дунёнинг азизу мукаррам хилқати, ҳаёт гултожи, жонзодлар ичида сарвари. Одамзод шундай мўътабар шарафга муяссарлиги учун унинг қадр-қиммати эъзозу-эхтиром этиб келинади, аммо дунёнинг хамма сирининг тагига етиш мумкин, лекин Исон деган жумбоқнинг тагига етиб бўлмайди.
Инсон ҳаётга бир марта келади, яшайди, камолга етади, мехнат-машаққатлар билан бахт-саодатини яратади, одамларни ҳам, ўз умрини ҳам яшнатади, яхши ёмон хотираларни қолдириб умр гузаронлик қилади. Бу ҳаётга ҳар бир инсон яшаш учун ўз умри давомида орзу-истакларини амалга ошириш учун ҳаракат қилади. Фақат нималарни хохлашимизни тўғри англасак бас.
Бу дунёдаги хамма нарса инсон учун, инсоннинг бахти-саодати учун яратилганлигига амин бўламиз. Инсон ҳикматларга лиммо-лим тўла, улар ҳам инсонга аталган. Инсон аввал ўзини, кейин дунёни англаши лозим. Бу айтишга осон иш! Инсон Коинотни забит этиб оғир дардга даво топади, аммо ўзини тўла ўрганиб англаш жуда мураккаб жараён ҳисобланади.
“Инсон” сўзи араб тилидаги “Аниса” феълидан ҳосил бўлган исмдир. Мазкур феъл “мослашмоқ”, “танишмоқ”, “дўстлашмоқ”, “ёқтирмоқ”, “севмоқ”, “ўргатмоқ” каби ҳаракатларни ифода этади. Бу ҳаракатларнинг барчаси инсонга хосдир. Инсонлар ўрганадилар ва ўрганган нарсаларини бошқа инсонларга ўргатадилар.
Абу Носир Фаробий шундай ёзадилар: “Одамларга нисбатан уларни бирлаштирувчи бошланғич асос инсонийликдир, шунинг учун хам одамлар инсоният туркумига кирганликлари туфайли ўзаро тинчликда яшамоқликлари лозим”.(1)
“Инсон – маънавий комолот имкониятига эга бўлган моддий мавжудот”.(2)
Одам сўзи қўлланилганда Одам атонинг зурриётларидан бири назарда тутилади. “Шахс” атамаси эса араб тилидан олинган бўлиб, жамиятдаги алохида бир одамни аташ учун хизмат қилади.
Шахс билимли, одобли, хулқи ва бошқа фазилатлари билан ажралиб турувчи, ўз маънавий қиёфасига эга одамдир, аммо ҳамма одамлар ҳам шахс бўлавермайди.
Инсон хо у подшоҳ бўлсин, хо у гадо бўлсин улар инсон зотидан бўлиб, Одам Ато ва Момо Ҳаввонинг фарзандларидир. Бу чексиз оламда Инсон ким ўзи?
Бу саволга турлича жавоблар бор:
Умар Хайём инсонни табиатнинг бир бўлаги ва унинг гултожи деса, фрацуз олими Блез Паскаль атом заррасига ўхшатади. Чексизлик билан қиёслаганда йўқлик, йўқлик билан қиёслаганда борлиқ ҳеч нарса орасидаги ўрталикдир.
Инсоннинг улуғлиги унинг фикрлаш қобилиятидадир, унинг феъл-атвори жуда ҳам қизиқ, баъзи бир қирралари кутилмаганда пайдо бўлиб юқори натижаларга эришиш мумкин. У мислсиз ақл-идрокка эга бўлиб, баъзан оқибатсизлик эвазига катта хатоликларга йўл қўяди. Бу нафсга эрк бериш, яшаш учун ейиш эмас, балки ейиш учун яшаш. Нега ақлли ва яхши инсонлар, билимсиз ва ёмон кимсалардан доимо азият чекадилар. Хўш бундай ҳолат бўлмаслиги учун инсон қандай яшаши керак.
Бир донишманд ҳузурига келган одам дунёда қандай яшаш керак?- деб сўрабди. Донишманд киши шундай жавоб қилибди: Шод яша, хурсанд яша, ҳеч нарсага ғам ема ,-деган экан. Яхшилик уруғини экиб, омонлик ҳосилини олишга урунгин, дунё шундай баъзан хатарли йўллар кўпдир. Бу йўллари устига баргу-хашак ташлаб қўйилган чоҳга ўхшайди, бу йўлдан юрганда жуда эҳтиёт бўл, тойиб кетмасликка ҳаракат қил,- дейишади.
Инсон ҳамиша яхши ният билан яшаши керак. Ҳар бир иш яхши ниятдан бошланади. Ният ўрни, моҳиятига қараб ўқиш, яхши ҳаёт кечириш, уйланиш, фарзанд кўриш каби ниятлар бўлади.
Ҳар бир инсон бахтли яшаш учун авваламбор яхши ният қилиш керак. Бу хусусмтларни ҳамма билади, аммо амал қилишда жуда кўп эътиборсизликка йўл қўйилади.Инсонда энг кўп учрайдиган ҳолат бу эътиборсизликдир. Жуда кўп билимга эгамиз, аммо бефарқ бўлиб, имкониятларни бой берамиз. Бу ниҳоятда ачинарли ҳолатдир. Дунёда энг хатарли куч бу инсонларнинг бефарқлиги. Бефарқ одам ҳар қандай фаолиятда ўйламасдан, мустақил фикр юритмасдан ишга киришишдир.
Бу билан биз нохуш фикр-ўйларимиз билан нафақат атрофдагиларнинг кайфиятини бузамиз, балки ўз саломатлигимизга хам жиддий зарар етказамиз. Аслини олганда, биз аввал бошданоқ тимсолий фикрлашни биламиз. Фақат бугунги кунгача нохуш нарсаларни ўйлаганмиз холос. Хаётда инсон қанчадан-қанча нохуш холатга дуч келади. Аслида хамиша яхши ният билан фикрлаш ва бу фикр асосида фаолият олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Яхши фикр инсонда яхши ниятлар билан рўёбга келади. Яхши ният эса инсонни ҳамиша юқори обру-эътиборга, юқори мавқега олиб келиб, ҳар томонлама моддий имкониятларни яратади. Аслида инсоннинг яшашдан мақсади ҳам жамиятда ўз ўрни, ўз мавқеи, ўз салоҳиятига эга бўлишдир. Аммо минглаб инсонлар бу имкониятларини бой берадилар, натижада киши ачинадиган ҳолда умргузаронлик қиладилар. Инсоннинг улуғлиги унинг соғлом турмуш тарзини кечириши, ҳар қандай арзимас ҳолатда ҳам бефарқ бўлмаслиги ва яхши ният билан доимо ўзини банд этиш, яхши ният асосида иш юритишдир.
Агар болани ёшлигидан “Сен яхши инсон бўласан” деб онгига сингдириб борилса, у албатта ана шу эзгу ниятга мос инсон бўлиб улғаяди.
Халқимизда шундай мақол бор:
“Бўладиган эл бир-бирини ботирим дер,
бўлмайдиган эл бир-бирини гўштини ер”,- дейилган.
Бу орзу-ниятлар албатта рўёбга чиқиши муқаррар.
Шу боис, инсон яхши ният қилсин. Ниятингиз ўзингизга йўлдош бўлсин, азизларим!

Худайкулов Х.Ж. – Пед.ф.д., доцент (ТТЙМИ)

Адабиётлар:
1. Абу Носир Фаробий. Фозил одамлар шахри. – Т. А. Қодирий нашриёти. 1993й. 186-бет.
2. Имомназаров М. Саидов Ў. Миллий тараққиётнинг маънавий-ахлоқий асослари. – Т.: Академия 2005. 60 бет.
3. К. Носиров. Инсон мохияти-маънавият ва маърифат. – Т.: ОХБИ. 2010й.

ОИЛА − ИЖТИМОИЙ ИНСТИТУТ СИФАТИДА

Блог им. sarvarchik
ОИЛА − ИЖТИМОИЙ ИНСТИТУТ СИФАТИДА

Оила-ижтимоий институт ва кичик гуруҳ хусусиятларига эга бўлган ижтимоий тизим. Оила бўлиб яшаш барча маҳлуқотлар орасида фақат инсон зотигагина хосдир. Шу боис оила жамиятнинг биринчи ва бирламчи бўғинидир. Оила жамиятнинг таянч нуқтаси ва таянч тузилмасидир. Айни чоғда оила одамларнинг табиий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий муносабатларига асосланган ижтимоий бирлигидир. Оила жамиятнинг табиий ҳужайраси ва ижтимоий асоси ҳам ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан 2012 йилнинг “ Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши мамлакатимизда оилага бўлган муносабат ва уни қадрлаш масалаларига давлат томонидан эътибор қилинишини англатади.
Никоҳ (арабча-қўшилиш) сўзи ўзбек тилига араблардан кириб келган1. Никоҳ-бу эркак ва аёл ўртасидаги муайян иттифоқнинг ва бу иттифоқнинг жамият, давлат томонидан тан олиниши ва маъқулланишининг тарихий шаклидир. Буюк аллома Абу Райҳон Берунийнинг фикрича, биронта ҳам халқ никоҳдан холи эмас2.
Никоҳ ва оила муносабатлари қадим даврлардан бошлаб илмий тадқиқотлар манбаининг бир йўналишини акс эттириб, социал тизимни ташкил этувчи социал институтларнинг алоҳида функциясига эга бўлган бўлаги ҳисобланади. Оила асосини никоҳ муносабатлари ташкил қилади. Никоҳ – тарихан вужудга келган эр ва хотин ўртасидаги муносабатларнинг ижтимоий-ахлоқий шаклидир. Никоҳ орқали жамият эр-хотиннинг ўзаро жинсий ҳаётини тартибга солади ва уларнинг оиладаги хуқуқ-бурчларини қонунлаштиради. Шу билан бирга, оила никоҳга нисбатан янада мураккаброқ бўлиб, нафақат эр-хотинни, балки уларнинг фарзандларини ва шу оила таркибига кирувчи қариндошларни ҳам ўз ичига олади.
Оддий ижтимоий институтнинг классик мисолида оила институтини кўришимиз мумкин. Рус олими А.Г. Харчевнинг маълумотига кўра оила кишиларнинг никоҳ ва қон-қариндошлик хусусиятига кўра бирлашмаси бўлиб, ижтимоий турмушни шакллантиришдаги биргаликдаги жавобгарликларига боғланган бўғинидир. Ҳозирда оилани ўрганиш бўйича қуйидаги ёндошувлар мавжуд: 1) интеракцион; 2) тизимли-функционал; 3) вазиятли; 4) институционал; 5) эволюцион. Америка социологи ва иқтисодчиси Т.Вебленнинг социал институтлар ҳақидаги концепциясининг асосида функционал ёндашувларни кўриш мумкин. Бунга кўра оила-жамият аъзоларини такрор ишлаб чиқариш функциясини бажарувчи институтлар ҳисобланади. Ўз даврида М.Вебер ҳам социал институтлар ва уларнинг функциялари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган. Тизимли-функционал таҳлилда оила бир неча ижтимоий ҳаётий вазифаларни бажариши кўрсатилади: 1) ижтимоийлаштириш-бунда ота-она фарзандини жамиятнинг тўлиқ ва фойдали аъзоси сифатида шаклланишига ёрдамлашади; 2) жинсий фаолликни бошқариш (никоҳ жинсий эҳтиросни махфийлик пардасига ўрайди); 3) ижтимоий кучнинг тақсимланиши; 4) Моддий ва эмоционал хавфсизлик.
Ижтимоий конфликт (низо) таҳлилида оилани оила ва тенгсизлик асосида ўрганилади: 1) мулк ва мерос; 2) патриархат (оилада ота ҳукмронлиги); 3) ирқий ва этник тенгсизлик нуқтаи назаридан таҳлил этилади. Бунда оила тизимини тузилиши жиҳатидан таҳлил ва талқин этишади. Оиланинг барпо бўлишини микродаражадаги таҳлили ҳам мавжуд. Булар: 1) символик интеракционизм; 2) ижтимоий айирбошлаш позициясидаги таҳлил. Француз социологи О. Конт эса ўз социологик назарияларида оилани жамиятнинг бирламчи асоси сифатида қараб чиқади ва унинг келиб чиқишини инсоний муносабатлардаги табиий ҳолат деб изоҳлайди. Шунга кўра, оила бир кичик давлат сифатида давлатнинг шаклланиш асоси, унинг модели бўлиб, оила ижтимоий вазифалари эса -жамият функцияларини акс эттиради. Л. Призберг “Социал конфликтлар” асарида оилавий келишмовчиликлар ва уларнинг оқибати, жамият тарққиётига таъсири ҳақида маълумотлар келтириб, уларнинг олдини олиш ва оқибатларига қарши курашиш жамият олдига қўйиладиган муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлаган.
Оиланинг альтернатив шакллари ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар: а) тўлиқ бўлмаган оила (бунда фарзанд бўладию, лекин оилада ота ёки онанинг йўқлиги ёхуд ажралганлик); 2) бирга яшаш (расмий никоҳсиз бирга яшаш); 3) ёлғизликдаги ҳаёт. Айниқса мана шу учинчи шакли АҚШ ва Европада кенг тарқалган. АҚШ аҳолисининг 25%, яъни 27 млн аҳоли ёлғизликда яшайди. 20 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёш аёлларнинг кўпчилиги турмуш қурмаган, яъни 75% 1. Эр-хотин жуфтлигининг яшаш шакллари: 1) патрилокал-грекча сўз бўлиб, отанинг турар жойи маъносини билдиради). Бунда эр-хотиннинг эр отасиникида яшаши; 2) матрилокал -грек.- онанинг турар жойи демакдир. Бундан эр-хотин жуфтлиги хотиннинг онасиникида яшаши); 3) неолокал-грекча-янги жой. Бу индустриал жамиятга хос бўлган шаклидир. Агар молиявий жиҳатлар тўғри келса, янги қурилган оиланинг иккала томон ота-оналаридан алоҳида яшаши тушунилади2.
Янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг таркиб топа бориши оила-никоҳ муносабатларида ҳам жиддий ўзгаришларни, оилавий муносабатларда вужудга келаётган янги муаммоларни келтириб чиқармоқда. Айниқса, уларнинг ичида оила-никоҳ муносабатларининг ҳуқуқий-юридик йўналиши, ахлоқий-эстетик, оила ва ислом дини, оила ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш муаммоси, оила сони, таркиби ва тузилиши, оиланинг моддий-иқтисодий таъминоти, турмуш даражаси, оилада эр-хотиннинг ўрни ва роли, оиладаги руҳий муҳит, оилавий можаролар ва ажралишлар, уларни келтириб чиқарадиган сабаблар, ёш оилалар ва уларнинг аҳволи каби йўналишлар муҳим тадқиқот объекти бўлиб келмоқда.
С.ф.н. Маткаримова Ж.Д. (ТошТЙМИ)

ИСЛОМ ОДОБИ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН

Блог им. sarvarchik
ИСЛОМ ОДОБИ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН

Ҳаётда кўпчилик ёшларимиз ҳеч иккиланмай ўзларини мусулмон деб ҳисоблаганлари ҳолда ўзига нисбатан, ўз қариндош уруғлари ва яқинларига нисбатан, ислом қонунлари бўйича ўзи яшаб турган жамиятга нисбатан ўз бурчи ва мажбуриятлари ҳақида жўялик бир фикр билдира олмайдилар. Бундай ёшлар нари борса ўз мусулмонликларини исботлаш учун ислом динининг асосий устунларини санаб бера оладилар холос, лекин буни ҳам доимо уддасидан чиқа олмасликлари мумкин. Ваҳоланки, исломда мусулмон ҳаётининг ҳар бир соҳаси аниқлаб берилганки, бу муҳим жиҳатни мусулмон бўлмаганлар томонидан англаб етиш анча мураккабдир. Ислом шу динга эътиқод қилувчиларга ўз хатти-ҳаракатларини баҳолаш меъзонларини белгилаб берган, уни бошқа одамлар билан, умуман жамият билан, моддий борлиқ билан ҳамда ўзининг ўзи билан алоқаларини аниқлаб қўйган. Мусулмонлар ижтимоий хулқ-атворининг барча жиҳатлари мусулмон одобида, яъни ўзига хос мусулмон этикетида кўриб чиқилган. Шунинг учун ҳаётга қадам қўяётган ёшлар ислом билан танишаётганларида, шу динга хос бўлган аҳлоқ модели билан танишиб олишлари жуда муҳимдир.
Ҳар бир ҳалқ асрлар давомида ҳам маҳаллий шарт-шароитлар, ҳам умуминсоний қадриятлар билан белгиланувчи ўз қоида ва меъёрларига амал қилиб келганлар. Ислом ахлоқи ва одатлари кишиларнинг хулқ-одобини Қуръон ва Суннатдан (Ҳадисдан) келиб чиққан ҳолда моделлаштиради. Қуръон ва Ҳадис аниқ ёзиб қўйилган кўпгина кўрсатмалардан (рухсат этилган, мажбурий, тавсия этилган, тавсия этилмаган, тақиқланган) ташқари яна ҳаётнинг диний, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа турли жабҳалари билан боғлиқ бўлган ҳамда барчани бошқарадиган умумий тамойилларни ҳам ўз ичига қамраб олгандир. Ҳаётнинг ана шу турли соҳаларида юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш учун ислом кишиларга фаол бўлиш кераклигини тавсия қиладики, бу жуда долзарб масаладир. Бундан ташқари, ҳаёт реалликларини тан олади ва уларга нисбатан амалий муносабатда бўлади. Одат, этикет, кишилар ахлоқ йўсинларини англатувчи ислом одоби кундалик ҳаётни ташкил этиш, унга муайян бир маром (ритм) бағишлаш, аниқлик киритиш, уни асослаш учун ишлаб чиқилган ва мўлжаллангандир. Ушбу одобдаги ҳаётийлик ва реалистикликни мисоллар билан исботлаш қийин эмас. Масалан, Рамазон ойида рўза тутиш барча мусулмонлар учун фарз ҳисобланади. Бироқ, маълум қийинчиликлар ҳисобга олинган ҳолда сафарда юрганлар, оғир касаллик билан оғриган беморлар, ҳомиладор ёки эмизикли аёллар учун рўза бошқа муддатга кўчирилади, лекин бекор қилинмайди.
Ислом одобида бажарилиши қатъийлаштириб қўйилган ҳол – бу ҳар қачон, ҳар ерда ва ҳар ишда Оллоҳни ёддан чиқармаслик, унга мурожаат қилиб юришдир. Мусулмон киши кунни Оллоҳга ҳамду санолар айтиш билан бошлайди ва тугатади, унга овқат танновул қилишда ва сув ичишда, кийим кийиш ва ечишда ёки бошқа бирор ишни амалга оширишда шукроналар келтиради. Ахлоқни миллат, халқ, давлатнинг куч-қудрати сифатида эътироф этиш – ислом одобининг энг муҳим асосларидан биридир. Бу борада исломнинг ахлоққа нисбатан ёндашуви кўпинча бешафқат ва сиполик кўринишига эга. Бироқ мусулмонлар ахлоқсизлик, бебошлик миллатни бузилиш ва таназзулга олиб келишига қаттиқ ишонадилар. Шунинг учун ҳам ноқонуний бўлган жинсий алоқалар (зино), исрофгарчилик ва шунга ўхшаш ножоиз ҳаракатлар қаттиқ қораланади. Моддий фаровонлик яхши фазилатларни йўқотиш ҳисобига қўлга киритилиши мумкин эмас, шунинг учун Ислом мақсадларига, инсон шахсининг ривожланишига, инсонпарварликка мос келмайдиган сиёсатни мусулмонлар ахлоққа зид деб ҳисоблайдилар. Ислом одобида соддалик, бошқаларга ҳурмат ва самимийлик комил инсоннинг, ҳақиқий мусулмоннинг энг муҳим фазилатлари ҳисобланади. Димоғдорлик ва такаббурлик эса энг катта нуқсонлардан саналади ва шунинг учун кийинишга, рўзғор ашёларига ва шунга ўхшашларга доир кўпгина чеклаш ёки таъқиқлар мавжуд. Масалан, мусулмон одам ипак кийимлар кийиши ва тилла безаклар тақиб юриши мумкин эмас, дабдабали уйлар қуриш учун катта пул сарфлаш тавсия қилинмайди, масжидлар қуришда ғайриодатийлик таъқиқланади. Ейиш-ичишда мўътадиллик талаб қилинади. Исрофгарчиликни таъқиқланиши иқтисодиётни ривожланиши учун жуда муҳимдир.
Топширилган ҳар қандай ишни маҳорат билан ва пухта бажарилишини талаб қилиш – умуман ислом учун хос бўлган ҳол. Исломда ҳаттоки умумэътироф этилган маънодаги дам олиш куни ҳам йўқ. Жума кунлари ҳам намоздан ташқари вақтда ишни ташлаб қўйиш тавсия қилинмайди.
Ислом одобига мувофиқ мусулмон кишида ҳамма ерда ва ҳар қандай вазиятда ҳам бошқага нисбатан ҳурмат ва хайрихоҳлик бўлиши шарт. Бошқаларга жисмоний бўладими, ахлоқий ёки руҳий бўладими зарар етказишдан тийилиш керак. Масалан, бошқа одамларнинг динлари устидан кулиш, уят сўзлар ва ибораларни ишлатиш таъқиқланади. Жамиятда соғлом муноасбатларни қарор топтириш учун, шубҳасиз, тўғрилик, бошқа кишиларга ва уларнинг фикрларига нисбатан ҳурматда бўлиш, ғазабланишдан тийилиш, сабр-тоқатлик, барча масалаларда мўътадиллик каби фазилатларни ёйиш ва жорий этиш талаб қилинади. Бошқа одамларга зарар етказишдан тийилиш ва ўзига нимани раво кўрса бошқаларга ҳам шуни раво кўриш осон иш эмас, албатта. Бу ишда маъсулият ҳамда ёрдам талаб қилинади ва бундай ҳолларда ислом одобининг аҳамияти беқиёсдир.
Мусулмон ахлоқи меъёрлари социал механизмларни янада юмшоқроқ ишлашга мажбур қилади, бир-бирлари билан учрашиш, борди-келдилар уюштиришга кўмаклашади, зеро жамиятдан бегоналашув – ислом томонидан тавсия қилинмайди. Бекорга туркий халқларда меҳмондўстлик ва меҳмонга нисбатан сахийлик энг биринчи бурч ҳисобланмайди. Қариндош-уруғлар ва қўни-қўшнилар орасидаги муносабатларга алоҳида эътибор қаратилади. Беморларни бориб кўриш, мотам ва тазия маросимларида қатнашиш, ночорларга ёрдам қўлини чўзиш, етимларга нисбатан алоҳида эътиборли бўлиш, фарзанд туғилиши муносабати билан қилинадиган тўй ва байрамларда иштирок этиш – буларнинг барчаси ижтимоий алоқаларни кучайтириш ва ривожлантириш йўлларидир. Шу билан бирга Ислом бойлар таклиф қилиниб, камбағаллар чақирилмаган байрамларни қўллаб-қувватламайди. Жамиятдаги алоқалар ижтимоий мақом ва шахсий манфаатлардан ҳоли бўлиши керак ҳамда фақат Оллоҳ йўлида амалга оширилиши зарур. Шунинг учун бундай нуқтаи назардан масжиддаги жамоат намози (айниқса жума кунлари), Рамазон (рўза) ва Қурбон ҳайитлари, шунингдек минглаб мусулмонларни ҳар йилги Маккага қилинадиган ҳаж сафари пайтидаги учрашувлари айниқса муҳимдир.
Қуръон оятларининг ва пайғамбаримиз Ҳадисларининг кўпчилиги оила ва никоҳ муносабатларига боғлангандир. Бу ўз-ўзидан тушунарли, зеро инсоний қадриятлар ва ахлоқ айнан оилавий шароитда ривожланади, ўсади ҳамда янги авлодга узатилади. Шу муносабат билан Ислом бахтли эр-хотинлик учун зарур деб ҳисобланган шартлар диққатга сазовордирки, бу шартларнинг бажарилиши натижасида жамият соғломлашади. Масалан, мусулмон кишига иложи борича эртароқ уйланиш тавсия қилинади чунки бу қариндош-уруғлар сонининг кўпайишига олиб келади. Тўй маросими ҳам ижтимоий ҳодиса сифатида баҳоланади. Фақат, бундай тўйнинг ўтказилиши кўп ташвишга сабаб бўлиши керак эмас. Никоҳ тузилиши учун эркак ва аёлнинг розилиги, улар томонидан бир-бирларини тушунишлари шарт. Ислом ҳар қандай муваққат никоҳларни рад этади ва бир умрга тузиладиган никоҳларни тан олади. Никоҳ шартномаларини тузиш ҳам тавсия этилади. Умуман мусулмон дунёсида аёл кишининг мақоми икки хил маънода баҳоланади. Илоҳиётчилар аёл кишининг Исломдаги ҳуқуқлари ҳақида кўп гапирадилар: мулкка бўлган ҳуқуқ, ўз мулкини тасарруф этиш ҳуқуқи, молиявий ишлар билан шуғулланиш ҳуқуқи, никоҳланишга бўлган таклифларни рад этиш ҳуқуқи. Бироқ, агар Ислом аёл киши жуфтини ўзи танлаши кераклигини, ажралиш ташаббусига (ҳуқуқига) эгалигини эътироф этса, Ислом ҳуқуқшунослиги бундай эълон қилинган ҳуқуқларни омонат ва ҳаёлий ҳолга айлантириб қўйган. Турли хил ҳуқуқий (юридик) устамонликлар ва фирибгарликлар аёл кишига жамиятда ўзининг тўлақонли ролини ўйнашга имкон бермайди. Бунинг оқибатида аёлни ёқтирмайдиган, аёлларга қарши деб айтиш мумкин бўлган маданият шаклланиб қолган. Бундай адолатсизликнинг негатив оқибатларини ёшлардаги аёлларга нисбатан яхши муносабатда бўлишни таъкидловчи Ислом асосларини тушуниб етишни шакллантириш натижасида бартараф этиш мумкин. Масалан: “Жаннат оналар оёғи остидадир”. Онани отадан улуғ билиш керак. Исломда агар бошқаларга яхши муносабатда бўлиш – хушмуомалалик бўлса, бу иш – ота-оналарга нисбатан диний мажбурият ҳисобланади.
Ислом одоби билан танишиш – яхши қадриятларни тушуниб етиш ва амал қилишга, ёмонликларини инкор этишга кўмаклашади.
Ғойибназаров Эгамназар-тарих фанлари номзоди, доцент. ТошТЙМИ

ОИЛА, МАҲАЛЛА-ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ СИФАТИДА

Блог им. sarvarchik
ОИЛА, МАҲАЛЛА-ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ СИФАТИДА

Маънавиятнинг пойдевори бўлган ахлоқ ва одоб, илму маърифат, имон ва эътиқод, дунёқараш ва мафкура аввало оилада шаклланиши ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан ҳар қандай жамиятнинг ядроси, пойдевори бўлган оиланинг мустаҳкамлиги унинг моддий ва маънавий жиҳатдан таъминланганлиги, фаровонлигининг жамият ва давлат томонидан кафолатланганлиги келажак авлод тарбиясининг зарурий шарти бўлиб қолаверади. Юртимизда йилларга ном бериш удум бўлиб, дастлаб 1998 йил мамалакатимизда “Оила йили” деб, 2012 йил “Мустаҳкам оила йили” дея аталиши мамлакатимизда оила мустаҳкамлигигига бўлган эътиборнинг бениҳоя катта эканлигидан далолатдир. Оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарордир.
Маҳалла – инсонни жамият билан уйғунлаштирадиган ҳамда шу руҳда тарбиялайдиган энг катта саҳоватли гўша ва беқиёс Ватандир. Мустақиллик шарофати туфайли қўшничилик ва маҳаллачилик анъаналари янги руҳда шаклланиб, оилавий маиший муносабатларни мустаҳкамловчи ҳамда барча тўй-ҳашамларда, маъракаларда ҳамдард, камарбаста бўлиб, ўзаро ёрдам бериб қўллаб-қувватлашда муҳим рол ўйнамоқда. Маҳаллачилик катта-кичикни ҳурмат қилиш, ёши улуғларни эъзозлаш, оилавий муносабатларда аҳилликни сақлаш каби фазилатларни назорат қилишда етакчи ўринда туради. Зеро, ҳар бир ўзбек фарзанди дастлабки тарбияни маҳалладан олади.
Таълим-тарбияни инсонпарварлаштиришнинг марказий масаласи ёшларда ор-номусни, ватан ва халқ олдидаги масъулиятни, юксак ахлоқ ва фуқаролик сифатларини ҳамда маънавий-руҳий фазилатларни сингдиришдан иборатдир.
Маҳалла, оилада соғлом муҳитни яратиш орқали жамият, хусусан ёшлар маънавиятини юксалтира оладиган бешик ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, маънавий тарбия бугунги куннинг энг долзарб масаласи. Бунга юртимизнинг барча зиёлилари -ўқитувчилар, журналистлар, ёзувчилар, врачлар, артистлар, барча раҳбарлар бирдек масъулдирлар. Мамлакатимизда тарбияни ҳозирги замон талаблари даражасида олиб боришда мавжуд барча имкониятлар ва воситалардан самарали фойдаланганимиздагина маънавияти юксак ёшларни тарбиялашга эришиш мумкин бўлади.
Баратов Р.Ў.

Жангоҳларда тобланган ёшлик

Блог им. sarvarchik
Жангоҳларда тобланган ёшлик
Ўша узоқ алғов-далғов ХХ аср йигирманчи йилларида Тошкентлик Мирсоли акани бутун маҳалла вофуруш савдогаргина эмас, балки тадбиркор одам сифатида ҳам яхши биларди. У уйдаги сигирларнинг сутидан ташқари қўни-қўшнилардан ҳам сут сотиб олар ва хонаки сариёғ, пишлоқ тайёрларди. Ўзига хос оилавий ширкат яхшигина даромад топарди. Қўли очиқ, сахий бу савдогар ҳар бир тийин қадрини яхши билар, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймас эди. Йигирманчи йилларда савдога ва тижоратга кенг йўл очилган кезлари у акаси билан Тезиков боғи атрофида кўн заводини ишга туширди. Шўро хукумати янги иқисодий сиёсат юритиб, бозор муносабатлари ривожига туртки берган, шахсий ташаббус ва тадбиркорликка имконият яратилган давр эди. Аммо бу давр ғанимат эканлигини ўшанда ҳеч ким билмаган, барча тирикчилик, тижорат, бозор-ўчар билан банд бўлган мамлакатда маьмурий буйрукбозлик тизими аста-секин кучга кириб борарди. Эркин бозор муносабатларини чеклаш жараёни дастлаб солиқларни кўпайтириш чораларидан бошланди. Узоққа ташлаб кўйилган арқон секин-аста тортилиб, тадбиркор тижоратчиларнииг сармояларига чанг солинди. 1928-йилга келиб эса улар қулоқ ва ёт унсурлар ёрлиғи билан қатағонга учрадилар. Мирсоли ҳам рўйхатга тушди. У фурсатни ғанимат билиб Тошкентдан яширинча чиқиб кетди. Ҳовли жойлар, мол-мулкларини ҳам ташлаб, ўзи билан 11-яшар ўғли Ўлмасни эргаштириб, Паркентга келди. Ўша жойда қурилаётган ғишт заводига ишга жойлашди. Асл номи Олтинтепа бўлган Паркент шахри атрофида яшовчи бир ўриснинг уйида ижарада турди. Табиатан изланувчан ва тиришқоқ Мирсоли уч оидан сўнг ғишт терувчи уста лавозимига ўтказилди. Олти ойдан кейин эса усталар бошлиғи лавозимига сайланди. Тадбиркор ва ишнинг кўзини билувчи одам ҳар жойда йўлини топиб кетади. Мирсоли мустақил иш юритишга қарор қилиб, пудратчига айланади. Усталар ва мардикорларни ёллаб буюртма асосида қурилиш ишларини бажарарди. Ўлмас отаси билан чин кўнгилдан фахрланарди.
Оила яна оёққа туриб олади. Мирсоли ўғлини ўқишга, илмга интилишидан хурсанд эди. 1938 йилда Ўлмас кўнгилли равишда Қизил Армияга хизматга кетишини айтганда, ота унинг раьйига қарши бормади. Ўша чақирилувчилар йиғинида бўлғуси аскарлар номидан тумонат одамлар орасида Ўлмас сўзга чиққанда, йигитлик бурчи ҳамда ватан шарафи ҳақида юрак гапларини айтганида Мирсоли аканинг кўзларида ёш қалқиди.
Бошинг тошдан бўлсин, ўғлим! Ўлмас отасининг бу сўзларини олис фин ўрмонларида урушга кирганида, не-не ажал ўқларига туқнаш келганида кўп эслади. Тўп командири сифатида шимолий Буковинани ишғол қилишда, Днестрни кечишдаги жангларда қатнашганида, етти ухлаб тушига кирмаган воқеаларнинг гувохи бўлганида, отасининг маслахатлари қайта-қайта ёдидан ўтарди. 1941 йилнинг ёзида уларнинг қисми Львов яқинидаги Раварусский деган жойда, ўрмон ичида жойлашди. Ўша унутилмас ёз оқшоми бир умр ёдида мухрланиб қолади. Ўлмас Азимов қисм навбатчиси эди. Тошкентдан унга сонға-саломлар келди, улар орасида консерваланган палов хам бор экан. У ошпаз йигитга ошни иситишни буюрди.Тез орада ўзбек мевалари билан безатилган дастурхонга палов хам кўйилди. Аммо негадир Ўлмаснинг иштахаси бўлмади.У беихтиёр фин урушини, оч колган кунларини, бир бурда нонга зор бўлган пайтларини эслади. Қайин пустлоғини қайнатиб ичганлари, хор-зор бўлиб бу лаънати урушни тезроқ тугаллаш хақида ўйлашган куну-туплари ёдига тушди, фин ўрмонларда ҳалок бўлган қуролдошларини кўз олдига келтирди. Бироқ сержант Ўлмас Мирсоли ўғли бу унинг ҳаётидаги сўнгги тинч оқшом экаилигини, бу тўкин дастурхонни узоқ вақт эслаб, орзиқиб ўйлашини хаёлига ҳам келтирмас эди. У ошпаз йигит билан узоқ вақтгача гурунглашиб ўтирди. Улар яқин атрофдаги артполигон устидан ғувиллаб ўтаётган учоқлар, узоқ-юлуқ портлашларни эшитишди. Ўлмас ўшанда яқин атрофда қандайдир харбий машқ бўлаяпти, деб ўйлади. Аммо бу катта урушнинг муқаддимаси эканлигини билмасди. Ўша тонг ўрмон тепасида фашист учоқлари пайдо бўлди. Бомбалар портлашидан атроф ларзага келди. Кейин эса ялангликда танклар кўринди. Ўлмас ўзига бириктирилган тўп гурухи билан бир хафта давомида душман хужумини қайтарди. Аммо на у, на ўқчи қисм командири майор Гуатума фашистлар қуршовдаги бу қисмга қўл силтаб, олға силжиб кетишганидан бехабар эдилар. Омон қолган аскару зобитлар асосий кучларга қўшилиш учун ўзлари эгаллаб турган маррани ташлаб, Львов вилояти қишлоқлари томон йўналдилар. Вазият мураккаб тус ола бошлади. Немисла қуршовидан ёриб чиқиш нихоятда мушкул иш эканлигини англашарди. Сержант Азимов яна бир даракчиликка борганида, душман халқасига тушиб қолди. Қаттиқ отишмада яраланиб, улар қўлига тушди. Фашистлар уни 2 қуролдоши билан қишлоқ чеккасига олиб чиқишди. Уларга ўра қазишни буюришди. Ўлмас бу ўра ўзлари учун гўр эканлигини тушунди. Нихоят ўра тайёр бўлди. Немис зобити қисқа буйруқ берди, автоматлар асирларга тўғирланди. Ўлмас ҳаёт билан видолашди. Сўнгги бор қуёшга боқиб ўк товушини кута бошлади. Аммо шу пайт машина аломат сигнал бергани эшитилди-ю кимнингдир амирона буйрғи янгради.
“Опел-адмерал” машинасидан тушган генерал нималардир деб бақирди. Фашистлар автоматларни тушириб, ғоз қотишди. Кейин Ўлмас ва унинг қуролдошларини асирлар сафига қўшиб юборишди.
Шу тариқа Ўлмас Мирсоли ўғли ўлимдан халос бўлди. Аммо у ўшанда чинакам синовлар хали олдинда эканлигини билмас эди. Асирлар июлнинг жазирама офтобида кун бўйи йўл босиб, оқшомга яқин бутхонага етиб келишди. 300 нафар асирни ана шу тор бутхонага хайдаб киритишди, жой танқислигидан асирлар фақат тик оёкда бир-бирларига суянганча туришга мажбур эдилар. Кечаси асирларни бешта-бештадан чиқариб ташкарида отишди. Қатл тонгга яқин тугаганида, асирларнинг ярми кўринмасди. Улар сафида Ўлмас Азимов ҳам бор бўлиб, у энди иккинчи марта ўлимдан қолган эди. Уларни харбий асирлар лагерига хайдаб кетишди. Қарийб 60 минг киши сақланаётган бу лагерда шароит ниҳоятда оғир эди. 100 кишига кунига 10 бухонка нон, бир маҳал ювиндидан колишмайдиган атала бериларди. Минглаб ёш йигитлар очликдан ўлиб кетишди. Икки хафтадан сўнг Ўлмас етти ҳамроҳи билан лагердан қочишга муваффақ бўлишди. Икки кун қишлоқма-қишлоқ беркиниб юришди.
Ана шу дарбадарликда тутқинлик ва озодлик нималигини ўз бошидан кечирди. Учинчи кун немис исковучлари унинг изига тушишди. Ўлмас ўлим жазосига хукм этилди. Лагерь ўртасига дор қурилди. Лагерь кутволи ҳамма асирларни майдонга тўплашни буюрди. Қатл маросимига йиғилган асирларга қарата кимки қочишга уринса, унинг жазоси ўлим эканлигини уқтирди.
-Ўлим олдидан қандай илтимосинг бор? —деб сўради у Ўлмасдан.
-Номоз ўқиб олай,-деди у ҳаёлга толиб. Отаси Мирсоли ака унга болалигидаёқ номоз ўқишни ўргатганини эслади. Ўн ёшидан отаси қатори жойномозга турган. Ўлмаснинг кўзларига ёш қалқиди.
Немислар унга дор тагида жойномоз ўрнига оқ чойшаб ёзиб беришди. Ўлмас кун ботарга қараб азон айтиб, Қурьон ўқий бошлади. У намозни 16 ракат ўқиди. Ҳамма —асирлар ҳам, фашистлар ҳам уни диққат билан кузатиб туришарди. Ўлмаснинг бутун фикри-зикри кўкда-худо билан мулокотда, шу тобда хамма нарсани, лагерни ҳам, фашистларни ҳам, ажал кўланкаси булган дорни унутган эди. Нахотки муҳаббат кўрмай, бир қизнииг кулидан тутмай навкирон йигит ёшида шундоқ, ўлиб кетаверса? Куч-қудратда тенгсиз, ҳар қандай ишга, мўжизага қодир парвардигори оламга унсиз илтижо қилди. Кутвол ёнида турган тилмоч полякка нималардир деди.
У эса дор томон оҳиста кўтарилаётган Ўлмасга мурожаат қилди:
-Паи кутвол сенинг миллатингни сўраяптилар? -Ўзбек,-деди Ўлмас. Кейин тушунмасдан бош чайқаган кутвол ва тилмочга юзланиб кўшиб кўйди: -Тошкент, Самарканд, Темур.
-Темур?-ажабланди кутвол,-Темурланг...Турк, Турк! Гут.Гут!
Кутвол тилмочга нималарнидир уқтира бошлади.
-Бу йигит мусулмон экан, Художуй турк экан. Турклар эса буюк Олмониянинг иггифоқчиларидир. Шунинг учун пан кутвол асир Азимовнинг гуноҳидан кечадилар.
Ўлмаснинг боши айланиб кетди. Муқаррар ўлим ундан яна чекинган эди. Кўзларига ишонмади. Мудҳиш дорга тикилганича хайкалдек қотиб қолди.
Фашистлар сержант Азимовни Тарновжок деб аталган жойдаги жарима лагерига жўнатишди. Бу лагердаги шароит аввалидан ҳам беш баттар экан. Ўлмас очликдан, касалликдан юзлаб, минглаб одамлар ўлганини кўрди. Улар айни яшайдиган, хаёт завқини сурадиган навқирон йигитлар эди. Ўлмас худди шу жойда очликдан ит ғажиб ташлаган суякларни кемирган одамларни ҳам кўрди.
Бир куни уларни қўшни қишлоққа сув олиб келишга юборишганида, бир ховлида тоғарада турган хамирни чангаллаб оғзига тиққан, уришиб талашган одамларни кўриб, очлик одамларни қай кўйларга солишига гувох бўлди. Сержант Азимов бу лагердан қочишга муваффақ бўлди. Уруш охирига қадар армияда хизматини давом эттирди. 1945 йил бахорида уларнинг қисми устига немис бомбалари ёғилганда 4ОО кишидан атиги 27киши тирик қолганида, улар қаторида ўзи ҳам бўлганида чиндан ҳам у худо ёрлақаган одам эканига ишонди. Сержант Ўлмас Азимов она юртига қайтганида ҳам тақдир синовларидан қутулмади. Уни асирликга тушганда айблатиб, 25 йил озодликдан маҳрум қилишга хукм этишди. Ўлмас жануб ва шимол лагерларида инсон кўрмаган азоб-уқубатларга дучор бўлди. Лекин табиатан тадбиркорлик, соғлом рух ва ният уни сақлади. Мирсоли ака ўғли Ўлмаснинг бошидан ўтган барча синовларнинг гувохи бўлди. Ўғли озод бўлгач унинг келгуси хаёти яхши бўлишини башорат қилиб 1957 йилда оламдан ўтдилар. Ота башорати тўғри чиқди. Ўлмас Азимов темир йўл транспортида ЗО йил мехнат қилиб қарилик нафақасига чиқди. Фарзандлари Илёс, Аббос ва Васила хозир масъул лавозимларда хизмат қилишмокда.
-Мен ўтган бир асрлик умрим давомида кўрган-кечирган тажрибаларим асосида шундай фикрга келдим. Мустақиллик туфайли бизнинг халқимиз ўзининг асрий давлатчилиги, қадриятлари ва урф-одатларига эга бўлди. Бунинг қадрини ёшларимиз билиши керак. Чунки юқорида айтганимдек, ўша мудҳиш 1942 йилда ўзбек номини билмаган герман Офицери Амир Темур номини эшитиши билан мени ўлимдан озод қилди. Энди ўйлаб кўрайлик, буюк Амир Темур номини, буюк соҳибқирон номини, тахқирланган, топталган буюк саркарда номини ким қайта тиклади? Мен шуни дадил айтаманки, унинг номини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қайта тиклади.
Президент Ислом Каримов ўз нутқларидан бирида айтган сўзлари ҳар бир ўзбек фуқаросининг қалбидаги армонини ўзида ёрқин ифода этади.
-“Улкан маданий меросга эга бўлган Туркистон не-не жафоларни кўрмади,
не-не тарихларни бошидан кечирмади. Ўтган етмиш йил мобайнида маънавий қадриятларимиз анча топталди, унитилди.
Бугунги янги ўзбек давлатини барпо этар эканмиз, биз тарихдан, аждодлар меросидан, уларнинг руҳи покидан, Туркистон ҳалқларининг қадриятларидан, маънавий меросидан, санъатидан баҳраманд бўлишимиз табиийдир” (И.А.Каримов. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. “Халқ сўзи” 1995 йил 7 сентябрь).
Ўзбек давлатчилигини бутун дунёга намойиш қилди. Ўзбекистон байроғини БМТ биносида ўрнатди. Ўзбекни жахонга танитди. Ва жахон ўзбекни таниди.
Бугунги кунда жаҳоннинг 170 давлати Ўзбекистон мустақиллигини тан олди. 120 мамлакат билан дипломатик алоқа ўрнатилди. Ўзбекистон жахоннинг 70 нуфузли ташкилоти аъзосидир. 21 йил давомида Ўзбекистон эришган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ютуқлар бевосита юртбошимиз рахнамолиги ва ташаббуси билан амалга оширилди.
Отахон хаяжон ичида кўп ва хўп сўзладилар. Юракларидаги дардларини тўкиб солдилар.
Ўлмас ака 97га кирган бўлсалар ҳам, хали тетик ва бардам. Яқинда улар еттинчи невара тўйларини ўтказдилар. Тошкентнинг “Мевазор” махалласида уни барча ёшу-қари ҳурмат қилади. У ўзи курашган, меҳнати, тери ва қони билан эришган саодатидан мамнун.

Ҳафиза Тойчиева

Биринчи десант

Блог им. sarvarchik
Истиклол тарихидан
Биринчи десант
Якин утмишда «пахта иши», «узбек иши» номлари Билан машхур Гдян ва Иванов бошлик Кремль десанти хакида куп ёзишган. Аммо 130 йил давом этган мустамлакачилик даврида бундай десантлар куп булган. Биз бу маколада марказнинг биринчи десанти хакида хикоя киламиз.
1908-йили Туркистонга Россия императорининг якин мулозими, сенатор, граф К.К. Пален бошчилигида катта комиссия Тошкентга келди. Комиссиянинг асосий максади Туркистондаги хар кандай озодлик харакатларини таг томири билан йукотиш, улкани доимий мустамлака асоратида саклаб туриш ва «ёш стартлар» сифатида фаолият юритаётган тараккийпарварлар фаолиятини назоратда ушлаб туриш учун кандай чоралар куриш эди.
Cанкт-Петербургнинг Туркистонга ташлаган бу биринчи десантида махфий полиция, сиёсий разведка ходимларидан ташкари иктисод, адлия, маориф ва маданият сохасидаги билимдон мутахассислар хам билиб улар икки йил 1908-1910 йиллар давомида улкани атрофлича тафтиш килишди. Улар туплаган улкан материаллар тахлил килиниб хисобот тарзида бир тизимига келтирилди. Сенатор гофмейстер граф Пален анна шу хисоботлардаги мухим якуний хулосаларнинг урганиб, улардаги энг мухим гоялар, таклифлар ва мулохазалар умумлаштирилган такдимномани Россия императори Николай П диккатига хавола килди. Кейинчалик бу такдимнома сенат босмахонасида алохида китоб холида чоп этилди.(1).
Такдимнома Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил топган кунидан бошлаб (1867 йил) 1910-йилгача булиб утган барча ката-кичик вокеаларнинг кенг манзарасини чизиб бериб. Улкани бошкарган генерал-губернаторлар вилоятлар, уездларни бошкарган амалдорлар фаолиятини тахлил килиб бу билан махалий хокимият таркибини бахолайди. Шунингдек полиция, суд органларига тариф берар улка сиёсий тузумининг барча жабхалари фаолиятига империя хукумрон доиралари манфаатлари нуктаи назаридан бахо берилишига олиб келади.

Такдимномада Туркистон халклари маруфий, маданияти ва ахолининг барча табакалари уртасидаги кайфият, мавжуд тизимга муносабат ва ёшларнинг дунё карашига алохида этибор берилади. Шу уринда комиссия талаби билан ёзилган Тошкент ески шахар полиция бошкармаси бошлиги подполконик Н.Н Караулшчиковнинг «Тузем ахолии уртасида озодлик харакати» дуб номланган ахборот диккатга сазовордир. Бунда подполконик Н. Караулшчиков тараккий парварларнинг кураш стратегиясига оид кизик мулохазалар юритади. Унинг фикрича, Россиядаги инкилобий харакат таъсирида махаллий халк онгидаги «кумак» тузиб кетган. Бу уринда «Тарракий» газетасининг рули ката булган. Газетада босилган макола ва хабарларнинг мазмуни ва илгар сурган гоялари хусусида фикр юритган жандарм офицери тараккийпарвар илгор гоялари кенг халк уртасида таркатиш, дини исломнинг мустамлакачилар томонидан камситилаётганига Карши курашиш, миллий мустакилликга еришиш йулларини излашни уз олдиларига куйишганини таъкидлаб тараккийпарварлар стратегияси маорифни ислох килишга каратилганини уктиради. Бу суровномаларга янги усул мактаблари тарихи буйича кизикарли маълумотлар беради. Фаргонадан келган жавобда бундай мактаблар дастлаб рухсатсиз ва яширин суратда очилгани маълум килинади. Шу билан бирга бу мактаблар мабодо ёпилса махаллий ахолии орасида кескин норозилик келиб чикиши мумкунлигини билдиради. Фаргона вилоят халк укув юртлари нозирининг фикрича, Янги усул мактабларининг ёпишга конуний асос булмаганлиги сабабли улар учун мухими рус ахолиси ката тартибсизликларни келтириб чикармаса, тузем ахолининг осойишта турушиги кафолат берса булади,(1) деган фикрлар келтирилади.
______________
(1). Всеподдпннейшая записка, содержатая главнейшие выводи отчета, производденейсенатором гофмейстром грофом К.К.Паленом ревизии Туркестанского края в 1908-1910 гг., Сенатская типография, СПб, 1910

Улканинг бош хокими саноат ва тижорат ишига омилкор, Амалий фойда келтирувчи хар кандай янгиликларни тез илгаб олувчи тузем холи империяда руё бераётган вокеалар гоят сезгирлик билан карашини уктиради.(2) Туркистон генерал-губернатори улкадаги рус ахолисида «озодлик харакати» темир йул курилгандан сунг улкага окиб келган ишчилар пайдо булган даврдан бошланган (3) деб ёзади. Улканинг бош хокими махаллий ахолии уртасида инкилобий ташвикот хали-бери илдиз отмайди деган хулосага келган холда бунинг сабабларига тухталади. Император ноиби шу фикрини асослаб, махаллий ахолига инкилобий ташвикот таркалмаслиги учун «жуда ката тусик» борлигини ёзади.(4) Шу билан бир каторда рус инкилобий фиркалари хали нима килаётганларини узлари хам билмайдилар, тузем ахолии уларнинг максадлари билан хеч качон муштарак булла олмайдилар (5) дея, агар махаллий ахоли инкилоб ишига тортилиб колса, уларнинг харакати «барча русларга карши каратилади ёки худи Кавказдагига ухшаб кенг «карокчилик» тусини олади» (6) деб башорат килади. Петербург десантчилари хам шу зайлда фикр юрутиб, улка туб ахолиси инкилобий вокеаларга тортилса, уларда миллий онг уйгониб, озодлик кураши кучайиши мумкунлиги хусусида уз мулохазаларини билдиради. Карши чора сифатида улар хукуматга мойил табакалар уртасида ташвикотни кучайтириш чоралари куришаётганини билдиришган. Хусусан улар ташаббуси Билан «давлатпанох император»га багишланган дуо матни тайёрланиб, жойларга юборилди. Хусусан Самарканд вилоятидаги масжид ва мадрасалардаги имомлар учун мулжалланган 190 дуо матни харбий губернаторга жунатилиб, махаллий ахоли уртасида тегишли ташвикот юритишда мусулмон рухонийлардан умумли фойдаланишга курсатма берилгани шу максадга каратилган еди.(7)
Десантчилар Россиядан янграётган хукуматга карши хитоблар Туркистонда кучли акс-садо бераётгани, натижада мавжуд тузумга ахолига етиб бораётганлигини ёзади.(8) Уларнинг хулосасига кура, рус инкилобчилари ва махаллий ахолии уртасида воситачи сифатида «Кавказдан келган арман, грузин, форс, лезгин ва бошкалардир».(9)
Туркистон генерал-губернатори махкамасини махсус булимии империя ичкарисидан сургун килинган кишилар «шу кунгача содик ва осойишта тузем ахолини хам йулдан ураётганини» (10) кайд килган. Махсус булим генерал-губернаторига йуллаган махфий ахборотига инкилобий харакат улканинг барча кишлокларига хам кучгани ва бу жойларда узига хос усулда намоён булаётганини шундай таьрифлфйди: «Хозирги кундаги сиёсий жиноятлар оломонининг тупалони, галаёни, тупалончилиги, котиллиги каби холатлар Билан узвий богланган».(11) тахлил ва кесгин хулоса бериш керак.

_____________
(1) УРМДА, 1-ТФ, 31-руйхат, 367-иш, 21-бет.
(2) УРМДА, 1-ТФ, 25-руйхат, 89-иш, 156-бет.
(3) УРМДА, 1-ТФ, 31-руйхат, 367-иш, 21-бет.
(4) УРМДА, 1-ТФ, 25-руйхат, 89-иш, 156-бет.
(5) Уша жойда.
(6) Уша жойда.
(7) УРМДА, 461-ТФ, 1-руйхат, 1988-иш, 140-бет.
(8) УРМДА, 1-ТФ, 31-руйхат, 367-иш, 12-бет.
(9) Уша жойда.
(10) УРМДА, 1-ТФ, 31-руйхат, 367-иш, 12-бет.
(11) Уша хужжат, 13-бет

Cанкт-Петербург десантчилври 1906-1908 йилларда социал-инкилобчилар (эсерлар) Билан махаллий таракийпарварлар уртасидаги иттифокни парчалаш учун астойдил урунишди. Эсерларнинг яширин матбуотидаги маколларда ёзилган фикрлар хавфли эди. «Хаммага маьлум, — деб ёзган еди эсерларнинг «Молот» газетаси, — хусусий ташаббусга йул очилгач, туземецларнинг зиёли кучлари уз билимлари билан она юртларига хизмат килмокчи булдилар, жушкин инкилоб туфайли уйгонган рус жамияти бошидан кечираётган жараёнга уларнинг жалб килмокчи булишди, аммо уларнинг бу истаги бошиданок бугиб ташланди. Хокими мутлок золимнинг бир дасхати Билан туземецларнинг тараккийпарвар маданий газеталари «Тараккий», «Хуршид», «Осиё» ёпиб куйилди. Хозирги кунда, хар бир давлвтнинг исткболи унинг маданият даражасига боглик булган йигирманчи асрда, уз худудида унлаб гарбий Оврупа давлатлари бемалол сигадиган беш вилоятдан иборат Туркистонда, махаллий ахолии 90 фоизни ташкил етувчи улкада махаллий тилда чикувчи бирорта хам хусусий газета йук, ахолии атайлаб зурлик ила жахолатда сакланмокда, чунки рус газеталари уларга йетиб бормайди. Рус ватикани умуман маьрифатни ёктирмайди ва хар бир илгор оргинда узининг ашаддий душманини куради. Атиги икки йил давомида подшо гумашталари томон «Русски Туркестан», «Туркестан», «Вперёд», «Фергана», «Самарканд», «Нувый Самарканд», «Рабутник», «Ташкентский курьер», «Туркестанская жизнь» Газеталарнинг ёпилгани бунинг яккол далилидур. (1) Бу маколада номлари еслатилган «Тараккий», «Хуршид», «Осиё» каби газеталар десантчиларни гоят кизиктирди. Тошкент ески шахар полицмейстери подполковник Н.Н.Караулшчиков «тузем ахолии уртасидаги озодлик харакати» мавзусида ёзган маьрузаномасида сунни вактларда ерли ахолии анча дадиллашиб ижтимоий хаётга уйгонганликлари ва бу сохада илгор зиёлийлар минбарии айланган «Тараккий» газетаси салмокли таьсир курсатишини алохида уктириб утгани бежиз емас. Шунинг учун хам десант рахбари алохида жандармлар курписи подполковниги Васильев узининг дастлабки фаолиятини узбек зиёлилари – тараккийпарварларнинг рус инкилобий фиркалари билан алокасини аниклашдан бошлади. У Тошкент шахар хокимидан жадидлар етакчилари ва уларнинг матбуот нашрлари хакида маьлумот талаб килди. «Менга шуни хабар килишингизни илтимос киламанки, — деб ёзган еди Васильев, — 1907 йилда Тошкентда сарт тилида «Хуршид» сарлохаси остида газета чикканми? Ким унинг мухаррири булган, качон чика бошлаган, кандай сабабларга кура тухтатилган, унинг йуналиши кандай булган, кандай босмахонада чиккан, неча нусхада таркатилган?» Тошкент шахар бошлиги тезкорлик билан унга жавоб йуллаган: «Хуршид» газетаси соф сарт тилида 1907 йилда чиккан. Унинг мухаррири Шайховандтахур дахасининг Дархон махалласида истикомад килувчи Мунавваркори Абдурашидхонов, ёрдамчиси Фансуроллохбек Худоёрхонов ва котиби «Падаркуш» махалласида яшовчи сарт мулла Мухаммад Рахимхожи Мухиддинхужаев. Газета 6-7 ой мобайнида чикиб, хукуматга Карши маколалари хамда халкка каратилган хитобномалари учун ёпилган. Газета жуда сул йуналишида булиб, обуначилар сони 300 дан зиёд еди. (2) Подполковник Н. Васильев тараккийпарварлар чикарган газеталар хусусида барча маьлумотларни туплагач, уларда босилган маколалар мавзулари ва мазмунлари хусусида Туркистон генерал-губернатори махкамаси кошидаги ички ва ташки разведка комиссияси, махсус булим ва ТРМБ мутахасисларидан батафсил ахборот туплади. Уларни чукур тахлил килган холда бу газеталар оммавий таргиботчи ва ташвикотчи булишидан ташкари оммавий ташклотчи хизматларини бажарганини аниклади. Бу газеталар улкада яширин иш курувчи тараккийпарварлвр фиркасини шакиллантирмокда. Улардаги материаллар еса бу фирканинг стратегияси ва тактикасини аниклашда узига хос кузгу вазифасини утайди.
_______________
(1) Туркистонда рус давлатчилигини урнатишнинг кискача очерки. «Молот» газетаси, 1908 йил 25 декабрь сони.
(2) УРМДА, 1-ТФ, 31-руйхат, 567-иш,34-бет.
Махфий полиция ва сиёсий разведка биргаликда умум хулосага келишди. Туркистон улкаси махаллий ахолисининг фикрловчи катлами Россиядаги сиёсий вокеаларга бефарк емас, аксинча сергаклик билан караб улардан тегишли хулосалар чикармокда. Буни кейинги вокеалар руй-рост тасдиклади. Аммо бу узга макола мавзусидир.
Хулоса килиш керак?
Маколада
1) Долзарблиги
2) Асос, мавзу, фикрлар, матн тахлили
3) Якун, хулоса булиши керак.

Х. Туйчиева

Қуролли кучларимиз меъмори.

Блог им. sarvarchik
Қуролли кучларимиз меъмори.
“Қуролли Кучларимиз тарихи, бугунги куни ва истиқболи билан боғлиқ масалалар ҳақида узоқ гапириш мумкин.
Агар мендан, сизнинг бу борадаги энг катта орзу-армонингиз нима, деб сўраса, шундай жавоб берган бўлур эдим:
«Менинг орзуим шуки, армиямиз халқимиз, миллатимизнинг минг йиллар давомида шаклланган асл қиёфаси, азалий қадриятлари ва хислатларини ўзида мужассам этсин, унинг сафларида хизмат қиладиган фарзандларимиз ўзи туғилиб ўсган, вояга етган, ота-боболарининг хоки ётган муқаддас заминимизга бир умр садоқатли бўлсин».
Мабодо тақдир тақозо қилиб, кураш майдонига тушганида ҳар қандай ёвуз куч ва босқинчиларга бас кела оладиган замонавий, қудратли армиямизни кўриш бахти барча юртдошларимиз қатори менга ҳам насиб этсин.”
Ислом Каримов

Азим икки дарё – Сирдарё ва Амударё оралиғида жойлашган она юртимиз —Ўзбекистон қадим замонларданоқ меҳнатсевар, мард, довюрак халқи, улуғ олимлари, азиз авлиёлари, маданияти, табиий бойликлари билан жаҳонга танилган.
«… бизнинг Ватанимиз на фақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу- фузалолар, олиму-уламолар, сиёсатчилар ва саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларниг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган».
Президентимиз Ислом Каримов кўп бор такрорлаган бу сўзларга тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Ўтмишга холис ният билан чуқурроқ қаралса, бунга ҳар бир киши иқрор бўлиши муқаррар. Мамлакатимиз, миллатимиз ўз тараққиёти давомида кўплаб синовларга дуч келган, яхши-ёмон кунларни бошидан кечирган. Турон, Мовороуннаҳр, Чиғатой улуси, Туркистон, Ўрта Осиё деб турлича номлар билан аталган бу ўлкага ҳасад ва тажовуз кўзи билан қараган, бойликларига эса ўзи эгалик қилишга жон жаҳди билан интилган босқинчилар кўп бўлган.
«Бир сўз билан айтганда, минг йиллар давомида юртимизга келиб-кетганлар озми? Эрондан аҳмонийлар, Юнонистондан Александр келди, Арабистондан Қутайба, Мўғулистондан Чингизхон келди, рус истилочилари келди». Бироқ барча замонларда ҳам босқинчиларга қарши озодлик байроғини баланд кўтарган ватанпарвар йўлбошчилар, миллат қаҳрамонлари бўлган, халқимиз душман қолдирган култепалар устида қайтадан обод қишлоқ ва шаҳарлар тикланган.
XIX асрниг иккинчи ярмида эса шимолдан ва ғарбдан ёғилган бало-қазо Туркистонни зулм ва истибдод ўпқонига улоқтириб, бу ўлкада тараққиётни бир неча аср орқага суриб юборди.
Салкам бир ярим асрлик мустамлакачилик ва айниқса, шўролар даври зўравонлик сиёсати халқимизни иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан топтади. Она тарихимиз соҳталаштирилди. Ўзбек халқининг миллий манфаатлари оёқ ости қилинди. «… Тарихий ҳақиқатни билишга интилиш рағбатлантирилмас эди, Ҳукмрон мафкура манфаатларига хизмат қилмайдиган манбалар халқ кўзидан иложи борича йироқ сақланарди». Аҳвол шу даражага борган эдики, ўзтарихимизни ўзимиз ёзиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолдик. Бировлар томонидан яратилган тарих дарсликларини ўқир эдик. «СССР тарихи» деб аталган дарслликда дунё цивилизациясига улкан ҳисса қўшган Ўзбекистондек қадим мамлаат тарихига бор-йўғи 3-4 саҳифа ўрин берилиб, тарихий воқеалар ва шахслар ҳақида нохолис фикрлар айтилар ёки умуман лом-лим дейилмасди».
Ҳар бир ватандошимиз «мен ўзбек фарзандиман» дея фахрланиши учун аждодларимиз ким бўлгани, унинг оёққа туриши, тикланиши, шаклланиш жараёни қандай кечганини билиши зарур. Нега жаҳонга Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Имом Бухорий, Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур каби буюк симоларни берган бу миллат XVII-XIX асрларга келиб парокандаликка юз тутди?
Довюраклиги, ватанпарварлиги, юксак ҳарбий санъати билан довруғи етти иқлимга машҳур бўлган Тўмарис, Спитамен, Муқанна, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Бобур сингари қаҳрамон саркардалар юрти нега талон-тарож қилинди? Узун тарихнинг қайси нуқтасида хато қилдик, хатомиз нимадан иборат? Қачон, нега биздан омад юз ўгирди?..
Бу саволларга жавоб топиш учун бўлиб ўтган воқеа-ходисаларни холис таҳлил қилиш, фикрлаш ва улардан тегишли хулосалар чиқаришимиз лозим бўлади. Миллий ўзликни англаш миллий бирликни шакллантириш, миллат ғурурини ошириш, эртанги кунга ишончни мустаҳкамлашда шажарамиз улуғлиги ва доно халқимиз жаҳон цивилизациясига қўшган хизматларни билиш, англаш, хис этиш муҳим аҳамиятга эга. Бошқача айтганда биз кимларнинг фарзандлари, вориси эканлигимизни билиш кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшади, иродамизни мустаҳкамлайди, келажакка ишончимизни кучайтиради.
Энг қадим манбаларнинг хабарига кўра, Ватанимиз ҳудудида дастлабки давлатлар қабиларлар конфедрацияси асосида таркиб топган. Бу давлатлар Катта Хоразм ва Бақтрия подшолиги бўлиб, улар ҳарбий демократик тамойиллар асосида қурилган. Мазкур давлатларнинг ҳарбий демократик конфедерацияси сифатида таърифланиши ҳам чуқур рамзий маънога эга. Чунки ўша давлатлар аҳолиси — сааклар, массагетлар, хоразмийлар, чочликлар, дербиклар, даҳлар чет эл босқинчиларига қарши курашда бир жон, бир тан бўлиб жанг қилганлар. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Қуролли Кучларимиз тарихи ҳам шу конфедрация давлатлар тарихи билан чамбарчас боғлиқ.
Бу олис тарих садолар ўзбек халқи оғзаки ижодига сингиб Гўрўғли, Алпомиш, Барчиной, Гулойим образларида, Широқ, Спитамен, Тўмарис, Абу Муслим каби тарихий қаҳрамонлар симоларида жонланди. Қаҳрамон аждодларимизнинг жаҳон ҳарбий санъати тарихида ўз ўрни борлиги билан фахрланишга ҳақлимиз. Уларнинг ҳарбий тактикалари ва жанговар маҳорати ҳусусида қадим Ҳинд, Хитой, Юнон ва Рим муаррихлари қолдирган асарлар ҳикоя қилади.
Дунёга донғи кетган лашкарбоши, жангларда ҳеч қачон енгилмаган искандар Мақдуний (Александр Македонский) уч ой ичида улкан Эрон салтанатини забт этган. Аммо Туронни забт этиш учун уч йил жанг қилди. Унга ҳамма жойда ўғил келтирган фаланга жанг услуби бу ерда, турони заминда иш бермади. Турон унинг ғолибона юришларини уч йилга тўхтатиб қўйди.
Эфталитлар давлати ўрнига келган Турк хонлиги даврида юртимизда ҳарбий санъат «маълум ва машҳур» бўлганлиги ва бу ҳақда Чин, Араб, Форс ва Оврупа муаррихлари ёзиб қолдирганлигини Ҳасан Ато Абдуший ўзининг «Туркий қавмлар тарихи» асарида таъкидлаб ўтган. Хусусан, Чин муаррихи шундай ёзади: «Турклар отға отланмоққа ва от устида ҳар турли муаммода жуда устодирлар. Ўқ, жоя (ёй) ва қилич истеъмолини жуда гўзал биладилар… Кўкракларига темир кийим киядилар. Аскарлик хизматина ёрарлик йигитлар туркларда энг ҳурматлидирлар… Турклар суғишла жон фидо этмак ила ифтихор этарлар».
Ўрта асрлар ҳарбий санъатида Абу Муслим, Сабуқтегин, Маҳмуд Ғазнавий каби саркардалар фаолияти ҳам муносиб ўрин эгаллаган. Ўша даврларда мунтазам профессионал армия мавжуд бўлгани ва қатъий ҳарбий интизомга риоя илингани хусусида тарихий манбалар гувоҳлик беради.
Салжуқийлар ҳукмдори Маликшоҳнинг (1072-1092 йиллар) бош вазири Низомулмулкнинг «Сиёсатнома» асари шулар жумласидандир. Мазкур асарда таъкидланишича: «Лашкар ҳол-аҳволини тўғри аниқлаш керак ва иқтаъ (ер парчаси, чек) мутлоқ ва муқаррар бўлиши шарт. Иқтаъ тегишли бўлмаган сарбозлар ҳақларини ҳам кўзда тутиш лозим. Подшоҳ ўз қўли билан лашкар аҳлига ҳақ берсин. Шунда уларнинг меҳрлари ва садоқатлари қалбларида мустаҳкам бўлади».
Қадим –қадимда аждодларимиз ҳарбий ишларни ташкил этиш, мамлакат мудофаасини мустаҳкамлаш ишларида катта тажрибага эга бўлишган. Ҳарбий соҳа қонун-қоидаларини яратишган.
Айниқса, XIII-XVI асрларда фаолият кўрсатган Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Муҳаммад Шайбоний, Заҳриддин Бобур каби лашкарбошилар жаҳон ҳарбий санъатига бебаҳо ҳисса қўшишди.
Соҳибқирон Амир Темурнинг бетакрор ҳарбий истеъдоди ва қобилияти нафақат шарқда, Овропада ҳам тан олиниб, эътироф этилган. Амир Темур ҳарб илмининг даҳоси эканини шундан ҳам билса бўладики, у рақибларининг кучли ва кучсиз томонларини чуқур таҳлил қилгандан сўнг ўз тактикасини ишлаб чиққан. Жанговар ҳаракатлар давомида кутилмаган жанг усулларини ўйлаб топган, ҳеч кимнинг хаёлига келмаган қарорлар қабул қилган.
ХVII- ХIХ асрларда юртимиздаги таназзул ҳарбий соҳада ҳам ўз аксини топди. Хонлар ва амирлар юрт ҳимоясига қодир мунтазам қўшиннинг ҳарбий салоҳиятини ошириш ва замонавий қурол-яроғлар билан таъминлаш ишларига бепарво бўлишди. Англия, Франция, Россия ва Германия каби давлатларнинг ҳарбий техникаси тобора ривожланиб, истилочилик фаолиятлари кучайиб бораётганини ўзбек хонликлари англашмади, ташқи хавфни ҳисобга олмай, маишат гирдобига ғарқ бўлишди. Нодонлик шу даражага бориб еттики, душман бир хонликка ҳужум қилганида бошқалари унга ёрдам бериш ўрнига томошабин бўлиб туравердилар. Бу калтафаҳмлик эса босқинчилар учун қулай имконият яратди.
Бухоро амири, Қўқон ва Хива хонликлари қўшинлари Россия империясининг профессионал армияси зарбасига дош беролмади. Уруш тақдирини миқдор эмас, сифат белгилади. Замонавий ҳарбий техника ҳал қилди. Империячилар ўлкамизни мустамлакага айлантиргач, биринчи навбатда халқимиздаги асрий жанговарлик ва ватанпарварлик туйғусини йўқотишга киришди. Шу мақсадда ўзбеклар ҳарбий хизматдан озод қилинди ва бу ҳол Россия марҳамати сифатида кўрсатилди. Императорнинг махфий маслаҳатчиси — генерал-лейтенант Ф.Гирс ўзининг махфий тақдимномасида бу тадбир моҳиятига тўхталиб, Ўрта Осиё йигитлари ҳарбий хизматга чақирилса, унда қисқа муддатда замонавий ҳарбий ишни эгаллаганлар сони Туркистон ҳарбий округи қўшинлари сонидан ортиб кетиши, бу эса сиёсий жиҳатдан хатарли эканлигига урғу берган эди.
Россия империясининг Бош штаб генерал-лейтенанти М.Иванин ҳам худди шу руҳда уни қўллаб-қувватлаб, Ўрта Осиё халқларини замонавий техника билан қуроллантириш мудҳиш оқибатларга олиб келишини ёзди. Унинг фикрича, Амир Темур деган зотларни етиштирган халқ орасидан келгусида яна жаҳонни титратувчи саркардалар пайдо бўлиши мумкин.
Юз ўттиз йил давом этган мустамлакачилик даврида империячилар бу фалсафага бенуқсон амал қилиб келишди.
Шўро тузуми даврига келиб маҳаллий халқ йигитлари ҳарбий хизматга олина бошланди. Аммо Совет Армиясида Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон фарзандлари зарбдор қўшин турларида эмас, асосан қурилиш қисмларида мардикор сифатида хизматга олинишарди. Ҳарбий билим юртлари эшиклари улар учун деярли ёпиқ эди.
Иккинчи жаҳон уруши даврида «оққан дарё оқаверади» деган ҳикмат ҳақиқатлиги яна бир бор ўзини намоён этди. Ўзбек халқининг мустабидлик шароитида кўмилиб ётган ҳарбий санъатдаги истеъдоди юзага қалқиб чиқди. Россия, Украина, Белоруссия ва Европани фашистлар асоратидан қутқариш учун бўлган жангларда ўзбекистонлик жангчи ва офицерлар тадбиркорлик ва жасорат намуналарини кўрсатишди. Моҳир саркарда генерал-майор Собир Рахимов, душман ўқига кўксини қалқон этиб, бошқалар ҳаётини сақлаб қолган Қудрат Суюнов, Тўйчи Эрйигитов, партизанлик урушида донг таратган Мамадали Топиболдиев, Ғанибой Тошниёзов, Польшада миллий қаҳрамонга айланган Қаҳҳор Шарипов, Италияда Михайло Александра номи билан шуҳрат қозонган Адҳамжон Мамажонов каби юзлаб ҳамюртларимиз халқимизнинг мардлиги, довюраклиги ва ҳарбий ишда маҳоратли эканини исботлашди.
Истиқлол халқимизнинг кўп асрлик қадриятлари қатори ҳарбий санъат соҳасида ҳам адолатни тиклади. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари юзага келди. Унинг ижодкори ва меъмори Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов бўлди. Маълумки, Ватанимиз тарихида илк Уйғониш — Ренессанс даври Х-ХI асрларни, иккинчиси эса Амир Темур ва темурийлар даври — ХIV-ХV асрларни ўз ичига олади. Масалага шу нуқтаи назардан ёндошадиган бўлсак, учинчи Ренессанс-уйғониш даври ХХ асрнинг сўнгги 10 йиллигидан – Мустақиллик, Истиқлолдан бошланади ва табиийки Ислом Каримов номи билан боғланади. Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов топиб айтганидек, «Амир Темурнинг топталган шон-шавкатини қайтадан тикламоқ учун тарих майдонида Амир Темурдек шижоатли бир зот пайдо бўлиши керак эди. Тақдир ХХ аср сўнггида ўзбек халқи манглайига ана шундай зотни ато этди».
Хулоса қилиб айтганда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нафақат ўзбек давлатчилигини ва балки ўзбек миллий армиясининг ҳам чин маънода меъмори бўлди.

Ҳ.Ж.Содиқов.
Р.О.Носиров.
Тарих фанлари докторлари.

Фахрийлар -қадримиз ва ифтихоримиз.

Блог им. sarvarchik
Фахрийлар -қадримиз ва ифтихоримиз.
Хаётда шундай одамлар борки, улар камтарлик бобида барчага ўрнак бўла олади.
Дмитрий Иванович Горбан ана шундай инсонлардан биридир. У институтимизда яьни Тошкент темир йўл мухандислари институтида чорак асрдан бери меҳнат қилиб келмокда. Оддий ўкитувчи сифатида.
Хотира ва кадрлаш куни арафасида биз уни қандай одам эканлигини билиб хайратдан ёқа ушладик.
1924 йил Челябинск вилоятида таваллуд топган Дмитрий Иванович 17
ёшида харбий хизматга чақирилиб, иккинчи жахон урушинииг энг дахшатли
жангларида иштирок қилган экан. У тўрт жангавор орден,
«Жанговор хизматлари учун», «Жасурлиги учун» нишонлари билан
мукофотланган. Кейин эса армияда 45 йил хизмати давомида 20 нишон, шу
жумладан Ўзбекистоннинг «Жасорат» нишони билан тақдирланган. Биз шу
кунгача унинг Генерал — майор унвони сохиби эканлигини билмас эдик.
Оддий ўкитувчи генерал бўлса ҳам хеч кимга бундай юксак унвонини
билдирмабди. Накадар ибратли камтарлик.
— Дмитрий Ивановични яхши биламан — деган эди биз билан сухбатда фахрий темир йўлчи, истеъфодаги капитан Олимжон Маллаев,-у иккинчи жахон урушининг энг дахшатли жангларида, айниқса Сталинград остонасидаги жангда взвод командири ўринбосари сифатида жасорат кўрсатган.
Олимжон ака жуда жўшиб сержант Горбаннинг фашистлар хужумларини қайтаришда қандай фидойилик кўрсатгани хақида кўп мисоллар келтирган эди. Аммо ўзи хақида хеч нима гапирмади. Аммо унинг кўксидаги «Александр Невский», "Қизил юлдуз", «Жангавор қизил байроқ», орденлари ва қатор нишонлар унинг қандай мард инсонлигини кўрсатиб турарди. Кейин билдик. «Темир йўлчи» газетасида босилган «Ноёб такдир соҳиби» деган мақолани ўқиб. Унда ёзилишича, Олимжон Маллаев Халхин-Голда, Фин урушида қатнашган, 1941 йил августида Берлинни Бомбардимон к, илган самалётда ўқчи радист сифатида қатнашган. Биринчилар қаторида фашистларнинг «Тигр» танкини ёндиргани учун маршал Рокоссовский томонидан «Жангавор қизил байроқ» ордени билан мукофотланган.
Шундан сўнг биз институтимизда ишлаётган иккинчи жахон уруши
фахрийлари билан қизиқиб қолдик. Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ
деганларидек биз ўзимиз билан ишлаётган фахрийларимиз ҳақида қизиқ ахборотга эга бўлдик.
Айниқса, темир йўлда 50 йил ишлаган Олимжон Маллаев билан суҳбат бизда катта таасурот қолдирди.
Биз ана шу суҳбатдаги айрим лавҳаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
У ўзининг жанговор таржимаи ҳолини иккинчи жаҳон уруши бошланмасдан аввал 1939 йил ёз ойида бошлади. Бунгача у анча ҳарбий тайёргарлик ва амалий синовлардан ўтган эди. 1932 йилда ҳарбий хизматга чақирилгандан бери озмунча сабоқларни кўрмадими? Ундан олдин-чи?
Онаси Муслима уни тирикчилик важидан Ғузордаги баобрў эшон хизматига берганидан, ўн баҳорни кўрган пайтидан унинг, Олимжоннинг ишчи биографияси, очлик, мухтожлик ва қимматчилик авжига чиққан 1921 йилдан бошланган эди.
Номоз, зикр, амри маъруфлар-бари-барида у хизматда. Иш кўп, қўли-қўлига тегмайди. Чинакам меҳнат нималигини ўшанда кўрди. Кўп воқеаларнинг шоҳиди бўлди. Вазият мураккаб, нотинч ва таҳликали эди. Совет ҳокимияти учун курашаётган қизил аскарлар билан ўз озодлиги учун жанг қилаётган истиқлолчилар ўртасида аёвсиз олишувлар борар эди. Олимжон ўшанда улар ким, мақсадлари нималигини билмаган.
Бир куни Эшон ҳовлисига бир тўда отлиқлар келишди. Улар шарафига уч тандир ёнди. Ер тандири. Кабоблар пиширилди. Қуюқ зиёфатда Олимжон бу отлиқлар юз боши, Отчопар лақабли Худойберди бошлиқ истиқлолчилар эканини билди. Уларни қизиллар “босмачи” деб аташаркан. Чой ташиб юрган Олимжон Худойберди Отчопар ҳақида, йигитлари айтган воқеадан ҳайратланди. У орқасидан қувлаб келаётган қизил аскарларни доғда қолдириб икки метр баландликдаги девордан оти билан сакраб ошиб ўтган. Мана сенга, чинакам чавандоз!
Олимжон ана ўшанда Худойберди Отчопардек юзбоши ва моҳир чавандоз бўлишни орзу қилди. Буни қарангки, табаррук Эшон хонадонидаги ниятига фаришта омин деб юборгани ва орзуси ижобат бўлишини ўшанда Олимжон қаёқдан билибди, дейсиз? Эшон хонадонида уч йил бенуқсон хизмат қилиб кўп нарсани ўрганди. Сўнг маҳаласида янги очилган мактабда билим олди, Самарқанддаги рабфакда икки йил ўқиди.
Олимжон аъло баҳоларда рабфакни битиргач, Ғузор районига ўқитувчиликка юборилди. Ўша вақтда ўқитувчилар кам, уларнинг обрўси ва қадри юқори. Уни ўн етти ёшли йигитни Давлат сиёсий Бошқармаси – ГПУ ва милиция ходимларини ўқитадиган мактабга тайинлашди. Милиция бошлиғининг уйида яшаб бир йил орган ходимларини ўқитди.
Ўн саккиз ёшида уни Ишчи-Деҳқон Қизил Армияси сафига чақиришди. Самарқандда жойлашган миллий қисм-6-ўзбек отлиқ-тоғ дивизияси хизматни бошлади. Унинг учун бу узоқ кутилган бахтли орзу эди. У энди Худойберди юзбошидек моҳир чавандоз бўлади. Ана шу орзу йўлида у барча қийинчиликларни, хизмат машаққатларини енгиб ўтиб, эскадрон командири назарига тушди.Командир унга чавандозлик, қиличбозлик ва мерганлик сирларини ўргатди, унинг биринчи ҳарбий устози бўлди. Бир куни ҳарбий машқлар арафасида командир уни олдига чақирди.
-Олимжон, эртага дивизия командири Миркомил Миршарапов билан дивизия комиссари Юнус Наримонов полкимизга келишади.
-Миркомил ака-я? – деди ажабланиб Олимжон.
-Ҳа, ўша афсонавий Миршарапов ва Наримонов. Мени уялтириб қўймагин.
Олимжон ўзбек халқининг фаҳри ва ғурурига айланган бу икки инсон ҳақида кўп эшитган, улар билан яқиндан танишиш иштиёқида юрарди.
Генерал мақомидаги Миркомил Миршарипов 1918 йилда Тошкент эски шаҳар дружинаси командири сифатида танилган биринчи ўзбек ҳарбийларидан.
У Хоразм Республика армиясини ташкил қилишда раҳбар, Бухорода эса ҳарбий нозир бўлган. 1926-1929 йилларда Москвада Фрунзе номидаги Ҳарбий академияда ўқиган ўзбеклардан биринчиси эди.
Улар ўзбек чавандозлари машқини обдан кузатишди. От чопиш, қилич уриш, пулемет, милтиқдан ўқ отиш бўйича малакаларини текширишди. Айниқса, қўғирчоқ манекенларга қилич уриш санъатини.
Ўшанда Олимжон ўзини кўрсатди. Миркомил Миршаропов шахсан унга ташаккурнома эълон қилди.
-Сен армияда қол, Олимжон. Катта одам бўласан.
Командир эса қўшимча бир гап айтдики, улар бир умр эсда қолди.
-Кавалерияда Олимжонга ўхшаган паст бўйлилар иш беради. Новчалар эса душманга яхши нишон бўлади.
Аммо тақдир ўзгача ҳукм қилди. 1934 йилда Ўзбекистон раҳбарияти Файзулла Хўжаев ташаббуси билан ўзбеклардан учувчилар тайёрлаш учун ҳарбийлардан одамлар танлашди. Свердловек авиация билим юртига юборилган 45 кишилар қаторида Олимжон ҳам бор эди. Ўша бахтли одамларга барчанинг ҳаваси келди. Танланган йигитлар жуда шод. Айниқса, Бухоролик Усмон Эргашев, Қашқадарёдан Қўчқор Мансуров, фарғоналик йўлчи Юсупов, Бахтиёр Собировнинг қувончи чексиз. Улар ҳали олдинда катта синов бўлиши, кадрларни танловчи комиссия раиси генерал-майор Соколовнинг чиғириғидан кўпчилик ўта олмаслигини билишмас эди.
Олимжон синовдан ўтди. Лекин Ўзбекистондан келганларнинг ярмидан кўпи генерал кўригидан ўтолмай қайтиб кетишди. Орзу бошқа, амал бошқа. Учувчи бўлишнинг барча сиру-асрорлари, паст-баландлари икки йилги ўқиш давомида аён бўлди. Ниҳоят унга учишга ижозат беришди.
Чавандоз бўлишни орзу қилган эди. Бўлди. Учувчиликни истади. Бўлди. Пўлат қушда парвоз қилди. “Чайка” бомбардимончи самалётини бошқарди. Учувчи сифатида, мана у, Мўғилистон тупроғида фаолиятини бошлади. Япония босқинчиларига қарши жанг қилаётган Мўғилистон Республикаси қуролли кучлари сафида. Халхин-Голда катта урушга тараддуд бормоқда. Мўғулларга ёрдамга юборилган қизил аскарларга командарм Штерн қўмондон. Унинг ихтиёридаги кучлар сафида Георгий Жуков дивизияси ҳам бор.
-Маллаев, командирга!
Кимнингдир бу амирона хитоби уни хаёл гирдобидан чиқарди.
Олимжонни полк командири йўқлабди. Қандай иш биланлиги ноъмалум. Эскадрилья командири шундай дея сирли жилмайди.
–Сени кавалерия излаяпти.
Чиндан ҳам Олимжон полк командири қароргоҳида кавалерия офицерларини кўрди.
-Мана у! – деди улардан бири Олимжонни кўрсатиб.
-Худди ўзи-шодон қичқирди ёқасида капитан шпали тақилгани, -Маллаев! шоввоз, бормисан?
-Олим, санмисан? – Олимжон. Аввал эскадронда хизмат қилган взвод командирини таниб.
Олимжон ҳаяжон ичра капитан сўзларини тинглади. Эртага японларга қарши кавалерия ҳужуми бўлади. Тажрибали отлиқлар командирлари етишмайди.
-Эскадронга командир бўласиз, ўртоқ Маллаев, — деди полковник, -мана, буйруқ, -самурайлар билан қилич уриштирасиз.
У япон самурайлари қандай моҳир чавандоз, тенги йўқ қиличбоз ва жасур зобитлар эканлиги ҳақида кўп эшитган. Эртага энди Миркомил Миршарипов мактаби бу самурайлар олдида синовдан ўтади. Дадил бўл, Олимжон! Сенга устозлар қўғирчоқ манекенлар бошларини сапчадай узишни ўргатишган. Энди навбат самурайларга!
-Бир вақт дунёни титратган Чингизхон авлодлари, — деб суҳбатга қўшилди политрук – сиёсий раҳбар Абдуллаев, — бугун самурайлар қуршовида қолган, Олимжон. Биз шу қуршовни ёриб ўтишимиз керак. Бу осон иш эмас.
Чиндан ҳам политрук огоҳлантирганича бор экан. Олимжон жангари япон самурайлари билан жангда буни ўз бошида синаб кўрди. Ўзига тўқнаш келган самурай билан қиличбозликда бор маҳоратини ишга солишга тўғри келди. Худойберди Отчопарни, икки метр баландликдан от сакратган чавандозни эслади. Миркомил Миршарипов машқларидаги маҳоратни ҳам. Эскадрон командири Олимжон Маллаевнинг беш самурайнинг калласини учиргани тилларда достон бўлди.

Яна бир лавҳа.
Снайперларни овлаб. Финляндия ўрмонлари. 1939 йил куз.
-Очлик жонга тегди, — деди Карим.
-Ҳар куни қайин пўсти шўрваси ҳам, -қўшилди Степан Довженко.
Олимжон улар ҳақ эканлигини биларди. Нима қилиш керак?
-Снайперларда овқат бормиш. Ўшаларни овлаймиз.
Финлар асосан фидойи снайперларини баланд дарахтлар тепасига қўйиб қизил аскарлар ва командирларни овлатади. Улар хуржунларида озиқ-овқат, ичимликлар кўплиги маълум.
Олимжон овга рози бўлди. Карим билан Степан маскировкаларини кийганларича олдинда боришмоқда. Ниҳоят тахмин қилинган жойга етишди.
-Эҳтиёт бўлинглар, — деди Олимжон автоматини дарахтларга қаратганча.
Карим ва Степан эмаклаганча олға кетишди. Ўша жойда кеча икки офицернинг ўлигини топишган эди. Фин снайпери ўқидан ҳалок бўлишган, бу икки командир учун ҳам ўч олиш зарур. Олимжон шериклари ортидан эмаклаб бораркан, ана шуни ўйлаб борарди.
-Мама!
Бу Степан Довженко товуши. Унга Каримнинг ҳайқириғи ҳам уланди.
-Степа!!!
Қад ростлаган Каримга Олимжон жон ҳолатда қичқирди.
-Ёт, Карим.
Аммо улгуролмади. Ўқ товуши эшитилди. Олимжон ўша томонга қараб автоматдан сўнгги ўқи қолгунча отди. Нимадир гурсиллаб тушди. Снайпер ва унинг рюкзаки ерга қулаган эди. Олимжон пешонасидан ўқ еган Карим ва жонсиз ётган Степанга энгашди. Снайпернинг рюкзагидаларни ерга ағдарди. Консервалар, колбаса ва спиртли фляга. Ана шуларни деб Карим ва Степан ҳалок бўлди. Жудоликнинг аччиқ ситами Олимжон қалбини тирнаб ўтди.

Биз Олимжон ака ҳаётидан баъзи лавҳаларни ҳикоя қилдик.
Тўрт ўғил, саккиз қиз ва йигирма беш невара, эвара ва чеварали Олимжон отанинг уйида 99 ёши нишонланганда уни зиёрат қилдик. Александр Невский ордени соҳиби, 1 даражали Ватан уруши, Қизил Юлдуз, Жанговар Қизил Байроқ орденлари, “Жасурлиги учун”, “Жанговар хизматлари учун”, “Берлинни олгани учун” каби ўнлаб нишонлар кўкрагини безаган Олимжон Маллаев ўша-ўша жанговар командирдек тетик ва бардам ўзини тутарди. Россия, Украина, Белоруссия, Польша, Венгрия, Чехославакия ва Австрияни фашистлардан озод қилган бу инсон билан бутун ўзбек ҳалқи ҳақли равишда фахрланади. Олимжон ака юз ёшларида вафот этдилар. Лекин уларнинг ёрқин хотираси қалбимизда қолади.

Ҳамдам Содиқов
Рашод Носиров
Тошкент темир йўл мухандислари
институти профессорлари